Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 99 sahifa

28.07.2020 00:03:32
‼️ Антирекорд янгиланди — бугун Ўзбекистонда 678 (!) кишида коронавирус аниқланди, 297 нафари — оғир аҳволда

▪️Кун давомида 5 бемор (бири ҳомиладор аёл) вафот этди.

Касалликка чалинганлар барчаси: бемор билан мулоқот орқали инфекция юқтирган.

🛏 Даволанаётганлар — 9 414 нафар.

💉 Соғайганлар — 11 674 (+569) нафар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 23:58:36
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 21 мингдан ошди

🦠 (+257) — Янги касалланишлар: Тошкент шаҳрида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.

📈 Жами беморлар — 21 209 нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 23:41:54
⚡️Пойтахтда яна ўлим: Чилонзорда коронавирусга чалинган 64 ёшли аёл вафот этди

Тошкент шаҳрида яшаган А.А.да 17 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва касалликнинг ўта оғир кечиши ҳамда икки томонлама пневмония ташхиси билан Вирусология ИТИ клиникасига ётқизилган.

🔎 Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ва ўпка шиши асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги ва семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

▪️Реанимацион чораларга қарамай, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 23:36:10
⚡️Тошкентда 35 ёшли ҳомиладор аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган З.Х. 15–20 июль кунлари шаҳар 7-сон туғруқ комплексида «3-ҳомиладорлик, икки томонлама пневмония, камқонлик» ташхиси билан стационар шароитида даволанган.

🔎 Унда COVID-19 инфекцияси тасдиқлангач, 20 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган.

▪️Реанимацион чораларга қарамай, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 23:24:53
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳисоботини тинглади.

❗️Давлатимиз раҳбари пандемия шароитида пойтахтдаги спорт мажмуалари негизида ташкил этилаётган тақсимлаш марказлари ва янги клиникаларни тиббий ходимлар билан таъминлаш, коронавирус билан хасталанган шахсларни самарали даволашга мамлакатимиз ҳарбийлари, ҳарбий-тиббий муассасаларнинг хизматчилари ва тиббиёт мутахассисларини жалб қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди.

✅ Жалб қилинаётган тиббиёт ходимларининг сменадаги меҳнатига ҳар куни, ўз вақтида ҳақ тўлаш, уларни зарур якка тартибдаги ҳимоя воситалари, озиқ-овқат ва ётоқ билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 22:40:49
❓Кашандаларда чекмайдиганларга нисбатан коронавирусга чалиниш хавфи юқорими?

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова жавоб берди:

〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Ҳа, юқори.

❗️Чунки сигарет тутуни нафас фаолиятини пасайтириши, ўпка алвеолаларни, юқори ва пастки нафас йўллари шиллиқ қавватларини жароҳатлаши илмий тасдиқланган. Бу ҳолатга коронавируснинг қўшилиши инсон аҳволини янада оғирлаштиради.

🚬 Сигарет тутуни чекувчини атрофдагиларига ҳам салбий таъсир этади. Айниқса болаларда аллергик касалликларга мойилликлар пайдо бўлади, шу билан бронхиал астмани ривожлантириши мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 21:44:22
📌 COVID-19: Карантин қанчалик муҳим?

«Долзарб саволлар»


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 19:11:27
⚡️Вазннинг камайиши Covid-19 билан курашишга ёрдам бериши мумкин

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакатнинг 63 фоиз катта ёшдаги аҳолиси ортиқча вазн ёки семизликдан азият чекади.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ушбу мавзуда гапирар экан, ортиқча вазндан ҳалос бўлишга ваъда берди ва ўзи ҳам апрель ойида Covid-19 билан касалланиб, шифохонага ётқизилганидан буён 14 фунт (6,35 килограмм) вазн йўқотганини маълум қилди.

