БАЛАНДЛИК ШКАЛАСИ

БАЛАНДЛИК ШКАЛАСИ — гравитацион майдондаги бир жинсли атмосферанинг физик кўрсаткичларидан бири. Осмон ёритқичи атмосферасининг изотермик қатлами қалинлигини ифодалайди; Б. ш. балометрик формулада қўлланилади ва чегараларида босим ва зичлик 2,7 мартага фарқ қиладиган изотермик қатламнинг қалинлигини кўрсатади.