Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 71 sahifa

26.08.2020 22:03:08
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

〰️〰️〰️〰️

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев подписал постановление «О дополнительных мерах по социальной поддержке населения», направленное на смягчение негативного воздействия коронавирусной пандемии.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 21:30:15
📊 Уровни риска COVID-19


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 21:00:03
❓COVID-19 дан тузалган кишида иммунитет шаклланадими? Ёки яна касалликни бир неча марта юқтириб олиши мумкинми?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🦠 COVID-19 янги касаллик бўлгани боис бу борада аниқ жавоб йўқ. Саволга жавоб бериш учун қўшимча тадқиқотлар зарур, айниқса бир кишида касаллик кечиши вақти ва антитаначалар жавобини, хусусан, Т-ҳужайра реакциясини ўрганиш лозим.

🧬 Ҳозирча бизга аён бўлишича, COVID-19 га чалинган беморларда маълум даражада иммун жавоб шаклланган бўлиб, у такрор касалланишдан ҳимоя қилади.

🚫 Лекин бу иммун жавоб қай даражада сақланиши ва қанча вақт давом этиши бизга маълум эмас.

📉 Аввалги коронавирус инфекцияларининг (SARS, MERS) даволаш тажрибалари, шунингдек, Европа давлатларида олиб борилган тадқиқотлардаги маълумотлар вақт ўтиши билан иммунитет пасайишини кўрсатади.

⏳ Яқин вақтларда ўтказилган тадқиқотга кўра, иммун жавоб пасайиши даври — 75 кунни ташкил этади.

💉 Лекин бу — вакцина таъсир кўрсатмаслигини англатмайди. Чунки эмлашдан сўнг организмда инфекцияга қарши қандай курашишни эслатувчи «хотира ҳужайралари» ишлаб чиқарилади.

🧠 Бу ҳужайралар бош мия суякларида яшайди ва танага инфекция юқиши жараёнида фаоллашади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 20:19:52
⚡️810 мингдан ортиқ болани моддий қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўм (ҳар бир бола учун 500 минг сўм) ажратилади

🔻Ушбу ёрдам кам таъминланган оилалар фарзандларини қишки кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга қаратилган.

Бу ҳақда Президент қарорида белгилаб қўйилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 20:11:40
❗️Барча мактаб ўқитувчилари, боғча ва шифохоналар ходимлари гриппга қарши эмланади

Президент қарорига биноан, республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмлаш эмланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир таълим муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ўтказишни ва тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларини вакцина ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш чораларини кўради.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 19:57:21
❓Тўйдан олдин келин ва куёв коронавирусга тест топширадими?

Батафсил 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 18:14:41
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

🇮🇳 Бир ҳафта давомида Ҳиндистонда Covid-19 ни юқтириш ҳолатининг кунлик ўсиши 60 мингдан ошди — US News

🇨🇳 Хитойда кетма-кет тўққиз кун давомида зарарланиш ҳолати қайд этилмади. Вуҳандаги йирик университет саккиз ой ичида биринчи марта тўлиқ вақт дарсларини бошлади — Reuters

🇪🇸 Испания ҳукумати коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун 2000 ҳарбий хизматчини жалб қилиш ниятида, дея хабар берди Бош вазир Педро Санчес — Regnum

🇺🇳 ЖССТ тавсияларига кўра, агар ҳар бир инсон ижтимоий масофа қоидаларига амал қилса, қўлларини мунтазам равишда тоза тутса, ниқоб тақса ва энг долзарб маълумотлар, муҳим тавсияларни кузатиб борса, коронавируснинг тарқалиш занжирини узиш мумкин — World Health Organization

🇲🇽 Мексика коронавируснинг эҳтимолий ҳолатларини аниқлаш учун кенгроқ услублардан фойдаланмоқчи. «Шубҳали» ҳолатларнинг янги аниқлаш тури бугун кучга киради — бу ҳид ва таъм йўқотиши ҳамда диарея каби симптомларни ўз ичига олади — Reuters

👉 Коротко о главном UZ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 17:18:27
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 91 фоизга етди

Бугун ҳозирга қадар 419 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар 36 402 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️

🦠 Янги касалланишлар: 3 ҳудудда аҳоли орасида яна 174 киши инфекция юқтирди:

📍164 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍6 нафари — Тошкент вилоятида,

📍4 нафари — Андижон вилоятида.

📈 Жами беморлар — 39 964 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 15:59:49
❗️«Ўзбекистон ҳеч қачон бу йўлни танламайди» — оммавий иммунитет ҳосил қилиш орқали короновирусга қарши курашиш хавфли

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

➖ Короновирусга нисбатан оммавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 60%дан 80 %гача қисми касалланиб, соғайиши керак.

‼️ Кўплаб одамларнинг ҳаётини, айниқса хавф гуруҳига кирувчи: сурункали касалликлари бор, ёши катталар, ҳомиладорлар ва болаларни хавф остига қўйишимиз мумкин.

