Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 94 sahifa

31.07.2020 20:01:30
▪️Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов 73 ёшида вафот этди

Бугун Нукусда таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Ерниязов Муса Тажетдинович оламдан ўтди.

Аввалроқ Муса Ерниязовда коронавирус тасдиқланганидан бери у Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали клиникасида даволанаётгани хабар қилинганди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
31.07.2020 18:25:38
🏥 Зангиотадаги «Назарбек» санаторияси коронавирус беморларини даволаш комплексига айлантирилди

Бугун 350 ўринли ушбу комплекснинг очилиш маросимида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Жўраев, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Ҳолматов, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тиббиёт хизмати бошлиғи ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

👩🏻‍⚕️ Беморларни даволашга 90 нафар тиббиёт ходими жалб қилинган. Уларнинг 24 нафари — шифокор, 42 нафари — ҳамшира, 13 нафари — кичик тиббиёт ходими ва 11 нафари — хўжалик ходимларидан иборат.

Батафсил 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
31.07.2020 17:36:43
Дорогие соотечественники!

Сегодня священный для всех мусульман праздник — Курбан хайит.

Ещё полгода назад мы были счастливыми. Всё казалось таким незыблемым, вечным и понятным. Мы знали, куда идти, что преодолевать, с чем бороться, чему радоваться.

Сегодня вся страна в растерянности и горе. Наш Узбекистан болеет, и это коснулось каждого из нас. Родные, друзья, родители, родственники — каждый день люди рассказывают свои горькие истории. Это страшно и больно.

Я соболезную всем, кто потерял своих дорогих и близких. Я желаю выздоровления тем, кто сейчас отважно борется с болезнью, и терпения тем, кто ухаживает за ними. Сил вам!

Я преклоняюсь перед врачами, которые стоят на ногах по 24 часа, и, хотя сами болеют, но продолжают лечить своих пациентов. Благодарю всех, кто не может сейчас уйти домой и остаётся на своих рабочих местах. Понимаю тех, кто с нетерпением ждёт в своих стенах, когда всё это закончится.

Очень нелегко. И единственное, что у нас осталось, — это терпение. Всё, что мы сейчас можем сделать для себя, — ждать.

Мы обязательно вернёмся к нормальной жизни. К свободе и радости. Я хочу вас заверить, что наш Президент делает всё, чтобы этот день настал скорее. Он не пропускает ни одно ваше сказанное слово и скорбит вместе с вами каждый раз. Для него мы все — одна огромная семья, и каждый из вас в ней имеет значение.

Я прошу вас в этот светлый праздник набраться мужества и силы и помолиться. За тех, кого больше нет с нами, за всех, кто болеет и выздоравливает, за всех, кто остался жить без своих любимых родных и страдает. За тех, кто сейчас пытается накормить хотя бы детей. За тех, кто помогает делом, отдаёт последнее незнакомым людям, кто добровольно становится волонтером. И за тех, кто говорит открыто обо всём, что происходит.

За весь Узбекистан.

С праздником! Пусть у всех всё будет спокойно.

@SShMirziyoyeva
31.07.2020 17:36:33
Азиз юртдошлар!

Бугун барча мусулмонлар учун муқаддас байрам — Қурбон ҳайити.

Олти ой олдин ҳаммаси бошқача эди. Ҳаёт бир маромда ўтарди, кўчаларда бемалол юрар, хоҳлаган жойимизга борар, ёқтирган ишларимиз билан шуғулланар ва, энг асосийси, қандайдир мақсадлар билан яшар эдик.

Бугун эса мамлакатимиз аҳли саросима ва қайғуда. Ўзбекистонимизда касаллик авж олган, бундан ҳар биримиз ташвишдамиз. Яқинлар, дўстлар, ота-оналар,қавму қариндошлар — ҳаммадан ҳар куни бир-биридан ғамгин воқеаларни эшитяпмиз. Буларни тинглаш оғир ва қайғули.

Яқинларини йўқотган барча кишиларга ўз ҳамдардлигимни билдираман. Хасталикка қарши мардонавор курашаётганларга шифо, уларга ғамхўрлик қилаётганларга эса сабр-тоқат тилайман. Сизга куч-қувват ёр бўлсин!

24 соат давомида тик оёқда ишлаётган шифокорларга таъзим қиламан, улар саломатликларини хатарга қўйиб, беморларни даволашда давом этмоқдалар. Бугун уйига боролмай, иш жойида қолишга мажбур бўлаётган барча-барчага минг раҳмат. Тўрт девор ичида буларнинг ҳаммасини тезроқ барҳам топишини сабрсизлик билан кутаётганларни яхши тушунаман. Осон эмас. Лекин ҳозир биздан талаб этиладигани фақат сабрдир. Кутишдан бошқа иложимиз йўқ.

Биз албатта одатий ҳаётимизга, эркин ва бахтиёр кунларга қайтамиз. Ишонтириб айтаманки, Президентимиз шундай кунлар тезроқ келиши учун ҳамма чораларни кўрмоқдалар, бирор сўзингизни эътибордан четда қолдирмай, ҳар бирингизнинг дардингизга шерик бўлмоқдалар. Президент учун ҳаммамиз, бутун халқимиз ягона, катта бир оила ва бунда ҳар бир инсоннинг муносиб ўрни бор.

