Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 95 sahifa

30.07.2020 23:26:18
⚡️Сирдарёга меҳнат сафарига борган 59 ёшли тошкентлик эркак коронавирусдан вафот этди

🛏Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшаган 59 ёшли Қ.Р. 17 июндан Сирдарё вилоятида хизмат сафарида бўлган. Унда 14 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

🔎 Беморда COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ва полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

▪️Ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 23:18:48
⚡️Тошкентлик 60 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

🛏 Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли З.Г. (эркак)да 15 июль куни “COVID-19” тасдиқланган. 18 июль кунига қадар бемор уй шароитида даволанган, сўнг касалликнинг клиник белгилари кучайганлиги сабабли Ибн Сино номли 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб келинган ва оғир ҳолатда реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎 Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, инфекцион токсик шок асоратлари билан кечган.

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромдан вафот этган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 23:10:32
🛏 Ишга тушиши кутилаётган янги, 1000 ўринли тақсимлаш марказидан лавҳа

«Atlas» савдо мажмуаси

〰️〰️〰️〰️〰️

🛏 Ролик из нового, ожидаемого к запуску распределительного центра на 1000 мест

Торговый центр «Atlas»


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 22:49:06
⚡️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши карантин шароитида Қурбон ҳайитини нишонлаш бўйича қуйидаги тавсияларини эълон қилади:

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини манбалари, Республика махсус комиссияси хулосалари ва тиббиёт мутахассислари тавсияларига таянган ҳолда 2020 йилги пандемия шароитида Қурбон ҳайити – Ийдул адҳа намозини ўқиш мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан соқит бўлишини маълум қилади.

Қурбон ҳайити куни мўмин-мусулмонларга ўз хонадонларида қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин тўрт ракатли нафл намози ўқишлари тавсия этилади.

🐏 Қурбон ҳайити куни имкони бор юртдошларимиз бомдод намозини ўқиб, кейин қурбонлик қилишлари тавсия этилади. Қурбонлик гўшти учга тақсимланиб, бир қисми – яқин қариндошларга, яна бир қисми – камбағал ва муҳтожларга тарқатиш, қолганини – оила аҳлига олиб қолиш мустаҳабдир. Ҳаммасини фақирларга берса ёки оилада кўпчилик бўлса, уйда қолдирса ҳам бўлади.

🕌 Бу йилги Қурбон ҳайити карантин шароитида нишонланаётгани инобатга олиб, одамлар жамланишига сабаб бўладиган урф-одатларни ташкил этмаслик, уйма-уй юриб, турли хил азахонликлар, маърака-маросимларни ўтказмаслик ва қабристонлар зиёратидан сақланишни сўраймиз. Хонадонда, оила-аъзолари билан бирга Қуръони карим оятларидан тиловат қилиб, ўтганларимиз руҳи покларига бахшида этишни тавсия этамиз.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 22:16:17
Бугунги ахборот асрида тезкорлик жуда муҳим. Ва ўз навбатида ҳам тезкор, ҳам ишончли ва ҳам расмий ахборот олиш мумкин бўлган манбалар саноқли.

❗️Шу сабабдан давлатнинг ягона, бош расмий ахборот агентлиги ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ишончли ва расмий хабарларни тезкор тарқатадиган @uzauz — «UzA | Tezkor xabarlar» телеграм каналини ишга туширди.

Каналда мамлакатимиз ва дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида хабарлар бериб борилади. Расмий ахборот манбасига обуна бўлишни унутманг!

📲 Каналга уланиш 👉 @uzauz
30.07.2020 21:46:54
⚡️Коронавирус: Бухорода таълим муассасалари ётоқхоналарида захира ўринлар ҳозирланди

Вилоятда талаб ва эҳтиёжнинг ошиши натижасида таълим муассасаларида Covid-19 касаллиги билан оғриган беморлар учун 2050 та захира ўринлар ташкил қилинди.

Бухоро муҳандислик технология институти ётоқхонасида — 250 та, Бухоро давлат университети ётоқхонасида — 1500 та, Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицей ётоқхонасида — 150 та ўрин ҳозирланган. Шунингдек, Бухоро шаҳридаги «Семурғ» спорт мажмуасида — 225 та ва «Ёшлик» спорт мажмуасида — 250 та ўрин тайёрланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 21:23:34
Халқ табобати ассоциацияси раиси Рўзимуҳаммад Хонназаровдан тавсиялар:

❌ Билиб-билмай дорихоналардан ҳар хил дори воситаларини сотиб олиб истеъмол қилишни бас қилиш шарт. Дорингиз овқат бўлсин, овқатингиз дори.

