Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 98 sahifa

28.07.2020 22:01:57
Шавкат Мирзиёев: касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз

Шавкат Мирзиёев: мы должны как лечить больных, так и развивать экономику

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
28.07.2020 18:03:06
🦠 Коронавирус — мавсумий касаллик эмас

🇺🇳 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус оддий гриппдан фарқли ўлароқ мавсумий характерга эга эмас, дея маълум қилди.

«Одамлар ҳамон мавсум ҳақида ўйлашяпти, инфекция муайян давр оралиғида ўткинчи хусусият касб этишига умид билдиришяпти. Лекин биз бу янги турдаги вирус экани ва унинг "ўзини тутиши" жуда бошқача эканини тушунишимиз керак», — деди ЖССТ вакили Маргарет Харрис.

〰️〰️〰️〰️〰️

🦠 Коронавирус не сезонная болезнь — ВОЗ

🇺🇳 Всемирная организация здравоохранения заявила, что в отличие от обычного гриппа коронавирус не имеет сезонного характера.

«Люди все еще думают о сезонах. Все мы должны думать о том, что это новый вирус и... он ведет себя по-другому» — представитель Всемирной организации здравоохранения Маргарет Харрис.

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 17:43:40
❓Ўзбекистонда коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлганини аниқловчи антитаначалар тести қачон йўлга қўйилади? ➖ ЖАВОБ

❓Почта жўнатмалари орқали коронавирус юқадими? ➖ ЖАВОБ

❓Коронавируснинг ҳомиладор аёлларга ва ҳомилага таъсири қай даражада? ➖ ЖАВОБ

❓Коронавирусга чалинганда бош айланиб, ҳушдан кетиш ҳам кузатиладими? ➖ ЖАВОБ

❓Хусусий клиникаларга коронавирусга тест топширишда бошқа касалликлар бўйича анализга келган беморлар билан алоқа юзага келмоқда. Бу ҳолат инфекциянинг янада кенг тарқалишига олиб келмайдими? ➖ ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 17:03:32
❗️Ўзбекистоннинг яна 4 ҳудудида 193 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар — 21 699 нафар

🦠 Янги касалланишлар:

📍122 нафари — Тошкент шаҳрида (50 нафари — аҳоли орасида, 72 нафари — Қозоғистондан «Ғишткўприк» чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган),

📍32 нафари — Тошкент вилоятида,

📍21 нафари — Сурхондарё вилоятида,

📍18 нафари — Қашқадарё вилоятида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 16:50:58
⚡️Пойтахтда яна ўлим: 61 ёшли эркак вафот этди

Пойтахтлик М.М. 10 июль куни ўзида коронавирус инфекцияси белгиларини сезгач, уйда даво муолажаларини олган. Бироқ аҳволи оғирлашгач, 20 июль куни шифокорга мурожаат қилган ва тиббиёт муассасасида стационар режимда даволанишга ўтказилган.

🔎 Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда юрак ишемик касаллиги, гипертония ҳамроҳ касалликлари ҳам бўлган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамай, бемор ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 16:39:33
⚡️Тошкентда 50 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳрида яшаган Р.Д.да 16 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

🔎 Беморга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган. Шунингдек, бемор қандли диабет, гипертония ва эпилепсия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

▪️Реанимацион чораларга қарамай, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 16:25:03
❓«Атипик зотилжам» SARS-1, Яқин шарқ синдроми MERS ва бошқалар эпидемиялар қандай тугатилган? Нима учун короновирусга нисбатан хавфсиз бўлган грипп ва инфекциялар эпидемияси ўзидан-ўзи тугаган? COVID-19 дан уларнинг фарқли томонлари нимада?

Ушбу саволга Тошкент педиатрия тиббиёт институти таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди, педиатр Севара Убайдуллаева жавоб қайтарди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🦠 MERS-CoV вируси, Яқин шарқий респиратор синдром касаллигини чақирувчи, ҳеч қаерга кетгани йўқ – у туялар орасида бўлиб, ора-орада инсонга ўтиб касаллик чақиради, инсон шиллиқ қавватига туянинг сўлаги тушиши билан инсонга юқади. Вирус жуда катта ўлим кўрсаткичга эга, яъни (30% гача) лекин бу касаллик инсондан инсонга ўтмайди — бу хусусияти короновирусдан фарқли томони ҳисобланади.

