БАЛЬБОА

БАЛЬБОА — Панама пул бирлиги. 1 Б. = 100 сентесимо. Валюта курси бўйича 1 Б. 1 АҚШ долларига тенг (1994 й. охири). Мамлакатда Бальбоа билан бирга АҚШ доллари ҳам муомалада юради.