БАЛИҚЛИТОВ — Нурота тизмасининг шим. этакларидаги қолдиқ тоғ. Қўйтош тоғларидан 10 — 12 км шим. да. Балиқлитовнинг жан.-шарқий ён бағри қияроқ, шим.-ғарбий ён бағри ётиқроқ. Уз. тахминан 17 км, эни 0,5 — 1 км. Мутлақ бал. 581 м (Бойзағир тоғи). Балиқлитов палеозойнинг метаморфик оҳактошларидан таркиб топган. Ён бағирларида қиска сой кўп. Балиқлитовдан яйлов сифатида фойдаланилади.