«Айни дамдаги далиллар шуни кўрсатадики, ортиқча вазн ёки семизлик ҳар бир инсонда коронавируснинг оғир турини юзага келтириш ёки ўлим ҳолатининг эҳтимолини оширади»,- дейди бош диетолог Элисон Тедстоун.

👉Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 18:49:01
UPL.uz нашри Тошкент врачлар малакасини ошириш институти профессори Машкура Зоҳидова билан коронавирус инфекцияси бўйича суҳбат уюштирди.

Коронавируснинг асосий хавфи нимада?

➖COVID-19 ўта контагиозлиги билан хавфли. У тез тарқалади ва агрессив. Вирус ўпка-нафас тизимини зарарлайди ва ўткир респиратор дистресс синдромини ривожлантирувчи пневмонияни чақиради. Бу эса ўз навбатида ўткир нафас етишмовчилигининг оғир турига олиб келади ва кўп ҳолларда ўлим билан якун топади.

Вирус буюмлар сатҳида қанча вақт сақланиб туради?

➖Буюмлар сатҳида вирус 3 соатдан 8 соатгача сақланади. Буюмларни ушлагандан сўнг қўлларни ювиш керак. Бу масалада гигиена жуда муҳим.

Коллектив иммунитет борасидаги фикрлар қанчалик тўғри? Кўпчилик касалликка чалинса вирус қайталанмаслиги тўғрими?

➖Ҳозир бу ҳақда гапириш ноўрин. Асосий мақсадимиз касалланганлар сони катталашиб кетишига йўл қўймаслик. Коллектив иммунитет фуқароларнинг катта қисми касалланиб тузалгач ҳосил бўлади. Бизда бундай ҳол юзага келмайди деб умид қиламиз.

Ўзбекистонда касалликнинг чўққиси ўтиб бўлди, дейиш мумкинми? Ёки ҳали ҳам чўққига чиқмадими?

➖Бизда коронавируснинг чўққиси ҳозир кузатиляпти. Сўнгги пайтларда касалланганлар сони интенсив равишда кўпайиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, чўққидан ҳали ўтиб бўлмадик.

Кўплаб хорижий ОАВлар коронавирусдан тузалган одамлар келажакда соғлиқ билан боғлиқ турли муаммоларга дуч келишлари ҳақида ёзишяпти. Шу тўғрими?

➖ Саломатлик билан боғлиқ муаммолар инфекцияга чалингунга қадар ҳам кўплаб касалликлари бўлган одамларда кузатилади. Бу зарарли одатлар, яшаш шароити ва бошқа кўплаб омиларга боғлиқ. Шифокорларнинг тавсияларига қулоқ солган кишиларда муаммолар бўлиши керак эмас. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ, соғликни доим асраш керак.

Нима учун Ўзбекистонда аҳвол бирданига ёмонлашди?

➖ Бунинг кўп сабаблари бўлиши мумкин. Балки карантинни юмшатиш керак бўлмагандир. Лекин энг муҳими фуқароларнинг вазият жиддий эканлигини тушунишларидир. Агар барча тавсияларга риоя қилсак, ўзимизни ва яқинларимизни касалликдан ҳимоя қилишимиз мумкин.

Вакцина инсониятни коронавирусдан қутқара оладими? Нима деб ўйлайсиз, у қанчалик тез яратилади?

➖ Вакцина шубҳасиз вазиятни яхшилайди. Аммо уни бу йил кутиш керак эмас. У катта эҳтимол билан кейинги йилда тайёр бўлиши мумкин.

Вирусга қарши профилактик дори воситалари борми ва улар қанчалик самарали?

➖ Профилактиканинг махсус терапияси йўқ. Энг муҳими иммунитет кучли бўлиши лозим. Биз доим саломатлигимиз ҳақида қайғуришимиз керак. Фақат шу йўл билан вирусни ютиб чиқамиз. Агар одамда вирус юқтиргунга қадар соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бўлган бўлса, уни енгиб ўтиш қийин бўлади.

