БАЗА ДЕТАЛЬ

БАЗА ДЕТАЛЬ, асос деталь — 1) машина ва механизмларнинг узел ва деталларини бириктиришга ҳамда уларнинг бир-бирига тик (перпендикуляр) учта координата текислигида ҳаракатланишига имкон берадиган деталь. База деталь машина ёки механизмни йиғишда асос ҳисобланади. Mac, станок станинаси, автомобиль рамаси (шассиси), редуктор танаси (корпуси) ва б. ; 2) асосан з-д, цехларни лойиҳалашда ишлаб чиқаришнинг шартли дастурини аниқлаш учун зарур бўладиган, буюмлар гуруҳининг конструктив, технологик ва б. тафсилотларини ифодалайдиган асосий типавий деталь.