БАКТЕРИЦИД ҚОҒОЗ

БАКТЕРИЦИД ҚОҒОЗ (бактериялар ва лот. caedere — ўлдирмоқ) — кумуш нитрат ва кумуш хлорид эритмаси шимдирилган ғовак қоғоз; таркибида 1 — 2 мг кумуш тузи бор. Микробларни ўлдириш хусусиятига эга. Катгалиги 10-14 см. Ярачақаларни даволашда, куйишнинг енгилроқ шаклида дезинфекцияловчи восита сифатида ишлатилади. Бадан чақаланганда ёки озгина жароҳатланганда Бактерицид қоғозни сувга сал ҳўллаб, жароҳатга ёпилади, устидан пахта қўйиб, бинт билан боғланади. Жароҳат қонаётган бўлса, Бактерицид қоғоз ҳўлланмасдан қўйила беради. Бактерицид қоғоз чинни ёки тўқжигарранг шиша банкаларда сақланади.