Мақоланинг рус тилидаги варианти


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 18:30:07
⚡️Covid-19 билан енгил ва ўрта даражада касалланган беморлар учун 10 кун изоляцияда бўлиш етарли - CDC

АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) маълумотларига кўра, енгил ва ўрта даражада коронавирусга чалинган беморлар 10 кундан кейин изоляциядан чиқиши мумкин ва ишга қайтишдан олдин қайта тест текширувидан ўтишлари шарт эмас.

Шунингдек, CDC SARS-CoV-2 инфекцияси мавжудлиги ёки қайта инфекция юқтирганликни серологик текширувдан ўтказишни тавсия этмайди - CDC, USA Today

👉Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 17:40:44
☀️D витамини организмга коронавирусга қарши курашишда кўмаклашади

✔️Ҳисоботларга кўра, дунёда миллиард одам ўткир D витамини етишмаслигидан азият чекади. Исроил олимларининг фикрича, D витамини одамларга коронавирусга қарши тезроқ ва самаралироқ курашишга кўмаклашади.

🔎 Тадқиқот давомида 7807 киши таҳлили ўрганилди. Covid-19 га таҳлил натижаси манфий бўлганларда D витаминининг ўртача миқдори меъёрда бўлган, шу билан бирга мусбат натижали беморларда D витамини миқдори паст бўлган. Тадқиқот тахминан 70% исроилликларда D витамини миқдори пастлигини кўрсатди - Times of Israel

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 17:05:08
❗️(+132) Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинган янги беморлар аниқланди. Жами беморлар — 20 952 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍84 нафари Тошкент шаҳрида,

📍 48 нафари Тошкент вилоятида бемор билан мулоқот орқали юқтириб олишган.

—————

❗️(+132) Новые пациенты, инфицированные коронавирусом, были выявлены в городе Ташкенте и Ташкентской области.
Общее количество инфицированных — 20 952.

🦠 Новые случаи заболевания:

📍84 — в городе Ташкенте,

📍 48 — в Ташкентской области среди контактировавших с инфицированными пациентами.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 16:46:49
⚡️Тошкентда 53 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

🛏Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли Б.Т. (эркак)да жорий йил 11 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

🔎 Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

—————

⚡️ 53-летний мужчина скончался от коронавируса в Ташкенте

🛏 У 53-летнего жителя Яшнабадского района города Ташкента Б.Т. 11 июля этого года был подтвержден “COVID-19”, и он был госпитализирован в клинику НИИ вирусологии.

🔎 Ему был поставлен диагноз: тяжелое течение “COVID-19” и двусторонняя пневмония. Заболевание сопровождалось осложнениями острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности.

▪️ Несмотря на реанимационные процедуры, состояние пациента резко ухудшилось, и он скончался от острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 16:39:02
⚡️Тошкентлик яна бир бермор коронавирус қурбони бўлди

🛏 Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 64 ёшли Х.Х. (аёл)да жорий йил 13 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

🔎 Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка шиши асоратлари билан кечган.

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

——————

⚡️ Еще одна жительница Ташкента стала жертвой коронавируса

🛏 У 64-летней жительницы Яшнабадского района города Ташкента Х.Х. 13 июля этого года был подтвержден “COVID-19” и она была госпитализирована в клинику НИИ вирусологии.

🔎 Ей был поставлен диагноз: тяжелое течение “COVID-19” и двусторонняя пневмония. Заболевание сопровождалось осложнениями острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности, а также отеком легких.

▪️ Несмотря на реанимационные процедуры, состояние пациентки резко ухудшилось, и она скончалась от острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности, а также от отека легких.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 16:28:15
«Aniq.uz» нашри доцент, тиббиёт фанлари номзоди Дилфуза Ҳасанова билан суҳбат уюштирди.

Қуйида ушбу суҳбатдан муҳим иқтибосларни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин муддати нега узайтирилди?