🥢 SARS-1 вируси. 2003 йилда бу касаллик тўлиқ ижтимоий масофаланиш ва барча касалланганларни тест текширувидан ўтказиш билан тўлиқ тугатилди. SARS вирусини бемор сўлагидаги юқори концентрацияси аломатлар пайдо бўлгандан бир неча кундан кейин кузатилган бўлса, короновируснинг худди шундай чўққиси касаллик аломатлари бошланишидан анча олдинга тўғри келмоқда. Бу эса, ўз ўрнида симптомларсиз кечувидаги беморларни алоҳидалашни, аниқ белгилари бор беморлар алоҳидаланишига нисбатан қийинчилик туғдирди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 16:02:18
📍Ҳудудлардаги «Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари» қошидаги Call-марказлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

☎️ Қуйидаги рўйхатда республикадаги барча туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган Call-марказлар телефон рақамлари кўрсатилган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
28.07.2020 14:51:15
🏃‍♂️Ёш тоифасига кўра ким қанча фаол бўлиши керак?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти:

❗️Жисмоний ҳаракатнинг меъёрда бўлиши инсоннинг соғлом бўлишига ва ўзини яхши ҳис қилишига ёрдам беради.

〰️〰️〰️〰️〰️
👶🏻 1 ёшдан кичик чақалоқлар:

Чақалоқларни бир кунда бир неча марта ҳаракатлантириш керак. Улар уйғоқ пайтида кун давомида камида 30 дақиқа эмаклатиш машқларини қилдириш орқали фаоллаштириш мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
🧒🏻 5 ёшдан кичик болалар:

Бу ёшдаги болалар куннинг исталган пайтида камида 180 дақиқасини турли жисмоний ҳаракатлар учун сарфлаши керак.

3-4 ёшли болалар эса камида 60 дақиқа вақтни интенсив жисмоний ҳаракат учун сарфлаши тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
👦🏻 5-17 ёшли болалар ва ўсмирлар:

Бу ёшда ҳаммага кунига камида 60 дақиқани интенсив ва ўрта фаолликдаги жисмоний ҳаракатлар учун сарфлаш тавсия этилади.

Бунда бир ҳафтада камида 3 марта суяклар ва мускулларни кучайтирадиган машқлар бажариш яхши ҳисобланади. Кунига 60 дақиқалик жисмоний машқлар қилиш эса соғлик учун қўшимча куч бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️
🧑🏻 18 ёшдан катталар:

Ҳамма катталар ҳафта давомида камида 150 дақиқа ўрта фаолликдаги жисмоний ҳаракат қилишлари, камида 75 дақиқа эса интенсив жисмоний ҳаракат қилишлари лозим.

💪 Соғликка фойда бўлиши учун эса ҳафтасига 30 дақиқадан фаолликни ошириб бориш тавсия қилинади. Мускуллар соғломлигини таъминлаш мақсадида ҳафтасига 2 марта мускуллар билан боғлиқ машқлар қилиш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
👵🏻 Ҳаракатчанлиги паст катта ёшли одамлар мувозанатни ушлаш ва касалликларга чалинмаслик учун ҳафтасига 3 кун ёки ундан кўпроқ жисмоний ҳаракат қилишлари лозим.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 14:39:47
📍Ҳудудлардаги «Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари» қошидаги Call-марказлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

〰️〰️〰️〰️〰️

📍Информация о сall-центрах спонсорских центров, центров координации благотворительной деятельности и волонтёрских центров в регионах


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 14:12:30
❓Бошқа соҳа шифокорларини зудлик билан қайта тайёрлаш ва COVID-19'га қарши курашишга жалб қилиш режаси қандай амалга ошириляпти?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулло Оқилов Кун.уз мухбири билан суҳбатда саволга жавоб қайтарди:

👩🏻‍⚕️ «Биз бу масала бўйича январь ойидан буён ишлаяпмиз. Энг муҳими, анестезиолог-реаниматологларни қайта тайёрлашга эътибор қаратиляпти. Бу касаллик туфайли оғир ҳолатларда қандай йўл тутиш бўйича аниқ қўлланмалар яратилди ва уларни ўқитдик. Ҳозир ҳам бу жараён узлуксиз давом этмоқда. Айни пайтда пульмонолог, иммунолог, анестезиолог-реаниматологларни кўпроқ тайёрлаяпмиз.

