Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 72 sahifa

25.08.2020 19:51:54
🔹Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар орасида қайси касалликлар бўйича мурожаатлар кўпайган?

Батафсил 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Севара Убайдуллаева жавоб берди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 18:02:43
⚡️Мактабларда 2020/2021 ўқув йилини бошлаш ва санитария қоидаларига риоя этилиши тартиби

Шу мавзу бўйича АОКА залида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва бошқа мутасаддилар иштирокида матбуот анжумани бошланди.

❗️Тўғридан-тўғри томоша қилинг:

👉 https://youtu.be/LXxrmwLelWs


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 17:35:54
❓Давлат боғчалари (мактабгача таълим муассасалари) очиладими?

❓Мактабларни очишда эътиборга олиниши керак бўлган қандай жиҳатлар бор?

〰️〰️〰️〰️
Батафсил 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 17:06:18
⚡️Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида яна 318 бемор коронавирусдан соғайди

Жами тузалганлар — 35 869 нафар. Даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.

〰️〰️〰️〰️

🦠 Уч ҳудудда аҳоли орасида 135 киши коронавирусдан зарарланди:

📍126 нафари — Тошкент шаҳрида (110 нафари — хориждан келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган),

📍7 нафари — Тошкент вилоятида,

📍2 нафари — Андижон вилоятида.

📈 Жами беморлар — 39 641 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 16:26:50
⚡️ЖССТ коронавирус мутацияларини аниқлаш учун махсус ишчи гуруҳ тузди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкховега кўра, тадқиқотлар мутацияларнинг коронавирусга ва унинг одамлар орасида тарқалишига қандай таъсир кўрсатишини аниқлашга йўналтирилади.

❗️ЖССТ раҳбари Гебрейесус вакцина CОVID-19 пандемиясининг дарҳол тугашига олиб келмаслиги ҳақида огоҳлантирди, аммо унинг сўзларига кўра, бу жуда муҳим восита бўлади.

🔰 Унинг таъкидлашича, бу касаллик ҳақида кўп нарса маълум бўлганига қарамай, инсоният бор-йўғи 8 ойгина тўпланган тажрибага эга, холос. Коронавируснинг узоқ муддатли оқибатлари тўғрисида ҳамон етарли маълумотлар йўқ.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 15:35:44
❗️Доказана возможность повторного заражения коронавирусом

Исследователи из Гонконгского университета сообщили о первом подтвержденном случае повторного заражения коронавирусом.

🦠 У 33-летнего мужчины повторно обнаружен коронавирус спустя четыре с половиной месяца после выздоровления. В первый раз у пациента наблюдались легкие симптомы, сейчас их нет.

🔸По мнению ученых, повторная инфекция вызвана новым вирусом, обнаруженным после возвращения пациента из Испании.

🔎 Расшифровка генома вируса показала, что второй штамм коронавируса отличается от первого и совпадает с тем, что наблюдался в Европе в июле-августе.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 13:30:59
❓Экспресс-тест таҳлили тартиби қандай ва у кимларда ўтказилади?

Батафсил 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 13:13:38
📈 Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти — инфографика

〰️〰️〰️〰️

📈 Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане — инфографика


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 12:43:20
🇺🇿 Узбекистан присоединился к программе вакцинации от коронавируса

🌐 Генеральный директор Всемирной организации здравоохранения Тедрос Гебрейесус на брифинге, прошедшем накануне в Женеве, сообщил, что к международному механизму «COVAX» по разработке и распространению вакцины от коронавирусной инфекции присоединились 172 страны. В настоящее время в портфеле ВОЗ насчитывается 9 вакцин от коронавируса.

❗️Узбекистан в качестве активного члена Европейского регионального бюро ВОЗ также присоединился к программе вакцинации от коронавируса.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 11:49:25
⚡️⚡️Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди

Кеча Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича «COVAX» халқаро механизмига 172 давлат қўшилди. Айни пайтда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.

❗️ЖССТ ва унинг Европа минтақавий бюросининг фаол аъзоси сифатида Ўзбекистон ҳам ташкилотнинг коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 11:33:25
❗️Коронавирусга қайта чалиниш мумкинлиги исботланди

Гонконг университети тадқиқотчилари коронавирусни қайта юқтириб олиш бўйича дастлабки ҳолат тасдиқлангани ҳақида маълум қилди.

🦠 33 ёшли эркакда у COVID-19’га чалиниб, касалликдан тузалганидан тўрт ярим ой вақт ўтиб яна инфекция юқтириб олиш ҳолати кузатилган. Бемор биринчи марта коронавирус инфекциясига чалинганида унда касалликнинг енгил белгилари кузатилган, ҳозирда ушбу аломатлар ҳам мавжуд эмас.

🔸Олимларнинг фикрича, такрорий инфекция эркак Испаниядан қайтганидан кейин янги вирус томонидан қўзғатилган.