🦠 Карантин чораларининг узайтирилишига, албатта, аҳоли орасида ковид инфекциясининг тобора кенг тарқалаётгани сабаб бўлди. Бунда ёшларда, иммунитети яхши инсонларда симптомсиз, аломатларсиз ва енгил кечишига (80%да) қарамасдан, ҳар бир хонадондаги қарияларда, яьни ёндош касалликлари бор момоларимиз ва отахонларимизда, фарзандлардан ёки бошқа ҳаво томчи ва маиший йўл билан юқиб, уларда оғир ёки ўта оғир шаклда касаллик кечаётганидир.

Бунинг оқибатида касалхоналарга беморлар оқими ошиб боряпти. Шунинг учун ҳукуматимиз томонидан қўшимча ўринлар тайёрланиб, янги касалхоналар зудлик билан ташкил этиляпти. Шу касаллик тарқалиш занжирини узиш мақсадида карантин муддати узайтирилди.

Карантин режимидан қачон тўлиқ қутулиш мумкин?

— ЖССТ бераётган маълумотларга кўра, мамлакатда коллектив иммунитет пайдо бўлгандан кейин бу Covid-19 вируси таслим бўлиши мумкин.

Карантин чораларига барчамиз тўғри амал қилиб, тавсияларни аниқ бажарсак ва беморлар маршрутлари тизимли ишлаб кетса, натижада Covid-19 тарқалиш тезлиги бироз камаяди, шундагина карантин чораларини қадамма-қадам енгиллаштириб борса бўлади, деб ўйлайман.

Карантин кучайтирилганига 17 кун бўлди. Нега коронавирусга чалинганларнинг кунлик сони унчалик камайгани йўқ?

— Эпидемиологларда “суперташувчи” ва “супертарқатувчи” деган иборалар борки, бунда инфекцияланганлар жуда кўп инсонларни зарарлаши мумкин. Бундай ҳолат, инсон ўзи Covid-19 билан касалланганлигини билмай, коронавирус аломатларсиз ўтаётган даврда юз беради. Ушбу вазият инсоннинг ёши, жинси, миллатидан қатъи назар юз бериши мумкин. Касаллик юқиш ёки юқмаслигида асосий мезон инсон иммунитети ҳисобланади. Бундай сценарийнинг юз беришида идеал шароит кўп сонли одамлар иштирок этаётган тадбирлар ҳисобланади. Олимлар қуйидаги фараздан келиб чиқишади: пандемия даврида 20% инфекцияланганлар 80% зарарланганлар учун сабаб бўлади. Шунинг учун Covid-19 вирусига вакцина ишлаб чиқарилмагунча гигиена ва ижтимоий чеклаш қоидаларига риоя қилишимиз муҳимдир.

Вирусни юқтириб олган инсонлар ҳозирги кунда уни тарқатишни давом эттиряпти, шунинг учун контактда бўлганини билса ёки бирор бир касаллик аломатлари кузатилса, ўзини ўзи яккалаш қоидалари, ва уйда шифокор назоратида бўлиш тавсия этиляпти. Касаллар сонининг сезиларли камаймаётганининг сабаби шундаки, турли интернет тармоғида айланиб юрган даволаш тавсияларини билиб-билмай, оилавий шифокор билан маслаҳатлашмай ўзбилармонлик билан осма томчи уколлар қилиняпти, самараси исботланмаган дори воситалари ичиляпти ва охир-оқибатда бемор аҳволи оғирлашиб, стационарга тушяпти. Бу вирус бошқа вируслардан ўзгача одам организмига таъсир қилмоқда. Бутун дунё олимлари буни ўрганишяпти ва ҳали-ҳануз махсус даво чораси аниқланмаган. Лекин аниқланган нарса шуки, бу вирус ўпка-нафас тизимида, турли калибрдаги қон-томирларида яллиғланиш чақириб, зарарлаяпти. Шунинг учун осма уколлар ва томчи дори воситаларини қўллаш самара бериш у ёқда турсин, бемор аҳволини оғирлаштириб, ўлим ёқасига олиб келяпти. Бу ҳолат шифокорлар учун кўплаб муаммо туғдиряпти ва беморлар оғир ҳолда стационарга тушяптилар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 15:41:08
Davolashda hech qanday tahlillar o‘tkazmasdan gormon dorilarni qo‘llash mumkinmi?
Virusolog Ra'no Qosimova javob beradi.