🍊🍐 Тўрт фасли тўкис бўлган Ўзбекистонда ҳозир ёз, айни пишиқчилик пайти. Сархил мевалар турли витамин ва минералларга бойдир. Шулар билан озиқланинг.

👉 Пиширилган овқатни бир кунда бир марта истеъмол қилинг, чунки мамлакатимизда ҳукм сураётган ҳаво ҳарорати шуни тақозо қилади.

❗️Ўз тана ҳароратингиздан паст бўлган совуқ сув ичманг, иложи бўлса фақат қайнатилган ёки қайнатиб совутилган сув ичинг. Газли ва рангли ичимликларни мутлақо истеъмол қилманг, шунга одатланинг.

🥗Инсон касал бўлмаслиги учун меъёрида ва ундан ҳам камроқ овқат ейиши керак. Меъёрни билиш учун нафсни тийиш керак.

🏃‍♀️🏃Ҳозирги замонда одамлар деярли пиёда юришмайди, айниқса шаҳарларда жисмоний иш жуда кам. Аксига олиб одамлар яхши овқатланишади, овқат турлари икки-уч баробар кўпайди. Яъни емак-ичмак бисёр, бироқ уларнинг кучини сарф қилиш жуда камайди. Бу эса касалликнинг хилини ҳам, сонини ҳам кўпайтиради.

🍇🧅🥜Асал, қовоқ, қовун, ялпиз, укроп, пиёз, саримсоқ, турп, гуруч, қора седана, анжир, ёнғоқ, узум, беҳи... Бу мева ва сабзавотларнинг бари халқ табобатида дори ҳисобланади.

Батафсил


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 21:05:44
Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

О дополнительных мерах по материальной поддержке слоев населения, нуждающихся в помощи и социальной защите в период коронавирусной пандемии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
30.07.2020 18:42:48
Пенсия ва нафақалар яна 10% га ошади


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 18:39:19
⚡️Президент Фармонига мувофиқ аҳолининг эҳтиёжманд қатлами қўллаб-қувватланади

“Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 18:06:26
❗️Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев коронавирусга чалинган ва ҳозирда даволанмоқда. Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир, у сунъий нафас олиш аппаратига уланган

Бу ҳақда АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

🛏 Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Анвар Алимовнинг сўзларига кўра, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, сенатор Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда: «У респиратор муолажалар олмоқда, ўпкани сунъий шамоллатиш тартибида даволанмоқда. Уни Туркия ё бошқа бирор жойга олиб чиқиш ҳақида гап йўқ».

ССВ ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев:

🇹🇷 «Ҳеч бир бемор Туркияга кетгани йўқ. Туркиялик мутахассислар Ўзбекистондаги оғир аҳволдаги беморлар бўйича онлайн консультация қилиш учун ташриф буюрган. Ушбу беморлар қаторида Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳолати бўйича онлайн консультация бўлди, даволаш стандартларига тузатишлар киритилди».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 17:41:10
📢 Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан матбуот анжумани

Тўғридан-тўғри томоша қилинг:

👉 https://youtu.be/3laHee8w5GU

👉 https://www.facebook.com/uzreport.tv/live/


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 17:03:24
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 23 мингдан ошди

🦠 (+206) — Янги касалланишлар:

📍130 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍40 нафари — Бухоро вилоятида,

📍20 нафари — Сирдарё вилоятида,

📍9 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида,

📍7 нафари — Тошкент вилоятида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.

📈 Жами беморлар — 23 078 нафар.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Число людей, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, превысило 23 000

🦠 (+206) — Новые случаи заболевания:

📍130 — в городе Ташкенте,

📍40 — в Бухарской области,

📍20 — в Сырдарьинской области,

📍9 — в Республике Каракалпакстан,

📍7 — в Ташкентской области среди контактировавших с инфицированными пациентами.

📈 Общее количество инфицированных — 23 078.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 16:59:30
⚡️Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда даволаш муолажаларини олмоқда.

🛏 Беморнинг аҳволи қониқарли.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 16:40:42
⚡️Коронавирусдан уйида даволаниб, шифохонага ётқизилган пойтахтлик 60 ёшли аёл вафот этди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаганМ.А.да 15 июль куни COVID-19 тасдиқланган. 22 июль кунига қадар бемор уй шароитида даволанган, клиник белгилар кучайганлиги сабабли Ибн Сино номли 1-сонли клиник шифохонасига олиб келинган, реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎 Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамай, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️60-летняя жительница столицы, лечившаяся дома до госпитализации, скончалась от коронавируса

У жительницы Шайхантахурского района города Ташкента М.А. 15 июля этого года был подтвержден COVID-19. До 22 июля пациентка лечилась дома, после чего ее доставили в клиническую больницу № 1 имени Ибн Сино из-за усиления клинических симптомов и госпитализировали в отделение интенсивной терапии.

