БАЛЬЗАМЛИ ЎСИМЛИКЛАР

БАЛЬЗАМЛИ ЎСИМЛИКЛАР — танасида бальзам бўладиган ўсимликлар. Асосан иссиқ ва мўътадил иқлимли мамлакатларда, қисман шим. ва ўртача кенгликларда тарқалган. Бальзамли ўсимликларнинг мироксилон переирай (myroxylon pereirae), толуифера бальзамум (Toyifera balsamum) ва копаифера (Copaifera) каби турлари жуда машҳур. Микроксилон переирай Сан-Сальвадорда ва Марказий Америкада ёввойи ҳолда ўсади, Шриланка оролида эса экиб ўстирилади. Ундан перу бальзами олинади. Толуифера Колумбия ва Венесуэлада тарқалган; ундан толу бальзами олинади. Копаифера Жан. Американинг иссиқ минтақаларида тарқалган. Ундан копай бальзами олинади. Сурияда учрайдиган ликвидамбар ёки стиракс (Liqudambar orientalis) дарахтидан хушбўй суюқ бальзам — стиракс олинади. Ўрта денгизнинг Европа соҳилида ўсадиган стираксларга мансуб бута (Stira offi cinalis)fl aH чекимликларни хушбўй қилишда ишлатиладиган ҳамда диний маросимларда тутатиладиган хушбўй смола олинади.