📹Hajmi: 9 Mb

#tezyordam #7son

@tezyordamlive
27.07.2020 14:30:21
Иш ҳақи ва қўшимча рағбатлантириш маблағларини ўз вақтида тўланиши билан боғлиқ муаммолар юзага келган ҳолда Молия вазирлигининг ишонч рақами +99871 203 00 50, @murojaat_mf_bot, ҳамда қуйидаги Ҳудудий Давлат молиявий назорати бошқармалари ишонч телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

1. Қорақалпоғистон Республикаси: 91-382-90-09

2. Андижон вилояти: 74-228-44-60

3. Бухоро вилояти: 65-223-44-90

4. Жиззах вилояти: 72-226-20-20

5. Қашқадарё вилояти: 75-221-06-57

6. Навоий вилояти: 79-226-09-46

7. Наманган вилояти: 69-228-57-24

8. Самарқанд вилояти: 66-231-12-31

9. Сирдарё вилояти: 67-225-36-86

10. Сурхондарё вилояти: 76-223-02-59

11. Тошкент вилояти: 71-230-01-93

12. Фарғона вилояти: 73-244-47-27

13. Хоразм вилояти: 62-223-07-33

14. Тошкент шаҳри: 71-239-40-83

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
27.07.2020 12:54:56
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 16 418 867 (+ 216 376)
⚡️Соғайганлар ➖ 10 047 304 (+ 133 295)
⚡️Вафот этганлар ➖652 256 (+ 3 804)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 4 371 839 (+ 56 130)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 2 419 901 (+ 23 467)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 1 436 019 (+ 50 525)
4. 🇷🇺 Россия ➖812 485 (+ 5 765)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖445 433 (+ 11 233)
6. 🇲🇽 Мексика ➖ 390 516 (+ 5 480)
7. 🇵🇪 Перу ➖ 384 797 (+ 4 913)
8. 🇨🇱 Чили ➖ 345 790 (+ 2 198)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 319 501 (+ 0)
10. 🇬🇧 Буюк Британия ➖ 299 426 (+ 745)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 16 418 867 (+ 216 376)
⚡️Выздоровевших ➖ 10 047 304 (+ 133 295)
⚡️Погибших ➖ 652 256 (+ 3 804)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 4 371 839 (+ 56 130)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 2 419 901 (+ 23 467)
3. 🇮🇳 Индия ➖ 1 436 019 (+ 50 525)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 812 485 (+ 5 765)
5. 🇿🇦 Южная Африка ➖445 433 (+ 11 233)
6. 🇲🇽 Мексика ➖ 390 516 (+ 5 480)
7. 🇵🇪 Перу ➖384 797 (+ 4 913)
8. 🇨🇱 Чили ➖ 345 790 (+ 2 198)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 319 501 (+ 0)
10. 🇬🇧 Великобритания ➖ 299 426 (+ 745)

📎 Источник: Worldometers

👉Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 12:46:18
⚡️⚡️«Ўзэкспомарказ» кўргазмалар марказида меҳнат қилаётган шифокорлар ваъда қилинган маошларни олишмоқда.

Манба: https://t.me/v_kratce/3447


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.07.2020 12:25:00
UZ: Янги Жанубий Уэллс университети мутахассислари тиббий ниқоб таққан ва ниқобсиз кишиларнинг қанчалик хавфли бўлишлари мумкинилигини кўрсатишди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

RU: Университет Нового Южного Уэльса показал, насколько опасными могут быть люди с маской и без неё


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
<< < 96 97 98 99 100 101 102 >