Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 77 sahifa

18.08.2020 21:27:48
❓Вирусли пневмония жароҳати қанча вақтда битади?

Фарҳод Муҳсинов, Республика ихтисослаштирилган ва фтизиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази кичик илмий ходими:

🔎 Кўплаб беморларда шундай ҳолат кузатиляптики, стационарда даволаниб чиққандан атиги 1 ҳафта ўтгач, дарров ўпкани рентген ёки МСКТ қилдиришяпти. Текширувдан ўтгач, ўзгариш бўлмагани ҳақида шикоят қилиб келишяпти.

✅ Аслида, пневмония илк аниқланган даврда ўпкада жараён қандай кечаётганини билиш учун МСКТ ёки рентген текширувидан ўтилади. Шундан сўнг 25-30 кундан кейингина бу текширувлардан яна ўтиш мумкин. Шунда ўпкада асорат қолгани ёки қолмаганини билиш мумкин бўлади.

🚫 Тез-тез рентген ёки МСКТ текширувидан ўтиш соғлиққа ҳам зарар ҳисобланади. Шу сабабли касалликдан сўнг организм ўзини тиклашига вақт ва имкон бериш керак.

«Ойдин ҳаёт LIVE»


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.08.2020 19:40:59
⚡️20 августдан маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланади

Тўлиқ жадвал 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.08.2020 17:53:10
Ички ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган вақтинчалик шифохонада фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларига иш ҳақлари тўлаб берилмоқда

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.08.2020 17:07:20
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 32 минг нафардан ошди

Бугун айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 482 нафари соғайди.

✔️ Шу тариқа, коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 32 062 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 88 фоизга етди.

🦠Шунингдек, яна 252 киши коронавирус юқтириб олди ва жами беморлар сони 36 352 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

📍222 нафари Тошкент шаҳрида,

📍26 нафари Самарқанд вилоятида,

📍4 нафари Андижон вилоятида аҳоли орасида аниқланди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.08.2020 15:12:42
❌ Тест синовлари пайтида ота-оналар ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди — ИИВ.

Батафсил


#abituriyent2020
18.08.2020 13:17:26
⚡️Мактаб ва боғчалар очилишига тайёргарлик кўрилмоқда

Рустам Икромов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

❗️«Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ўз фарзандларимиз таълим олишади. Бу масалада эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар кўп. Ишлаб чиқилаётган тадбирлар шунчаки ҳисобот учун эмас, балки фарзандларимизни ижтимоий ҳаётга тезроқ қайтариш, карантин шароитида уларнинг руҳиятида кузатилган ўзгаришларни бартараф қилиш, улар қатнайдиган муассасаларда коронавирус тарқалишига имкон қадар тўсқинлик қилишга қаратилган чоралар белгиланиши лозим.

📝 Айни кунларда Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда таълим муассасаларида амал қилувчи санитария меъёрлари ишлаб чиқилмоқда.

🔎 Мазкур меъёрлар Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда барча томонидан бажарилиши бирдек мажбурийлиги белгилаб қўйилади.

✅ Шундан кейин мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларига фаолиятини бошлаш учун рухсат берилади».

18.08.2020 12:39:39
Коронавирусни йўтал орқали қандай аниқлаш мумкин?

Москвалик шифокор Денис Проценконинг сўзларига кўра, коронавирус йўталида алоҳида интонация мавжуд.

"Йўтал чуқур эмас, юзаки бўлади. Қўшимчасига доимий терлаш ҳисси бўлади", деди шифокор.

Унинг айтишича, мана шу аломатлар бўйича дарҳол ташхис қўйиш мумкин.

👉 Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.08.2020 11:52:14
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 386 065 (+ 7 673)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 096 358 (+ 5 675)
⚡️Вафот этганлар ➖ 23 749 (+ 103)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 927 745 (+ 4 892)
2. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 103 300 (+ 267)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 92 820 (+ 1 464)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 69 589 (+ 73)
5. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 41 991 (+ 0)
6. 🇦🇲 Арманистон ➖ 41 701 (+ 38)
7. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 36 100 (+ 587)
8. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 34 343 (+ 124)
9. 🇲🇩 Молдова ➖ 30 377 (+ 194)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 8 099 (+ 34)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 386 065 (+ 7 673)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 096 358 (+ 5 675)
⚡️Погибших ➖ 23 749 (+ 103)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 927 745 (+ 4 892)
2. 🇰🇿 Казахстан ➖ 103 300 (+ 267)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 92 820 (+ 1 464)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 69 589 (+ 73)
5. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 41 991 (+ 0)
6. 🇦🇲 Армения ➖ 41 701 (+ 38)
7. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 36 100 (+ 587)
8. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 34 343 (+ 124)
9. 🇲🇩 Молдова ➖ 30 377 (+ 194)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 8 099 (+ 34)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.08.2020 10:38:10
🌎 22 миллион — дунёда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

Жаҳонда пандемия билан боғлиқ вазият:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 22 049 449 (+ 222 999)
⚡️Соғайганлар ➖ 14 791 865 (+ 227 681)
⚡️Вафот этганлар ➖ 777 440 (+ 4 368)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 5 612 027 (+ 45 395)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 3 363 235 (+ 23 038)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 2 701 604 (+ 53 941)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 927 745 (+ 4 892)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 589 886 (+ 2 541)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 541 493 (+ 5 547)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 525 733 (+ 3 571)
8. 🇨🇴 Колумбия ➖ 476 660 (+ 8 328)
9. 🇨🇱 Чили ➖ 387 502 (+ 1 556)
10. 🇪🇸 Испания ➖ 382 142 (+ 0)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 22 049 449 (+ 222 999)
⚡️Выздоровевших ➖ 14 791 865 (+ 227 681)
⚡️Погибших ➖ 777 440 (+ 4 368)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖5 612 027 (+ 45 395)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 3 363 235 (+ 23 038)
3. 🇮🇳 Индия ➖ 2 701 604 (+ 53 941)
4. 🇷🇺 Россия ➖927 745 (+ 4 892)
5. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 589 886 (+ 2 541)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 541 493 (+ 5 547)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 525 733 (+ 3 571)
8. 🇨🇴 Колумбия➖ 476 660 (+ 8 328)
9. 🇨🇱 Чили ➖ 387 502 (+ 1 556)
10. 🇪🇸 Испания ➖ 382 142 (+ 0)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.08.2020 10:02:54
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 36 мингдан ошди

