БАЛХОБ

БАЛХОБ, Балх (юқори оқимида — Дорағаз ёки Банди Амир) — Афғонистон шим. даги дарё. Уз. 450 км. Ғарбий Ҳиндукуш тоғларидан бошланади. Бақтрия текислигига чиққач, бир неча тармоққа бўлинади ва Амударёга етмасдан қумга сингиб кетади. Балхоб дельтасида Мозори Шариф, Вазиробод (Балх) ва б. воҳалар бор.