📈 Кўп одамларнинг касалланиши, даволаниши ва иммунитет ҳосил қилиши учун бир неча йиллар керак бўлади. Шунингдек, эпидемиянинг олдини олмасак, инфекция тарқалиши ривожланиб кетади. Оқибатда касалланиш ҳолатлари ошиб кетади, бунинг натижасида клиникаларда бемор кўпайиб, соҳага босим ортади, ўлим сони ортади.

❌ Шунинг учун ушбу йўлни Ўзбекистон ҳеч қачон танламайди. Аксинча пандемияни назоратда ушлаб туриб, кўп вақт давомида камроқ одамлар касал бўлишига эришишимиз мумкин.

💉 Шу давр ичида эса вакцина масаласи ҳам ҳал бўлиши мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 15:21:47
⚡️Согласно ученым Массачусетского технологического института и Оксфордского университета, более мелкие воздушные капли могут распространяться до 7-8 метров, концентрируясь в воздухе от инфицированного человека. При этом, соблюдение дистанции в 2 метра основано на науке 80-летней давности.

В связи с этим, ученые создали систему светофоров, когда правила дистанцирования должны учитывать множество факторов, влияющих на риск, в том числе тип деятельности, условия в помещении, на улице, уровень вентиляции, а также то, носят ли другие маски.

Например, в ситуациях наибольшего риска, таких как переполненный бар или ночной клуб, следует учитывать физическое дистанцирование более чем 2 метра и минимизировать время пребывания в помещении.

Физическое дистанцирование должно быть в сочетании с мытьем рук, регулярной чисткой поверхностей — British Medical Journal

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 15:12:11
💵 Ўзбекистонда коронавирус ва инқирозга қарши кураш учун қарийб 50 трлн сўм сарфланди

Батафсил 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 14:49:48
❓Ўзбекистонда куз фаслида короновирус пандемиясининг иккинчи тўлқини кутиляптими?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

⏳ Касалликнинг иккинчи тўлқини келиши учун — унинг биринчи тўлқинидаги касаллар ва кунда аниқланаётган беморлар сони минимал даражага пастга тушиши керак ёки барча беморлар тузалиб, кунлик аниқланаётган касаллар сони умуман бўлмаслиги керак.

❗️Биз бу даражага ҳали эришганимиз йўқ. Тўғри, куз келиши билан ёғингарчилик натижасида намлик бошланади. Коровирус совуқ ва намгарчиликни яхши кўради.

📎 Шу билан бирга бу фаслда яна кўпгина сурункали касалликлар қўзғалиши натижасида беморларда иммунитет пасайиб, касаллик юқтиришга мойиллиги ошади. Бу эса касаллар сони ортиши хамда уларнинг оғир шакли кўпроқ кузатилишига сабаб бўлади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 14:23:13
❗️Организмдаги ўлик вируслар ҳам тестда мусбат натижани кўрсатиши мумкин

Бу ҳақда бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди:

Савол: — 2 ой аввал коронавирусни бошдан кечирдим, уйда даволандим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, лекин ПЗР тест натижаси ҳар гал мусбат чиқяпти. Менда вирус яна қайталандими ёки тузалмадимми?

Жавоб: — Агар шифокорингиз Сизни тиббий кўрикдан ўтказиб, тузалганингизни айтган бўлса, демак одамлар учун безарарсиз ва қайта касалланмагансиз.

🔬Одатда ПЗР таҳлил мусбат чиқадиган бўлса, бу бемор вирусларни ташқарига чиқариши билан атрофдагиларга хавфли ҳисобланади.

🛏 Лекин Сизда касаллик 2 ой олдин бошланган ва сўзингизга кўра, уйда шифокор назоратида даволангансиз, демак Сизда касалликни оғир тури бўлмаган.

‼️ Зарарланган тўқималардан нафақат тирик ва фаол вируслар, балки ўлган ҳужайралардан ўлик вируслар ҳам ташқарига чиқиши кузатилади.

🧪 ПЗР тести эса — вирусларнинг чиқишини кўрсатгани сабабли ўлик вируслар ҳам бу даврда тест натижаларини мусбат кўрсатиши мумкин. Лекин ушбу даврда бемор атрофдагиларга безарар булади.

〰️〰️〰️〰️
❓Савол туғилади: тирик ёки ўлик вируслар чиққанини қандай аниқлаймиз?

⏳ Буни касаллик муддатига кўра аниқлаймиз. Яъни, касалликнинг енгил ва ўрта кечишида касаллик бошланганидан 10 кундан кейин, оғир турида эса 20 кундан кейин у атрофдагилар учун безарардир.