Мана шундай ёруғ ва улуғ байрамда барчамиз куч ва жасоратимизни жамлаб, дуода бўлишимизни сўрайман. Бугун касаллик туфайли орамиздан кетганлар учун, хасталик билан курашаётганлар ва уни енгаётганлар учун, яқинларини йўқотиб, изтироб чекаётганлар, барча-барча учун. Фарзандлари қорнини тўйдириш ғамида юрганлар учун. Ўзида борини бегоналардан аямаётган кўнгиллилар учун. Ва ҳамма нарса ҳақида очиқ-ойдин гапирадиганлар учун.

Ўзбекистон халқи учун.

Байрам муборак! Ҳаммага осойишталик тилаймиз.

@SShMirziyoyeva
31.07.2020 17:29:41
💉 Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 14 мингдан ошди

Бугун ҳозирга қадар жами 524 нафар бемор тузалди: Тошкент ш.да — 291 нафар, Тошкент вил.да — 184 нафар, Андижонда — 41 нафар, Хоразмда — 4 нафар, Фарғонада — 4 нафар.

📈 Соғайганлар — 14 204 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
31.07.2020 17:02:45
❗️Яна 5 ҳудудда 215 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар — 23 773 нафар

🦠 Янги касалланишлар:

📍151 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍35 нафари — Бухоро вилоятида,

📍19 нафари — Андижон вилоятида,

📍6 нафари — Тошкент вилоятида,

📍4 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
31.07.2020 16:59:21
⚡️Коронавирусга чалинган пойтахтлик 60 ёшли аёл Зангиотада вафот этди

М.С. 10–20 июль кунлари уй шароитида хусусий шифохона шифокорларининг тавсияларига мувофиқ даволанган. 21 июль куни эса Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

🔎 Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
31.07.2020 16:43:32
⚡️Тошкентда 67 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган Н.Т.да 10 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва шаҳар 1-сонли клиник шифохонага олиб келинган, ҳолати ёмонлиги сабабли реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎 Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
31.07.2020 15:01:33
🦠 Коронавирусни даволаш ва унинг олдини олиш

😷 Пандемия давридаги муҳим тавсиялар

🥕 Овқатланиш тартиби

👩🏻‍⚕️ Бу борада мутахассисларнинг фикрини билишни истайсизми?

📲 Фақат расмий ва ишончли маълумотлар👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEcESw67TUhMDe7X0Q
31.07.2020 14:30:54
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 220 678 (+ 11 020)
⚡️Соғайганлар ➖ 904 181 (+ 16 757)
⚡️Вафот этганлар ➖ 20 329 (+ 207)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 834 499 (+ 5 509)
2. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 89 078 (+ 1 414)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 68 794 (+ 1 197)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 67 665 (+ 147)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 38 196 (+ 259)
6. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 35 619 (+ 1 027)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 31 560 (+ 339)
8. 🇲🇩 Молдова ➖ 24 343 (+ 369)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 23 558 (+ 686)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 7 366 (+ 46)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 220 678 (+ 11 020)
⚡️Выздоровевших ➖ 904 181 (+ 16 757)
⚡️Погибших ➖ 20 329 (+ 207)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 834 499 (+ 5 509)
2. 🇰🇿 Казахстан ➖ 89 078 (+ 1 414)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 68 794 (+ 1 197)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 67 665 (+ 147)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 38 196 (+ 259)
6. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 35 619 (+ 1 027)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 31 560 (+ 339)
8. 🇲🇩 Молдова ➖ 24 343 (+ 369)
9. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 23 558 (+ 686)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 7 366 (+ 46)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
31.07.2020 14:05:20
✅ Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож 400 мингдан кўпроқ оилага республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

✅ Жойлардаги «Саховат ва кўмак» жамғармалари орқали 220-250 минг оилага республика бюджетидан жами 200 миллиард сўм ажратилади.

❗️Бунинг натижасида 1 миллиондан ортиқ аҳоли нақд пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон билан таъминланади.

✅ «Вақф» хайрия жамоат фондини қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бюджетидан 150 миллиард сўм ажратилади.

