ҚОРАПЎЧОҚ

ҚОРАПЎЧОҚ, Қорапўчоқ 3 7 44 — кечпишар қовун нави. Ўзбекистон ўсимликшунослик и. т. ин-тида чиқарилган. Шакли чўзиқ-тухумсимон, уз. 32—45 см, сирти текис, ўртача бўртмали тўрлар билан қопланган. Туси тўқ яшил, этининг қалинлиги 4—4,5 см. оқ, юмшоқ, бир оз тиғиз, ширин. Оғирлиги 4—4,5 кг (9 кг гача). Уруғхонаси ўртача катталикда. Таркибида 9,8% қанд, 11,7% қуруқ модда бор. Сақланиш давомида ширинлиги ортиб боради. Ниҳоли униб чиққанидан сўнг биринчи ҳосили 124 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 300—320 ц/га. Яхши сақланади, узоқ жойларга юборишга яроқли. 1949 й. дан Фарғона водийсида, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида экиш учун давлат реестрига киритилган.