БАЛТУШИС

БАЛТУШИС (Baltusis) Юозас (тахаллуси; асл исми Альбертас Юозенас) (1909 — 1991) — Литва халқ ёзувчиси (1969). Илк асарларини 1932 й. дан эълон қила бошлаган. «Ҳафта яхши бошланади» (1940), «Оқ беда» (1943) каби ҳикоя ва очерклар тўплами, «Сотилган йиллар» (1 —2-жилд, 1957 — 69), «Юзос ҳақида қисса» (1979) каби романлар ҳамда автобиографик повесть, пьеса ва ҳикоялар муаллифи. «Сотилган йиллар» романи ва б. бир қатор асарларида бир туркум литвалик деҳқонлар образи яратилган, қишлоқдаги ижтимоийиқтисодий турмуш ўз ифодасини топган.