БАЛЛАСТЕР — т. й. изларини балласт устига кўтариб қўювчи, балластни сидириб ташловчи машина. Локомотив ҳаракатлантиради. Уч хили мавжуд:
1) электромагнит кўтаргичли электр Б. ;
2) роликли пневматик Балластер ;
3) роликли механик Б. Энг қулай ва афзали электр Балластер дир. Т. и. қуриш ишларини анча енгиллаштиради, иш унумдорлигини оширади.