Батафсил 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
31.07.2020 13:47:49
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 17 481 953 (+ 294 544)
⚡️Соғайганлар ➖ 10 941 906 (+ 243 931)
⚡️Вафот этганлар ➖ 676 824 (+ 6 623)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 4 634 985 (+ 66 948)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 2 613 789 (+ 58 271)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 1 643 416 (+ 59 032)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 834 499 (+ 5 509)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 482 169 (+ 11 046)
6. 🇲🇽 Мексика ➖ 416 179 (+ 7 730)
7. 🇵🇪 Перу ➖ 407 492 (+ 6 809)
8. 🇨🇱 Чили ➖ 353 536 (+ 1 961)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 332 510 (+ 2 789)
10. 🇬🇧 Буюк Британия ➖ 302 301 (+ 846)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 17 481 953 (+ 294 544)
⚡️Выздоровевших ➖ 10 941 906 (+ 243 931)
⚡️Погибших ➖ 676 824 (+ 6 623)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 4 634 985 (+ 66 948)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 2 613 789 (+ 58 271)
3. 🇮🇳 Индия ➖ 1 643 416 (+ 59 032)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 834 499 (+ 5 509)
5. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 482 169 (+ 11 046)
6. 🇲🇽 Мексика ➖ 416 179 (+ 7 730)
7. 🇵🇪 Перу ➖ 407 492 (+ 6 809)
8. 🇨🇱 Чили ➖ 353 536 (+ 1 961)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 332 510 (+ 2 789)
10. 🇬🇧 Великобритания ➖ 302 301 (+ 846)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
31.07.2020 12:57:32
❓ Вирус мутацияга учраши кутиляптими ва янги пандемияга олиб келиши мумкинми? — ЖАВОБ

❓Коронавирусга қарши иммунитет қанча сақланиши мумкин ва инсон қайта касалланиши мумкинми? — ЖАВОБ

❓Вирус ичимлик суви орқали юқадими? — ЖАВОБ

❓Нега ҳар хил мамлакатларда турли карантин шароитлари жорий қилинган? — ЖАВОБ

❓Короновирусли инфекциясидан тузалган шахсларга нималар тавсия этилади? — ЖАВОБ

❓Қўшни хонада ишлайдиган/қўшни хонадонда яшайдиган одамда короновирус ташхисланди. Нима қилиш керак? — ЖАВОБ

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда ушбу саволларга жавоб қайтарди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
31.07.2020 10:44:30
Ўзбекистонда автомобиллар ҳаракатига 72 соатлик чеклов амал қила бошлади

🚫 31 июль — Қурбон ҳайити байрамида, шунингдек 1-2 август – шанба-якшанба кунлари бутун республика бўйлаб автотранспорт воситалари ҳаракати кучайтирилган тартибда чекланади.

🌙 Ҳайит байрамини оила даврасида, камтарона, карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш тавсия этилади.

❌ Ўзбекистон мусулмонлар идораси уйма-уй юриб, турли хил азахонликлар, маърака-маросимларни ўтказмаслик, қабристонлар зиёратидан сақланишни сўраган.

✅ Уч кун давомида фақат 2 тоифа автомобиллар ҳаракатига рухсат берилади:

👉 махсус рухсатномаси бор машиналар;
👉 махсус рухсатномасиз юриш ҳуқуқига эга машиналар.

🏥 Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам билан боғлиқ ҳолларда, тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун стикер талаб этилмайди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
31.07.2020 10:03:10
❗️ (+287) Яна беш ҳудудда коронавирусга чалинганлар аниқланди. Жами беморлар сони — 23 558 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍111 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган)

📍112 нафари Тошкент вилоятида,

📍22 нафари Сирдарё вилоятида,

📍17 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍15 нафари Наманган вилоятида,

📍10 нафари Навоий вилоятида мулоқот орқали юқтириб олган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
31.07.2020 09:44:17
⚡️Тошкентда коронавирусга чалинган 55 ёшли эркак вафот этди

🛏 Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 55 ёшли Б.Ш. (эркак) жорий йил 13 июль куни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

🔎 Кейинчалик аҳволи оғирлашганлиги сабабли реанимация бўлимига ўтказилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги, ўпка шиши асоратлари билан кечган.

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шишидан вафот этган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
31.07.2020 09:38:37
⚡️Навоий вилояти ҳокими Тошкент шаҳрида даволанмоқда

Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов 2020 йилнинг 27 июлидан буён Тошкент шаҳрида даволанмоқда.
К.Турсунов ўтган 4 кун давомида малакали тиббиёт мутахассислари томонидан соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқилган стандартлар асосида даволаш курсларини ўтамоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 23:48:56
‼️ Рекорд янгиланди — бугун Ўзбекистонда деярли 750 киши соғайди.

🦠Кун давомида 686 кишида коронавирус аниқланди

▪️Кун давомида 5 бемор вафот этди.

Касалликка чалинганлар: 628 нафари — бемор билан мулоқот орқали инфекция юқтирган, 58 нафари — карантин марказидаги фуқаролар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 23:41:34
❗️(+193) Тошкент шаҳри ва вилоятига коронавирусга чалинган янги беморлар аниқланди. Уларнинг жами сони — 23 271 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

📍154 нафари Тошкент шаҳрида,

📍39 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.07.2020 23:35:53
⚡️Бугун 743 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Жами тузалганлар сони — 13 680 нафар.

Тузалганлар:

📍441 нафари Тошкент шаҳридаги 17 та шифохонада,

📍152 нафари Тошкент вилоятида,

📍48 нафари Сирдарё вилоятида,

📍33 нафари Андижон вилоятида,

📍16 нафари Сурхондарё вилоятида,

📍15 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍13 нафари Фарғона вилоятида,

📍13 нафари Наманган вилоятида,

📍6 нафари Бухоро вилоятида

📍 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 91 92 93 94 95 96 97 >