БАЛАШЕВ Николай Николаевич (1902, Хабаровск ш. – 1977.25.9, Тошкент) — агроном олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1962), қ. х. фанлари дри (1952), проф. (1952). Ўрта Осиё давлат унтининг қ. х. фтини битирган (1923). 1930 — 41 й. ларда Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-тида доцент, декан, айни пайтда Ўзбекистон қ. х. тажриба ст-ясида (1925 — 35), Ўзбекистон сабзавотчилик, картошкачилик тажриба ст-ясида бўлим бошлиғи (1935 — 41; 1944 — 46). Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-тида сабзавотчилик кафедраси мудири (1946 — 77). Илмий ишлари Ўрта Осиёда картошка ва сабзавот экинлари агротехникаси, уруғчилигининг амалий ва назарий масалаларига бағишланган.