Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 69 sahifa

29.08.2020 10:20:14
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 480 168 (+ 8 779)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 196 686 (+ 8 559)
⚡️Вафот этганлар ➖ 25 360 (+ 180)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 980 405 (+ 4 829)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 114 497 (+ 2 438)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 105 558 (+ 150)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 71 346 (+ 181)
5. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 43 587 (+ 128)
6. 🇦🇲 Арманистон ➖ 43 451 (+ 181)
7. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 40 953 (+ 340)
8. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 35 986 (+ 142)
9. 🇲🇩 Молдова ➖ 35 904 (+ 358)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 8 481 (+ 32)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 480 168 (+ 8 779)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 196 686 (+ 8 559)
⚡️Погибших ➖ 25 360 (+ 180)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 980 405 (+ 4 829)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 114 497 (+ 2 438)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖ 105 558 (+ 150)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 71 346 (+ 181)
5. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 43 587 (+ 128)
6. 🇦🇲 Армения ➖ 43 451 (+ 181)
7. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 40 953 (+ 340)
8. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 35 986 (+ 142)
9. 🇲🇩 Молдова ➖ 35 904 (+ 358)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 8 481 (+ 32)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
29.08.2020 10:02:04
⚡️Бир кечада яна 130 киши коронавирусдан зарарланди. Жами беморлар сони 40953 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍88 нафари Тошкент вилоятида,

📍30 нафари Тошкент шаҳрида,

📍7 нафари Бухоро вилоятида,

📍3 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍 2 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 23:46:32
⚡️Ўзбекистонда илк бор коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 93 фоизга етди

🦠 Бугун 376 ҳолатда касаллик қайд этилган, 5 нафар бемор эса вафот этди. Даволанаётган 2573 нафар бемордан 301 нафари оғир, 131 нафари ўта оғир аҳволда.

Шунингдек бугун яна 747 нафар бемор соғайди. Шу тариқа коронавирусдан фориғ бўлган беморлар сони 37 947 нафари соғайди.

❗️Эътиборлиси, пандемия даврида биринчи марта юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 93 фоизгача кўтарилди.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 22:36:03
🖌 Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 26 август куни “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Мазкур қарорга биноан мамлакатда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида:

моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули ажратилиши белгиланди.

Мазкур қарорга биноан 810 мингдан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болаларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули берилиши белгиланган. Хўш, бу пуллар қандай тўланади? Умуман олганда, муҳтож оилаларнинг рўйхати қандай шакллантирилди? Бу сафар ҳам ўтган галдагидек пулларни тарқатиш жараёнида таъмагирлик ва талон-тарож қилишга йўл қўйилмайдими?

QALAMPIR.UZ нашри Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маърупова билан шулар ҳақида суҳбатлашди.

🎥 Батафсил ушбу видеода


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 21:11:47
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидан муҳим иқтибослар

———————

⚡️Важные цитаты из видеоселекторного совещания по вопросам подготовки к учебному году в общеобразовательных учреждениях, прошедшего под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева

28.08.2020 20:34:45
⚡️Мактабларда янги ўқув йили 14 сентябрдан бошланади — БАТАФСИЛ

28.08.2020 19:33:23
🦠 «Инфекцияни юқтирмаслик, аввало, ўзимизга, ўз соғлиғимизга бўлган эътиборимизга, оиламиздаги муҳитга боғлиқ. Агар ҳамма, бутун жамиятимиз тозалик, тиббий ҳимоя ва ижтимоий масофа қоидаларига амал қилса, касаллик кўпаймайди» — Шавкат Мирзиёев.

Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди идоралар ходимлари ҳар бир маҳаллада, жамоат жойлари, транспорт ва корхоналарда санитария талаблари бажарилиши бўйича темир интизомни таъминлаши зарурлиги айтиб ўтилди.

Коронавирусга чалинган беморларни дунёдаги энг илғор ва ишончли усуллар билан даволаш учун барча чоралар кўрилаётгани, жумладан, ҳозирги пайтда Россия, Германия, Туркия, Хитойдан 75 нафар юқори малакали шифокор юртимизда иш олиб бораётгани таъкидланди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 19:28:33
⚡️Президент раҳбарларни коронавирус бўйича ҳақиқий ҳолатни яширмаслик ҳақида огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида ҳақиқий ҳолатни яширишга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

❗️Тўй-маросимларни бир неча кун давомида ёки бир кунда 3-4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 18:47:57
❗️93 фоиз — Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ўсмоқда

Бугун 7 та ҳудудда 673 нафар бемор тузалди:

▫️462 нафар — Тошкент шаҳрида,

▫️156 нафар — Тошкент вилоятида,

▫️21 нафар — Самарқанд вилоятида,

▫️16 нафар — Наманган вилоятида,

▫️10 нафар — Хоразм вилоятида,

▫️6 нафар — Сурхондарё вилоятида,

▫️2 нафар — Қорақалпоғистон Республикасида.

