ПОЛВОН ДАРВОЗА — Хива ш. даги Ичан қалъаттг шарқий дарвозаси (1806). Дарвоза бош тарзи пештоқ-равоқли, ёғоч дарвозанинг 2 ёнига гулдаста-минора ишланган. Дарвоза тепасида ва гулдаста кафасаси-даравоқли дарчалар бор. Пештоғи ва гулдасталарига ғиштлар мавжли ус-лубда безакдор қилиб терилган, мовий ранг сиркори кошинлар сақланган. Дарвозахона узун далон бўлиб (тарҳи 51,76×17,5 м), усти 6 та гумбаз билан қопланган. Катта гумбаз диаметри 5,2 м, кичик гумбаз диаметри эса 4,5 м дир. Далоннинг икки томонида дўкон (2,8×4,4 м) лар (жан. да 8 та, шим. да 11 та) жойлашган. Дарвозага қурилган йили ёзилган. Оллоқулихон мадрасаси, Оллоқулихон карвонсаройи ва тими П. д. гатуташ. 1954—55 ва 1982—84 й. ларда таъмирланган.