💻 Бу синов даврида ўзига хос тажрибалар ҳам орттирдик. Масалан, ахборот технологиялари деган гапларга кўп ҳам жиддий қарамасдик. Пандемия даврида бу соҳа бизга қўл келди ва кенг фойдаланаяпмиз.

🌐 Ҳар куни махсус телемарказда етакчи мутахассислар уч марта катта консилиум ўтказамиз ва республика бўйлаб энг оғир беморларни онлайн тарзда бирма-бир таҳлил қилиб чиқамиз».

28.07.2020 13:43:04
❓Ҳозир Қозоғистон ёки Россияга ишлаш учун кетишнинг иложи борми? ➖ ЖАВОБ

❓Жанубий Кореядаги иш жойига қайтиб кетмоқчи бўлган фуқаролардан қандай ҳужжатлар талаб этилади? ➖ ЖАВОБ

❓Россияда меҳнат қилаётган фуқаро коронавирусдан вафот этса, жасадини Ўзбекистонга олиб келиш имконияти борми? ➖ ЖАВОБ

❓Меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келгандим, пандемия сабабли ўз вақтида қайтиб боролмаганим учун Кореядаги иш берувчи ташкилот меҳнат шартномасини бекор қилди. Виза амал қилиш муддатим бор. Кореяга чиқиб кетишим учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш лозим? ➖ ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 12:56:49
☎️ Ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари қошидаги Call-марказлар фаолияти


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 12:45:54
📈 Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти — инфографика

〰️〰️〰️〰️

📈 Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане — инфографика


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 11:50:30
🩸 Коронавирусда қонда қанд миқдори ошиши мумкин

Азиза Хўжаева, иммунолог-инфекционист:

🔎 «Эндокринологларнинг кузатувларига кўра, COVID-19’да беморнинг қонида глюкоза миқдори ошиб кетиши ҳам мумкин. Шифокорлар беморларга ёзиб бераётган томчи укол (капельницалар) орасида глюкозани ҳам кўряпмиз.

❌ Ўзи умуман томчи укол қўйиш керак эмас, шу жумладан, глюкозани ҳам қўллаш мутлақо мумкин эмас».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 11:05:20
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 187 176 (+ 10 053)
⚡️Соғайганлар ➖ 857 472 (+ 6 633)
⚡️Вафот этганлар ➖ 19 457 (+ 155)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 818 120 (+ 5 635)
2. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 83 122 (+ 1 402)
3. 🇧🇾 Беларусь ➖ 67 251 (+ 119)
4. 🇺🇦 Украина ➖ 65 656 (+ 807)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 37 390 (+ 73)
6. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 33 296 (+ 483)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖30 446 (+ 396)
8. 🇲🇩 Молдова ➖ 23 154 (+ 120)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 21 506 (+ 975)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 7 235 (+ 43)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 187 176 (+ 10 053)
⚡️Выздоровевших ➖ 857 472 (+ 6 633)
⚡️Погибших ➖ 19 457 (+ 155)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 818 120 (+ 5 635)
2. 🇰🇿 Казахстан ➖ 83 122 (+ 1 402)
3. 🇧🇾 Беларусь ➖ 67 251 (+ 119)
4. 🇺🇦 Украина ➖ 65 656 (+ 807)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 37 390 (+ 73)
6. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 33 296 (+ 483)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 30 446 (+ 396)
8. 🇲🇩 Молдова ➖ 23 154 (+ 120)
9. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 21 506 (+ 975)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 7 235 (+ 43)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 10:25:49
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 16 644 069 (+ 225 202)
⚡️Соғайганлар ➖ 10 232 051 (+ 184 747)
⚡️Вафот этганлар ➖ 656 550 (+ 4 294)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 4 433 410 (+ 61 517)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 2 443 480 (+ 23 579)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 1 482 503 (+ 46 484)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 818 120 (+ 5 635)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 452 529 (+ 7 096)
6. 🇲🇽 Мексика ➖ 395 489 (+ 4 973)
7. 🇵🇪 Перу ➖ 389 717 (+ 4 920)
8. 🇨🇱 Чили ➖ 347 923 (+ 2 133)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 325 862 (+ 6 361)
10. 🇬🇧 Буюк Британия ➖ 300 111 (+ 685)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 16 644 069 (+ 225 202)
⚡️Выздоровевших ➖ 10 232 051 (+ 184 747)
⚡️Погибших ➖ 656 550 (+ 4 294)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 4 433 410 (+ 61 517)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 2 443 480 (+ 23 579)
3. 🇮🇳 Индия ➖ 1 482 503 (+ 46 484)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 818 120 (+ 5 635)
5. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 452 529 (+ 7 096)
6. 🇲🇽 Мексика ➖ 395 489 (+ 4 973)
7. 🇵🇪 Перу ➖ 389 717 (+ 4 920)
8. 🇨🇱 Чили ➖ 347 923 (+ 2 133)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 325 862 (+ 6 361)
10. 🇬🇧 Великобритания ➖ 300 111 (+ 685)

