БАЛУЖ ТИЛИ

БАЛУЖ ТИЛИ — балуж (балач, балуч) халқи тили. 5,7 млн. га яқин киши сўзлашади. Улар Покистон (2 млн. га яқин), Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Ўрта Осиёда — Мари (Туркманистан), Кўлоб (Тожикистон)да яшайди. Балуж тили Эрон тиллари шим.-ғарбий туркумига мансуб. Таркибида 5 та (ғарбий, шарқий) шевалар гуруҳи бор. Б. т. да сирғалувчи, қўшалоқ, церебрал унли товушлар мавжуд. Ҳоз. флексиянинг бузилиши ва аналитик қурилиш юз бермоқда. Балуж тилида 4 келишик, 2 нисбат, 4 майл, 10 га яқин замон бўлиб, баъзи шеваларида эргатив тузилиш бор. Жинс категорияси йўқ. Луғат таркибида форс, урду, араб, туркий сўзлар мавжуд.