БАЛЛ

БАЛЛ (франц. balle — соққа, шар) — рақам билан ифодаланган баҳо. Бирор ҳодисанинг (мас, шамолнинг) тезлигини, ўқувчиларнинг билими ва аҳлоқини, айрим спорт турларида мусобақалар натижасини, чорва молларининг сифатини (кўргазмаларда) муайян даража буйича баҳолашда шартли бирлик сифатида қўлланилади. Ўзбекистондаги мактаблар ва Ўрта махсус ўқув юртларида 5 Б. ли, олий ўқув юртларида 4 Б. ли тизим қабул қилинган. Шунингдек, мамлакатимизнинг ўрта, ўрта махсус ва олий мактабларида кўп Балл ли (рейтинг) тизими ҳам жорий этилган.