🔎 Вирус геноми текширилганида коронавируснинг иккинчи штамми биринчисидан фарқли экани ва июль–август ойларида Европада тарқалган штаммга ўхшаш экани аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 10:58:53
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 23 812 221 (+ 226 198)
⚡️Соғайганлар ➖ 16 362 337 (+ 277 779)
⚡️Вафот этганлар ➖ 817 016 (+ 4 489)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 5 915 630 (+ 41 484)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 3 627 217 (+ 21 434)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 3 167 323 (+ 60 975)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 961 493 (+ 4 744)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 611 450 (+ 1 677)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 600 438 (+ 6 112)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 563 705 (+ 3 541)
8. 🇨🇴 Колумбия ➖ 551 696 (+ 10 549)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 420 809 (+ 12 930)
10. 🇨🇱 Чили ➖ 399 568 (+ 1 903)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 23 812 221 (+ 226 198)
⚡️Выздоровевших ➖ 16 362 337 (+ 277 779)
⚡️Погибших ➖ 817 016 (+ 4 489)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 5 915 630 (+ 41 484)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 3 627 217 (+ 21 434)
3. 🇮🇳 Индия ➖ 3 167 323 (+ 60 975)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 961 493 (+ 4 744)
5. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 611 450 (+ 1 677)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 600 438 (+ 6 112)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 563 705 (+ 3 541)
8. 🇨🇴 Колумбия➖ 551 696 (+ 10 549)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 420 809 (+ 12 930)
10. 🇨🇱 Чили ➖ 399 568 (+ 1 903)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 10:15:03
⚡️⚡️Мактабларни 14 сентябрдан бошлаш таклифи киритилди

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

〰️〰️〰️〰️
Бир ҳафта олдин (7 сентябрь) синов тариқасида вирус тарқалмаган, ҳавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни очиш, ушбу жараёнда барча чораларни тўлиқ ва тўғри амалга оширилишини ўрганиб чиқиш ҳам режалаштирилган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 10:03:38
⚡️Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида аҳоли орасида яна 158 киши коронавирусдан зарарланди

📍84 нафари — Тошкент вилоятида,

📍45 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍12 нафари — Самарқанд вилоятида,

📍10 нафари — Бухоро вилоятида,

📍4 нафари — Жиззах вилоятида,

📍3 нафари — Қашқадарё вилоятида.

📈 Жами беморлар — 39 506 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 09:27:19
❗️Яқинларингни асра, мусибатингга ўзинг сабабчи бўлиб қолма.

Ҳеч қандай карантин ақл-идрок билан иш тутишнинг ўрнини босолмайди.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.08.2020 23:43:39
❗️Бугун 10 та ҳудудда 564 бемор коронавирусдан соғайди, 402 киши инфекция юқтирди

2 ҳудудда 7 бемор вафот этди. Жами касалланганлар 39 348 нафар. Даволанаётган 3 517 бемордан 414 нафари оғир аҳволда.

Жами соғайганлар 35 551 нафарга етиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.08.2020 23:35:04
⚡️Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби ахбороти

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан ҳамда Самара вилоятидан олиб келиш учун «Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент» ва «Тошкент-Кинел-Тошкент» темир йўл рейсларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур масала Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Транспорт вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва Республика махсус комиссиясига киритилган.

🚆 Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 23 август 927 нафар юртдошимиз билан поезд «Первомайская» станциясидан Ўзбекистонга жўнади.

📍Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилишича, ватандошларнинг олиб келиш учун «Ўзбекистон темир йўллари» AЖ поезди Самара вилоятининг «Кинел» станциясига 24 август куни етиб келиши режалаштирилган.

🛏 Ватанимизга қайтиб келганидан сўнг Ўзбекистон фуқаролари Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда, карантинда бўлишлари шартлигини эслатиб ўтамиз.

〰️〰️〰️〰️

⚡️Сообщение Оперативного штаба МИД Узбекистана

Специальной республиканской комиссией принято решение об организации железнодорожных рейсов по маршруту «Ташкент-Ростов-на-Дону-Ташкент» для вывоза граждан Узбекистана из Северо-Кавказского и Южного федеральных округов, а также «Ташкент-Кинель-Ташкент» для возвращения соотечественников из Самарской области Российской Федерации. Вопрос был проработан и внесён в Специальную республиканскую комиссию Министерством иностранных дел Узбекистана совместно с Министерством транспорта.

🚆 По информации Генерального консульства Узбекистана в г. Ростове-на-Дону, 23 августа со станции «Первомайская» выехал в Узбекистан железнодорожный состав с 927 соотечественниками.

📍Как сообщает Генеральное консульство Узбекистана в г.Казани, прибытие поезда АО «Узбекистон темир йуллари» на станцию «Кинель» Самарской области для возвращения соотечественников запланировано на 24 августа.

🛏 Напоминаем, что все граждане по возвращении на Родину должны пройти карантин со строгим соблюдением соответствующих требований, определенных Специальной республиканской комиссией.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.08.2020 22:30:54
❗️Карантин юмаштилиши — касаллик тугади дегани эмас, бозорлардаги антисанитар ҳолатлар

МТРК


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.08.2020 21:36:37
🔸Дунё олимлари ўпканинг яллиғланиш даражасига қараб беморларга ногиронлик беришни таклиф қилмоқда

Батафсил 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева COVID-19 ўпкани зарарлаши, қандай оғир асоратларга олиб келиши ҳақида батафсил тушунтириш берди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.08.2020 20:28:25
❗️Карантин даврида кўпи билан 30 кишилик тўйларга рухсат берилганига қарамай, яна аввалги сценарий асосида катта тантаналар авжига чиқмоқда.

🚫 Кескин чоралар, жарималардан чўчимайдиган бу қоидабузарлар ўзгаларнингку майли, наҳот ўзининг саломатлигига бефарқ бўлса?!

📹 Тўй маросимлари ўтказиш жараёнида йўл қўйилаётган қоидабузарликлар Бухоро вилояти Олот тумани мисолида.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 69 70 71 72 73 74 75 >