БАДРУДДИН САМОВУНИЙ (? – 1420) — тасаввуф олими, қозиаскар. Салжуқийлар наслидан. Бир неча йил Миср султони Барқуққа дарс берган. Амир Темур Туркия султони Боязид I Йилдиримга қарши лашкар тортиб Табризга келганида Бадруддин Самовуний унинг ҳузурида уламолар ҳал қилолмаган масалани ҳал қилиб бериб катта эътибор қозонган. Анқара жангидан сўнг, Б. С. Туркиядаги Эдирне ш. ҳокими томонидан қозиаскар этиб тайинланган. Аммо, тез орада халқни исёнга чорлагани учун қатл қилинган. У фиқх ва тасаввуфга оид «Жоми алфусулайн» («Ҳақ ва ботил тўплами»), «Масаррат ал-қулуб» («Қалблар сурури»), «Латоиф ал-ишорат» («Ишора нафосати») каби бир қанча асарлар ёзган.