ҚЎРҒОНТЕПА — Андижон вилояти Қўрғонтепа туманипати шаҳар (1976 й. дан), туман маркази. Шаҳрихонсой ва Андижонсой ўртасида жойлашган. Т. й. станцияси (Савай). Андижон ш. дан 41 км. Қўрғонтепа ҳудудидан республика аҳамиятидаги автомагистраль ўтган. Аҳолиси 28,3 минг киши (2005). Қўрғонтепада пахта тозалаш з-ди, пайпоқ тўқиш ф-каси, атторлик ф-каси филиали, нон к-ти, Тошкент инструментал з-дининг филиали, автокорхоналар, МТП. деҳқон бозори, қурилиш ташкилотлари, кичик, ўрта бизнес корхоналари, «Эл-жиҳоз» сервис қўшма корхонаси бор. Умумий таълим, болалар мусиқа ва спорт мактаблари, 3 касб-ҳунар коллежи, туман марказий кутубхонаси ва унинг шохобчалари, клуб муассасалари, маданият саройи, маданият ва истироҳат боғи. Хотира майдони мавжуд. Спорт мажмуаси, стадион ва б. спорт иншоотлари фаолият кўрсатади. Туман марказий касалхонаси, туғруқхона маж-муаси, поликлиника, лорихоналар ва б. тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Қўрғонтепадан Тошкент, Алдижон ш. ларига автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган.