ҚИРҒИЗ МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ — Қирғизистондаги йирик олий ўқув юрти. Илмий ва педагог кадрлар гайёрлайди. 1992 й. Қирғизистон давлат ун-ти (1951) негизида ташкил этилган. Бишкек ш. да жойлашган. Мат., физика, биол., кимё, геогр., тарих, филол., иқтисодиёт, ҳуқуқ ва б. ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Ботаника боғи, зоол. музейи, кутубхонаси (1 млн. га яқин асар) бор. «Илмий асарлар тўплами»ни нашр этади (1968 й. дан). 13 минг талаба таълим олади.