🔎 Жами соғайганлар — 37 873 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 18:17:59
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

🇺🇳 ЖССТ пандемия миллионлаб инсонларнинг руҳий саломатлигига таъсир кўрсатганини таъкидлади. Ташкилотга кўра, карантин туфайли жорий қилинган ижтимоий муносабатларни чекловчи чоралар руҳиятга «чуқур таъсир»ни келтириб чиқарган — РБК

🇪🇸 Испания ҳукумати олти ёшдан ошган ўқувчилар учун ниқоб тақиш мажбурий эканини маълум қилди — El Pais

🧪 АҚШ «Abbott Laboratories» билан коронавирус бўйича 150 миллион экспресс-тест ўтказиш бўйича шартномани эълон қилди. Битимнинг умумий қиймати 750 млн. АҚШ доллари. Бир дона тестнинг нархи 5 доллар этиб белгиланди. Тест натижаси 15 дақиқадан сўнг чиқади — WSJ

⚡️Пайшанба куни Лотин Америкасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 7 миллиондан ошди. Минтақада энг кўп зарарланиш ҳолати Бразилияда қайд этилган — 3 761 391. Бразилиядан кейинги ўринларда Перу, Мексика, Колумбия ва Чили қайд этилган — CNN

🇺🇸 АҚШда 19 сентябргача 200 000 дан ортиқ коронавирус қурбонлари бўлиши прогоноз қилинмоқда – CNN

🇺🇳 ЖССТга кўра, коронавирус тестлари нафақат симптомсиз беморларни, балки бошқа шахслар билан мулоқотда бўлганларни топиш учун ҳам керак. Аввалроқ, АҚШ симптомсиз инсонлар тест топшириши шарт эмас, деган хулосага келганди. Бироқ, ЖССТнинг янги кўрсатмалари бунинг аксини айтмоқда — CNN

👉 Коротко о главном UZ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 17:11:30
⚡️Сўнгги соатларда яна 107 киши коронавирус юқтириб олди. Жами беморлар сони — 40 720 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍85 нафари Тошкент шаҳрида,

📍13 нафари Тошкент вилоятида,

📍5 нафари Сурхондарё вилоятида,

📍4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 16:45:04
🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

🇺🇳 ВОЗ заявила, что пандемия оказала влияние на психическое здоровье миллионов людей, «глубокое воздействие» на психику вызывают введенные из-за коронавируса меры, ограничивающие социальное взаимодействие — РБК

🇺🇸 Центры по контролю и профилактике заболеваний США, прогнозирует более 200 000 смертей от коронавирусов в США к 19 сентября — CNN

⚡️Число случаев нового коронавируса в Латинской Америке в четверг превысило 7 миллионов. Наибольшее число случаев инфицирования в Латинской Америке зарегистрировано в Бразилии — 3 761 391. Следующими за Бразилией являются Перу, Мексика, Колумбия и Чили — CNN

🇺🇳 Согласно ВОЗ, тестирование на коронавирус должно быть расширено, чтобы не только найти людей без симптомов, но и охватить тех, кто вступил в контакт с кем-то. Ранее США пересмотрели инструкцию о тестировании, согласно которому, люди, у которых нет симптомов не нуждаются в тестировании. Однако, в новом руководстве ВОЗ сказано обратное — CNN

🇪🇸 Власти Испании заявили, что в школах для детей старше шести лет масочный режим является обязательным — El Pais

🇺🇸 США объявили о сделке с Abbott Laboratories по проведению 150 миллионов экспресс тестов Covid-19. Общая сумма сделки с компанией Abbott Laboratories составляет 750 миллионов долларов. Цена одного теста составляет 5 долларов. Результат можно получить через 15 минут — WSJ

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 16:20:20
❓Болаларга стрессни енгишда қандай ёрдам бериш мумкин?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматовадан муҳим тавсиялар:

〰️〰️〰️〰️〰️
🧒🏻 Болалар стрессга турли хил муносабатда бўлишлари мумкин. Умумий реакциялар: уйқусизлик, тунда сийиб қўйиш, қорин оғриши ёки бош оғриғи, шунингдек, ташвиш, тундлашиш, ғазабланиш, ёлғиз қолишдан қўрқиш кабиларни ўз ичига олади.