📎 Источник: Worldometers

👉Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 10:04:33
❗️Бир кечада 9 ҳудудда 297 кишида коронавирус аниқланди

🦠 Янги касалланишлар:

📍125 нафари — Тошкент шаҳрида (72 нафари — аҳоли орасида, 53 нафари — Қозоғистондан «Ғишткўприк» чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган),

📍68 нафари — Тошкент вилоятида,

📍32 нафари — Бухоро вилоятида,

📍21 нафари — Сирдарё вилоятида,

📍18 нафари — Наманган вилоятида,

📍11 нафари — Навоий вилоятида,

📍10 нафари — Фарғона вилоятида,

📍9 нафари — Андижон вилоятида,

📍3 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.

📈 Жами касалланганлар — 21 506 нафар.

—————-

❗️ (+297) За ночь новые пациенты, инфицированные коронавирусом, были выявлены еще в девяти регионах

🦠 Новые случаи заболевания:

📍125 — в городе Ташкенте (72 — среди населения, 53 — среди прибывших из Казахстана через пограничный пост «Ғишткўприк» и помещенных в карантинный центр в Уртасарае),

📍68 — в Ташкентской области,

📍32 — в Бухарской области,

📍21 — в Сырдарьинской области,

📍18 — в Наманганской области,

📍11 — в Навоийской области,

📍10 — в Ферганской области,

📍9 — в Андижанской области,

📍3 — в Республике Каракалпакстан среди контактировавших с инфицированными пациентами.

📈 Общее количество инфицированных — 21 506.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 09:57:44
⚡️Тошкентда 34 ёшли ҳомиладор аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган Ш.М. 16-21 июль кунлари шаҳар 9-сон туғруқ комплексида «27 ҳафталик 6-ҳомиладорлик, 5-туғруқ, икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган.

▪️Беморда COVID-19 тасдиқлангач, шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

————

⚡️ 34-летняя беременная женщина скончалась от коронавируса в Ташкенте

Жительница Учтепинского района города Ташкента Ш.М. с 16 по 21 июля находилась в городском родильном комплексе №9 с диагнозом «27-я неделя 6-й беременности, 5-е роды, двусторонняя пневмония, анемия, дыхательная недостаточность».

▪️ После подтверждения у больной “COVID-19” её перевели в городской родильный комплекс № 3. Ей был поставлен диагноз: тяжелое течение “COVID-19” и двусторонняя пневмония. Несмотря на реанимационные процедуры, пациентка скончалась от острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.07.2020 09:46:05
❗️Коронавирусга таҳлил натижалари ҳақида 3 кунда телефон орқали хабар берилади

“Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

🔰 Фармонга мувофиқ, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш бўйича қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди:

📋 ҳар бир оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда мобил гуруҳлар ташкил қилинади ҳамда улар учун соддалаштирилган йўриқнома ишлаб чиқилади;

🔬лаборатория текшируви амалиётига хусусий секторни жалб қилган ҳолда экспресс-тест ва иммунофермент таҳлили усуллари киритилади;

⏳аҳоли томонидан мурожаат қилинганда ҳамда уларда касаллик белгилари аниқланганда тезкорлик билан коронавирус инфекциясига таҳлил олиш ва таҳлил натижаларини 3 кунлик муддатда уларни шахсий телефон рақамлари орқали хабардор қилиш чоралари кўрилади;

ℹ️ тиббиёт муассасалари ўртасидаги ахборот алмашиш тизими соддалаштирилади – ҳисоботлар тури, даврийлиги ва бошқа қоғозбозликлар билан боғлиқ жараёнлар электрон тизимга ўтказилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
<< < 95 96 97 98 99 100 101 >