ҚОСИМХЎЖАЕВ

ҚОСИМХЎЖАЕВ Саидусмон (1915. 15.5 — Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Кавардон қишлоғи — 1994.24.3) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, сержант. 1938 й. дан армияда. 1941 й. авг. дан фронтда. 229-ўқчи полки (Марказий фронт 19-армиянинг 8-ўқчи дивизияси) взвод командири. Чернигов вилоятининг Короп туманидаги Оболонье қишлоғи учун бўлган жангда кўрсатган жасорати учун Қаҳрамон унвони берилган (1943.11.9). Урушдан кейин турли раҳбарлик лавозимларда ишлаган. Вафотидан сўнг ўзи яшаган кўчага номи берилган.