Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 31 sahifa

28.10.2020 20:44:04
🧬 Ученые считают, что защита за счет антител к коронавирусу со временем ослабевает

Количество антител к коронавирусу в организме людей с COVID-19 может со временем уменьшаться, что ведет к повышению вероятности ослабления естественного иммунитета в течение нескольких месяцев.

❗️Британские исследователи в течение пяти месяцев следили за изменениями в уровне антител к вирусу у более чем 365 тыс. совершеннолетних участников. Снижение количества антител было зафиксировано во всех возрастных группах. Наименьшее сокращение наблюдалось у молодых людей, а самое сильное — у пожилых. Еще более интенсивное падение числа антител в организме связывают с бессимптомным течением болезни.

🦠 Эти данные свидетельствуют о возможном снижении иммунитета у населения и увеличении риска повторного заражения по мере снижения количества обнаруживаемых антител.

Результаты исследования ставят под сомнение идею о естественной выработке коллективного иммунитета у любой популяции. «Это действительно серьезный вызов идее о том, что коллективный иммунитет может быть достигнут за счет естественного иммунитета», заявила профессор Хелен Уорд (соавтор исследования) — Nauka.tass, France24


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.10.2020 20:13:59
Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Мазкур лойиҳа меценат сифатида иштирок этиб, катта ёрдам кўрсатаётган саховатли фуқароларимиз кўмаги билан амалга оширилмоқда.

Бу ғоя қалбимга жуда яқин, шунинг учун уни ҳар томонлама қўллаб-қувватладим ва уни амалга оширишда максимал даражада ёрдам беришга ҳаракат қилдим.

Замонавий, технологик кутубхонани яратиш билан бирга бинонинг ташқи кўринишини сақлаб қолиш ҳам жуда муҳим эди. Архитектура ёдгорлиги бўлган ушбу бинони Тошкент аҳолиси жуда яхши кўради, шунинг учун кутубхонани асл шаклида сақлаб қолиш биз учун принципиал масала эди, биз бунга алоҳида эътибор қаратдик.

Республика болалар кутубхонаси болалар ва уларнинг ота-оналари учун миллий ва жаҳон маданияти адабий ижодининг энг яхши намуналарини ўзлаштиришга ёрдам берувчи асосий маданият ўчоғига айланишига умид қиламан.

@SShMirziyoyeva
28.10.2020 20:10:25
Куни кеча биз "Миллий" телеканали жамоаси билан учрашиб, эфир сифатини яхшилаш, янги ва қизиқарли лойиҳаларни амалга ошириш орқали телеканал рейтингини янги босқичга олиб чиқиш учун вазифаларни белгилаб олдик.

Бугун, афсуски, кўп телеканалларда асосан хориж сериаллари намойиш этиляпти, миллий сериаллар эса деярли йўқ. Бу — бугун эътибор қаратилиши ва ҳал этилиши лозим бўлган муҳим масала деб ҳисоблайман.

Сабаби сериаллар томошабин онгига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи кучли восита ҳисобланади. Агар уни меъёри бўлмаса, бу кетишда идеологик суверенитетимизни йўқотиб қўйишимиз ҳеч гап эмас.

Шу боис яқин келажакда "Миллий" телеканалида хорижий сериалларни эфирдан имкон даражада камайтириш ва кўпроқ ўзимизнинг миллий сериалларни ишлаб чиқаришга қарор қилдик.

#миллийСЕРИАЛ #миллийҒОЯ
#миллийКАНАЛДА

@allamjonov_ki
28.10.2020 19:04:51
Коронавирусда ҳид билмаслик узоққа чўзиладими?

⚠️ Ҳид сезиш ўртача саккиз-тўққиз кундан кейин тикланади. Аммо баъзи одамларда айрим сабабларга кўра одатий ҳид сезиш ҳисси бошқа барча аломатлар йўқолганда ҳам қайтмайди.

⏳ Афсуски, ҳид сезиш қобилияти барча беморларда тикланиши ёки тикланмаслиги ҳақида ҳақиқатан ҳам кам нарса маълум. Италияда ўтказилган ва 138 киши иштирок этган кичик бир тадқиқотда беморлар 60 кун давомида кузатувга олинган (бу ҳидни йўқотишга қаратилган тадқиқот учун рекорд даражадаги муддат).

🔎 Хулосада аксарият беморларда ҳаммаси жойида экани аниқланди, аммо 15 фоиз иштирокчида кичик бузилишлар сақланиб қолди, 6 фоизида эса янада ёмонроқ: улар тадқиқот якунида ҳам ҳидларни деярли ёки умуман сезишмади.

❗️Шифокорлар бошқа сабабларга кўра ҳид сезиш қобилиятини йўқотган одамларга кутиш, овқатланиш мувозанатини таъминлаш ва иложи борича машқ қилишни тавсия этишади. Бир қатор тадқиқотларда ушбу усул ўзининг самарадорлигини кўрсатди: одамлар ҳар куни жуда кучли ифорни ҳидлашди (уларга навбат билан бир нечта ифорлар берилди).