🔎 Болаларнинг ҳолатини диққат билан кузатиб боринг, қўллаб-қувватланг ва тасалли беринг. Қийин вазиятда уларнинг реакцияси одатий ҳол эканини тушунтиринг.

🔸Уларнинг эҳтиёжларини тингланг, тинчлантириш ва хавфсизликда эканликларига ишонтириш учун вақт ажратинг.

✅ Тез-тез мақтанг ва рағбатлантириб туринг.

⚽️ Бола ўйин ўйнаши ва ҳордиқ чиқариши учун зарур шарт-шароитларни яратинг.

😴 Кундалик тартиб ва уйқу режимига риоя қилинг ва болангизга янги муҳитга мослашишига ёрдам беринг.

❗️Нима бўлгани ҳақида ёшига қараб маълумот беринг, микроблар қандай тарқалаётганини ва нима учун қўл ва юз гигиенаси муҳим эканини тушунтиринг.

🔹Нима бўлиши мумкинлиги хусусида умидбахш тарзда гапириб беринг. Масалан, агар болангиз ўзини ёмон ҳис қилаётган бўлса ва уйда ёки шифохонада бўлса, сиз унга қуйидагиларни айтишингиз мумкин:

«Сен уйда/шифохонада бўлишинг керак, чунки бу сен ва дўстларинг учун хавфсизроқдир. Биламан, бу қийин (эҳтимол зерикарли ёки ҳатто қўрқинчли бўлиши мумкин), лекин биз ўзимизни ва бошқаларни хавфсиз сақлаш учун қоидаларга амал қилишимиз керак. Тез орада ҳаммаси изига тушиб кетади».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 15:57:01
❓Қандай ҳолларда нафас гимнастикаси тавсия этилмайди? Беморнинг нафаси қисса, боши айланса ёки қон босими кўтарилса, нима қилиши керак?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🔰 Нафас машқлари қон босими юқори бўлганда, юрак тез урганда ва иситма 38 даражадан юқори бўлиб лихорадка касаллигида бажарилмайди.

❌ Бу белгилар пайдо бўлганда машқлар тўхтатилади. Шу заҳоти ўтириш ёки ётиш керак.

🏐 Ҳушдан кетганда оёқлар остига думалоқ буюм қўйилади. Оёқлар бошдан баландроққа кўтарилиши керак.

🥃 Қайноқ ичимлик, қонда қанд миқдори меъёрда бўлса ширин чой ичиш тавсия этилади.

Ўзингизни тўлиқ яхши ҳис қилганда, нафас олиш частотаси меъёрлашиб, юрак уриши ва қон босими мўътадиллашганда машқларни давом эттириш мумкин.

🙋🏻‍♀️ Кейинги машқларни секин ва кам такрорлашлар билан бажариш лозим. Албатта хонани шамоллатиш, енгил кийиниш керак.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 15:15:29
❓Ўқитувчиларни гриппга қарши эмлаш харажатларини ким қоплайди? 👉 ЖАВОБ

❓Пандемия даврида мактаб ходимларининг саломатлиги ва меҳнатга лаёқатини сақлаб қолиш учун қандай тавсиялар бор? 👉 ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 14:34:04
❓Ўзбекистонда болалар орасида коронавирусга чалиниш ва ўлим кўрсаткичлари қандай?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🚧 Республика бўйича бугунги кунга қадар 89 755 нафар бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг орасида COVID-19 аниқланганлар 3932 нафарни (4,3%) ташкил қилмоқда.

📈 COVID-19 аниқланганлар орасида ёши бўйича таҳлил қилганимизда:

➖ 1 ёшгача 190 нафарни (4,8%);
➖ 3 ёшгача болалар 683 (17,4%) нафарни;
➖ 3 ёшдан 7 ёшгача болалар 934 (23,8%) нафарни;
➖ 7-18 ёшгача болалар 2125 (54%) нафарида касаллик аниқланган.

📍3932 нафар касалланганлар орасида жами соғайганлар — 3293 нафарни (83.7%), бугунги кунда даволанаётганлар 639 нафарни (16,3%) ташкил этмоқда.

🚫 Ҳозирги кунга қадар болалар орасида касалликнинг ўта оғир кечиши кузатилмади, ўлим ҳолати бўлмади.