🦠 3 ҳудудда 173 киши инфекциядан зарарланди:

📍162 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍9 нафари — Наманган вилоятида,

📍2 нафари — Фарғона вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.

📈 Жами беморлар — 36 100 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.08.2020 00:15:56
👩🏻‍⚕️👨🏻‍⚕️Қаҳрамонлар деганда кўзимиз олдига биринчи келувчи инсонлар - шифокорларнинг синовли кунлардаги фидокорона меҳнатлари таҳсинга сазовор!

🔸Инсон тақдири билан боғлиқ ўта масʼулиятли ва шарафли касб эгалари, жонкуяр тиббиёт соҳибларимиз билан фахрланамиз. Уларни ҳамиша олқишлаб, юксак миннатдорчилик билдирамиз.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.08.2020 23:47:35
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 88 фоизи соғайди

Бугун 598 кишида инфекция аниқланди. 2 ҳудудда 6 бемор вафот этди. Даволанаётган 4 109 бемордан 771 нафари оғир аҳволда.

Кун давомида 7 ҳудудда 607 бемор тузалиб, жами соғайганлар 31 580 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил 👉 ССВ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.08.2020 22:05:39
🚌 Жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш давомида карантин талаблари бўйича белгиланган барча меъёрларга амал қилинг.

❗️Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг автобус салонига чиқишда ва автобус ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади.

❌ Тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус салонига чиқарилмайди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.08.2020 22:00:04
Ⓜ️ 15 августдан бошлаб Тошкент метроси иш бошлади.

Метрополитенда ойдаланишда зарур қоидалар ва меъёрларга риоя этилиши талаб этилади.

Йўловчилар метрополитенга кирганида ва йўл давомида қуйидаги санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарур.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.08.2020 21:14:26
Президент Шавкат Мирзиёев: «Темир интизом» ҳаммамиз учун энг биринчи масала бўлиб қолиши керак».

——————
Президент Шавкат Мирзиёев: «Железная дисциплина должна оставаться первостепенным правилом для всех нас».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.08.2020 21:07:34
⚡️«Ҳар бир фуқаронинг соғлиғи ва ҳаёти биз учун муҳим», — Президент Мирзиёев.

—————————

⚡️«Для нас весьма важны здоровье и жизнь каждого гражданина», — Шавкат Мирзиёев.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.08.2020 20:28:14
⚡️Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу хабарлар ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмас.

Карим Камолов ҳозирда пойтахтдаги шифохонада даволанмоқда. Унинг саломатлиги малакали шифокорларнинг назоратида.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.08.2020 19:04:09
⚡️Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Тадбир аввалида бугун мамлакатимизда пандемия билан боғлиқ вазият таҳлил қилинди.

«Такрор ва такрор айтаман: ҳар бир фуқаронинг соғлиғи ва ҳаёти биз учун муҳим. Биз халқимизни коронавирус балосидан асраб қолиш учун барча куч-имкониятларни ишга солаяпмиз, жаҳондаги энг илғор даволаш тажрибаларини олиб келаяпмиз» – деди давлат раҳбари.

Яқин кунларда Россиядан қирққа яқин, Хитойдан ўн нафар юқори малакали мутахассислар етиб келгани, уларни ҳудудларга тақсимлаб, жойларда беморларни энг самарали усуллар билан даволаш ва маҳаллий шифокорларни ҳам ўргатиш ишлари ташкил қилиниши таъкидланди.

Халқимиз ортиқча қийналмаслиги учун, фуқароларимизнинг мурожаатларидан келиб чиқиб карантин талаблари юмшатилгани, лекин энди аҳоли жамоат жойларида кўпроқ бўлиши сабабли COVID-19 тарқалиши хавфи сезиларли даражада ошиши ҳам эслатиб ўтилди.

Шу боис, одамларга янада масъулиятли бўлиб, ўзларини ва яқинларини вирусдан ҳимоя қилиш бўйича талабларга қатъий амал қилишлари кераклигини тушунтириш, амалий ёрдам бериш ва назорат қилиш лозимлиги айтилди.

«Темир интизом» ҳаммамиз учун энг биринчи масала бўлиб қолиши керак. Корхоналар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва қурилиш майдонлари, транспорт ва жамоат жойларида ҳам ушбу талабларга қатъий амал қилиш зарур», — деди Президент Шавкат Мирзиёев .


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.08.2020 17:09:45
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 31 мингдан ошиб, даволаниш кўрсаткичи 87 фоизга етди

Бугун, ҳозирга қадар 4 ҳудудда 411 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 31 384 нафарни ташкил этмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.08.2020 17:07:18
⚡️Сўнгги соатларда Тошкент ва Андижонда яна 189 киши коронавирус юқтириб олди. Жами беморлар сони 35 702 нафарга етди

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍184 нафари Тошкент шаҳрида,

📍5 нафари эса Андижон аҳоли орасида аниқланди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 74 75 76 77 78 79 80 >