🔎 Ей был поставлен диагноз: крайне тяжелое течение инфекции "COVID-19" и двусторонняя пневмония. У больной также имелись сопутствующие заболевания, такие как ишемическая болезнь сердца, стабильная стенокардия напряжения, гипертония.

▪️ Несмотря на реанимационные процедуры, пациентка скончалась от острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 16:27:22
⚡️Тошкентда 57 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган З.И.да 9 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у 15 июль кунига қадар уй шароитида даволанган. 15 июль куни ҳансираш, нафас сиқиши, оёқ-қўл совуши пайдо бўлгандан сўнг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига олиб келинган, беморнинг ҳолати оғирлиги инобатга олиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎 Беморга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ ҳасталиклари бўлган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамай, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артериялари тромбоэмболиясидан вафот этган.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️57-летний мужчина скончался от коронавируса в Ташкенте

У жителя Алмазарского района города Ташкента З.И. 9 июля подтвержден COVID-19, и он до 15 июля лечился дома. 15 июля его доставили в клинику НИИ эпидемиологии, микробиологии и инфекционных заболеваний по причине одышки, затрудненного дыхания, охлаждения конечностей и госпитализировали в реанимационное отделение.

🔎 У больного было диагностировано тяжелое течение инфекции "COVID-19", двусторонняя пневмония. У пациента имелись сопутствующие заболевания, такие как ишемическая болезнь сердца, стабильная стенокардия напряжения, артериальная гипертензия.

▪️ Несмотря на реанимационные процедуры, пациент скончался от острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности, а также от тромбоэмболии легочных артерий.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 16:21:05
📢 ЭЪЛОН!

Бугун соат 17:00 да АОКА залида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🎤 Спикерлар:

◽️Улуғбек Собиров — Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари;
◽️Ҳабибулло Оқилов — Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси;
◽️Анвар Алимов — Республика ихтисослаштирилган Эндокрионология илмий-амалий тиббиёт маркази директори;
◽️Венера Баратова — Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси.

〰️〰️〰️〰️〰️
🔎 Брифинг @aoka_uz телеграм канали, «UzReport TV» ва «Ўзбекистон 24» телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 15:36:18
❓Ҳар йили ёзда терлаб туриб яхна ичимлик ичиш шамоллашга олиб келган-ку? Бу йилги оддий шамоллашнинг ҳаммаси коронавирус ҳисобланадими? ➖ ЖАВОБ

❓Исириқ короновирусга қарши курашишда қанчалик самарали? ➖ ЖАВОБ

❓«Тез ёрдам» келиб беморни олиб кетяпти ва жой йўқ деб яна қайтариб ташлаб кетяпти. Нега? ➖ ЖАВОБ

❓Кекса ёшли одамларда коронавирус нимаси билан хавфли? ➖ ЖАВОБ

❓«Ўзэкспомарказ»да ишламоқчиман, ойлиги қанча, аниқ беришадими? ➖ ЖАВОБ

❓Стационарларда беморлар эътиборсиз қолаётгани ҳақида хабарлар тарқаляпти. Фикрингиз? ➖ ЖАВОБ

❓Коронавирусни аниқлашда нега ПЗР-тест билан бирга бошқа тезкор усуллар йўлга қўйилмаяпти? ➖ ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 14:32:47
🦠💦 Коронавирус сувда қанча муддатгача «яшаб» қолади?

Вируснинг 90% зарралари хона ҳароратидаги сувда — 24 соат ичида нобуд бўлади, 72 соат ичида эса — инфекциянинг 99,9 фоизи йўқ бўлади.

❗️Таъкидланишича, вирус хлорланмаган сувда ва денгиз сувида кўпаймайди, аммо у яшаш ҳусусиятини сақлаб қолиши мумкин. Бундан ташқари, уни инактивация қилиш вақти сувнинг ҳароратига боғлиқ.

🔥 Қайнаётган сув вирусни бутунлай йўқ қилади, хлорли сувда эса вирус ўз яшаш ҳусусиятини йўқотади — РИА Новости

👉 Коротко о главном UZ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 14:22:53
Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.
<< < 92 93 94 95 96 97 98 >