БАЛАНДЛИК ЎЛЧАГИЧ

БАЛАНДЛИК ЎЛЧАГИЧ, альтиметр — учиш аппарати (мас, самолёт)нинг қанча баландликда учаётганини кўрсатадиган асбоб. Барометрли ва радио Б. ў. лар юқорига кўтарилган сари босимнинг пасайиб боришига асосланган; бу асбоб шкаласидаги даражалар оралиғи бирбирига тенг. Баландлик ўлчагич 20 минг м ва ундан баландликларни ўлчайди. Баландлик ўлчагич бир милли ёки икки милли бўлиши мумкин; икки милли Баландлик ўлчагичда милларнинг бири юз метрларни, иккинчиси минг метрларнн кўрсатади. Бир милли Баландлик ўлчагич ўлчаш аниқлиги ±50 дан ±100 м гача, икки миллиники ±5 дан ±10 м гача. Радио Баландлик ўлчагич учиш баландлигини 1 м гача аниқликда ўлчашга имкон беради.