🔘 Шунинг учун тавсия асосида даволаниб, ўзини енгил ҳис кила бошласа, такрор ва такрор тестдан ўтиш шарт эмас.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 13:31:09
🚫 Бухорода карантин қоидаларини бузиб, 150 кишилик тўй қилган фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида жарима белгиланди

Батафсил 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 12:26:37
❓Кўзи ожиз абитуриентлар учун имтиҳонлар қандай тартибда бўлади? ➖ ЖАВОБ

❓Талабалар нечанчи курсдан дарс беришлари ва қанча ставкада ишлашлари мумкин? ➖ ЖАВОБ

❓Магистратурага кириш имтиҳони учун рухсатномани қайси сайтдан юклаб олиш мумкин? ➖ ЖАВОБ

❓Суперконтракт тўловини камайтириш ёки тўловни бўлиб тўлаш тартиби режалаштирилганми? ➖ ЖАВОБ

❓Aкадемик лицейларда янги ўқув йили сентябрдан бошланадими? ➖ ЖАВОБ

❓Ўқишни Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчирганда имтиҳонлар бўладими? ➖ ЖАВОБ

❓«Темир дафтар»га киритилган оилаларда яшовчи талабаларга 4 млн. сўмгача белгиланган чегирмани олиш учун қандай ҳужжат керак? ➖ ЖАВОБ

❓Қўшни давлатдан ўқишини кўчиришга ҳужжат топширганларга нега буйруқ чиқмаяпти? ➖ ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 12:07:58
⚡️⚡️24 миллион — дунёда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

🌎 Жаҳонда пандемия билан боғлиқ вазият:

🔎 Умумий зарарланганлар сони ➖ 24 061 737 (+ 249 516)
🔎 Соғайганлар ➖ 16 609 263 (+ 246 926)
🔎 Вафот этганлар ➖ 823 529 (+ 6 513)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 5 955 728 (+ 40 098)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 3 674 176 (+ 46 959)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 3 234 474 (+ 67 151)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 966 189 (+ 4 696)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 613 017 (+ 1 567)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 607 382 (+ 6 944)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 568 621 (+ 4 916)
8. 🇨🇴 Колумбия ➖ 562 128 (+ 10 432)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 423 224 (+ 2 415)
10. 🇨🇱 Чили ➖ 400 985 (+ 1 417)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

🔎 Общее количество зараженных ➖ 24 061 737 (+ 249 516)
🔎 Выздоровевших ➖ 16 609 263 (+ 246 926)
🔎 Погибших ➖ 823 529 (+ 6 513)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖5 955 728 (+ 40 098)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 3 674 176 (+ 46 959)
3. 🇮🇳 Индия ➖ 3 234 474 (+ 67 151)
4. 🇷🇺 Россия ➖966 189 (+ 4 696)
5. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 613 017 (+ 1 567)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 607 382 (+ 6 944)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 568 621 (+ 4 916)
8. 🇨🇴 Колумбия➖ 562 128 (+ 10 432)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 423 224 (+ 2 415)
10. 🇨🇱 Чили ➖ 400 985 (+ 1 417)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.08.2020 10:09:37
⚡️Ўзбекистонда ўтган кечада 5 ҳудудда аҳоли орасида яна 126 кишида коронавирус аниқланди

📍105 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍8 нафари — Самарқанд вилоятида,

📍6 нафари — Сурхондарё вилоятида,

📍5 нафари — Наманган вилоятида,

📍2 нафари — Тошкент вилоятида,

📈 Жами беморлар — 39 790 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 23:20:25
❗️Бугун Ўзбекистонда 316 киши коронавирусга чалинди, бу сўнгги кунлардаги энг паст кўрсаткич

Тошкент шаҳрида 7 бемор вафот этди. Ҳозирда 404 нафар бемор оғир аҳволда.

Кун давомида 8 ҳудудда 432 бемор соғайиб, жами тузалганлар 35 983 нафарга етди.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 22:00:10
🔹Дам олиш масканларида ҳордиқ чиқаришни соғиняпсизми?

☝️Одатий ҳаётга қайтиш ўзингизга боғлиқ — ниқоб тақинг!

〰️〰️〰️〰️

🔹Скучаешь по отдыху на курортах?

☝️Вернуться к нормальной жизни — зависит от тебя. Носи маску!


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.08.2020 21:00:35
❗️Коронавирусдан сўнг болаларда бош оғриғи, йўтал ва ҳазм қилиш аъзолари фаолиятидаги бузилишлар сақланиб қолади

Болалар коронавирус олдида аввал ўйлагандан кўра кўпроқ заифроқ бўлиб чиқди — уларнинг кўпчилигида ҳатто тузалгандан кейин ҳам салбий асоратлари сақланиб қолади. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.

🔎 Америкалик шифокорлар COVID-19 дан сўнг болаларда бош оғриғи, йўтал ва ҳазм қилиш аъзолари фаолиятидаги бузилишлар сақланиб қолишини кўпроқ қайд эта бошлади. Шунга қарамай, уларнинг аксарияти вирусни енгил шаклда ўтказиши тасдиқланган.

📈 Болаларда мультисистемали яллиғланувчи синдром деб аталувчи асорат энг кўп учрайди. Таъкидланишича, АҚШда 9 июлдан буён касалликни юқтирган болалар сони икки баравар кўпайган.

🦠 Коронавирусга чалинган кўпгина болаларда Кавасаки касаллигини эслатувчи кўплаб яллиғланишлар қайд этилган. Кейинроқ COVID-19 фонида болаларда ҳалокатли гиперцитокинемия — организм тўқималари шикастланишига олиб келувчи назорат қилиб бўлмайдиган яллиғланиш ривожланиши мумкинлиги ҳам исботланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 68 69 70 71 72 73 74 >