⏳Юқоридаги кўрсаткичлар республикамизда карантин эълон қилинган ҳамда мактабгача таълим ва халқ таълими муассасалари фаолият юритмаган даврга тўғри келади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 13:26:06
🧑🏻🦠 Коронавирус пандемияси ёшларнинг касбий режаларига қандай таъсир қилди

Пандемиядан энг кўп 16 ёшдан 24 ёшгача бўлган тоифа вакиллари жабр кўрмоқда. Улар асосан ишсизлик хавфи остида қолиб, ишга жойлашиш ва касбий тайёргарлик имкониятларида чекловларга дуч келишмоқда.

💼 Пандемия ёшларни иш билан таъминланиш имкониятларини секинлаштирди ёки чеклаб қўйди, шунингдек, муқобил иш қидиришни ва бошқа шахсларнинг қўллаб-қувватлашига эришишни қийинлаштирди.

❗️«The Resolution Foundation» томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, 18-24 ёш тоифа вакилларининг учдан бир қисми пандемия натижасида ишидан айрилган, шу вақтда, «Hope not Hate» эса, ёшларнинг 55 фоизи келажак учун танлаш имкониятлари чекланган деб ҳисоблашини аниқлади — The Conversation

👉 Коротко о главном UZ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 11:49:40
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 24 628 901 (+ 293 160)
⚡️Соғайганлар ➖ 17 094 868 (+ 220 151)
⚡️Вафот этганлар ➖ 835 639 (+ 5 963)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 6 046 634 (+ 46 269)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 3 764 493 (+ 42 489)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 3 387 500 (+ 77 266)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 975 576 (+ 4 711)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 618 286 (+ 2 585)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 621 997 (+ 8 619)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 579 914 (+ 6 026)
8. 🇨🇴 Колумбия ➖ 582 022 (+ 9 752)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 451 792 (+ 24 974)
10. 🇨🇱 Чили ➖ 404 102 (+ 1 737)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 24 628 901 (+ 293 160)
⚡️Выздоровевших ➖ 17 094 868 (+ 220 151)
⚡️Погибших ➖ 835 639 (+ 5 963)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 6 046 634 (+ 46 269)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 3 764 493 (+ 42 489)
3. 🇮🇳 Индия ➖ 3 387 500 (+ 77 266)
4. 🇷🇺 Россия ➖975 576 (+ 4 711)
5. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 618 286 (+ 2 585)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 621 997 (+ 8 619)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 579 914 (+ 6 026)
8. 🇨🇴 Колумбия➖ 582 022 (+ 9 752)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 451 792 (+ 24 974)
10. 🇨🇱 Чили ➖ 404 102 (+ 1 737)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 10:30:49
❗️Пандемия даврида мактабларга қўйиладиган санитария талаблари белгиланди

“Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.

➡️ Мазкур ҳужжат COVID-19 пандемияси даврида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган иш фаолиятига татбиқ этилади.

🔰 Ҳужжатда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

⏰ машғулотларни соат 8:00 дан сўнг бошлаш ва 17.30 дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилади, машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин;

⚠️ пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади;

😷 барча болалар ва уларнинг қонуний вакиллари ниқобларда келишлари шарт;

📝 мактабга киришдан аввал, мактабнинг тиббий ходимлари/масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегиши журнал юритилади;

🚰 “эрталабки филтрлаш” жараёнидан сўнг, ўқувчилар кириш жойларида ўрнатилган махсус диспенсердан антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантирадилар;

❌ ниқоб/респираторсиз мактабга киришига рухсат берилмайди. Бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар камида ҳар 8 соатда ўзгартирилиши лозим;

🏷 синфларда ҳар бир ўқувчига 2 м² дан кам бўлмаган майдон бўлиши талаб этилади;

♨️ пандемия пайтида мактаб ошхоналари ўз ишини амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этади;

🔻 юқумли касалликлар белгилари бўлган ўқувчилар/мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам гуруҳи ёки ота-оналар (қонуний вакил) келгунига қадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пандемия даврида боғчаларга қўйиладиган санитария талаблари Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ҳисобга олинган эди.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.08.2020 10:03:35
⚡️ Яна уч ҳудудда 166 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар сони — 40 613 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍115 нафари Тошкент шаҳрида,

📍40 нафари Тошкент вилоятида,

📍11 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида аниқланди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 66 67 68 69 70 71 72 >