👃 Натижада уларнинг аҳволи яхшиланди. Ушбу усул кичик бўлса ҳам самарадорлик кўрсатгани ва хавфли эмаслиги сабабли, бирор инфекцияланишдан кейин ҳид сезгиси йўқолганида ушбу маслаҳатлар тавсия этилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.10.2020 18:20:09
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

🇺🇳 Сўнгги бир ҳафтада дунёда 2,8 миллион киши коронавирус юқтирди (рекорд). Бу пандемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бир ҳафта ичида деярли 40 минг киши коронавирусдан вафот этди — WHO

🇫🇷 Францияда COVID-19'га чалиниш билан боғлиқ кунига 100 минг янги ҳолат кузатилиши мумкин, бу сўнгги расмий маълумотлардан икки баравар кўп — France24

🇷🇺 Россияда бутун мамлакат бўйлаб ниқоб тақиб юриш режими ўрнатилди. Энди жамоат транспортида, лифтларда, автотураргоҳларда ва 50 дан ортиқ одам бўлган ҳар қандай жойда ниқоб тақиш мажбурий — РИА Новости

🇯🇵 Японияда мамлакатнинг барча аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш харажатларини давлат тўлайди — Japan Times

🇩🇪 Германия ҳукумати мамлакат коронавирусга қарши кураш устидан назоратни йўқотаётгани ҳақида маълум қилди — Daily Mail

🇧🇪 Инфекция юқиш даражаси ҳозирги маромда давом этса, икки ҳафта ичида Белгиядаги интенсив терапия бўлимлари беморлар билан тўлиб кетади — Euronews

👉 Коротко о главном UZ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.10.2020 17:06:48
📈 7 соат ичида Ўзбекистонда яна 104 кишида коронавирус аниқланди

Янги касалланишлар:

▫️95 нафари — Тошкент шаҳрида,
▫️6 нафари — Жиззах вилоятида,
▫️3 нафари — Тошкент вилоятида.

Жами касалланганлар — 66 141 нафар.

〰️〰️〰️〰️
💉 11 ҳудудда 158 бемор вирусдан соғайди.

Жами тузалганлар сони — 63 323 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.10.2020 16:55:55
🦠 Томоқ оғриғи вирусли касалликми ёки бактериялар туфайли келиб чиқадими?

Шавкат Амонов, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

— Катталарда томоқ оғриғининг 50-95 фоизи, болаларда 70 фоизи вируслар туфайли келиб чиқади: булар аденовируслар, грипп ва герпес вирусларидир.

🔎 20 фоиздан камроқ ҳолатларда томоқдаги оғриқнинг сабаби бактериялар, улардан энг кўп ҳолатларда стрептококклар ва стафилококклар бўлиши мумкин.

❗️Қолаверса, ўта совуқ ёки ўта иссиқ ҳарорат, ифлосланган ҳаво, совуқ таомлар ва ичимликлар, кимёвий моддалар, чекиш ҳам томоқ оғриғига сабаб бўлиши мумкин.

▫️Бу борада энг яхши профилактика — гигиенага эътибор беришдир. Соғлом турмуш тарзи организмнинг юқумли касалликларга ва бошқа касалликларга нисбатан юқорироқ курашиш қобилиятини таъминлаши мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.10.2020 16:17:42
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 2 446 470 (+ 28 070)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 762 380 (+ 18 261)
⚡️Вафот этганлар ➖ 41 362 (+ 530)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 547 774 (+ 16 550)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 355 601 (+ 6 677)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 110 832 (+ 148)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 94 609 (+ 902)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 80 410 (+ 1 600)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 72 460 (+ 649)
7. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 66 037 (+ 272)
8. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 56 738 (+ 568)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 51 149 (+ 663)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 10 860 (+ 41)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 2 446 470 (+ 28 070)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 762 380 (+ 18 261)
⚡️Погибших ➖ 41 362 (+ 530)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 547 774 (+ 16 550)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 355 601 (+ 6 677)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖ 110 832 (+ 148)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 94 609 (+ 902)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 80 410 (+ 1 600)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 72 460 (+ 649)
7. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 66 037 (+ 272)
8. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 56 738 (+ 568)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 51 149 (+ 663)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 10 860 (+ 41)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.10.2020 14:40:41
❓Тўйхоналарда тўй маросимларини ўтказишга рухсат берилдими? 👉 Жавоб

❓Ўпкани рентген қилиш орқали коронавирусга ташхис қўйиш қанчалик тўғри? 👉 Жавоб

❓Ҳозиргача Ўзбекистонда коронавирусга қанча кишидан тест олинди? 👉 Жавоб


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.10.2020 12:50:12
🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

🇺🇳 ВОЗ зафиксировала рекордный рост заболеваемости коронавирусом. За прошлую неделю в мире выявили рекордное число заразившихся коронавирусом - 2,8 млн человек. Это самый высокий показатель с начала пандемии. Умерли от коронавируса за неделю почти 40 тыс. человек. Больше всего заболевших выявили в США, Индии и Франции — WHO

🇺🇸 За последние семь дней почти полмиллиона человек заразились COVID-19 в США — Reuters

🇫🇷 Председатель научного совета, консультирующий правительство Франции по вопросам пандемии Жан-Франсуа Дельфраисси полагает, что только во Франции может наблюдаться 100 тысяч новых случаев Covid-19 в день - вдвое больше последних официальных данных — France24

🇷🇺 В России ввели всеобщий масочный режим. Маски обязательны в общественном транспорте, в лифтах, на парковках и в любых местах, где находятся больше 50 человек — РИА Новости

🇯🇵 В Японии принято решение оплатить все расходы по проведению вакцинации всех жителей страны против COVID-19 — Japan Times

🇩🇪 Власти Германии заявили, что страна находится на грани потери контроля над борьбой с коронавирусом — Daily Mail

🇧🇪 Власти Бельгии сообщили, что в стране отделения интенсивной терапии будут переполнены через две недели, если темпы распространения инфекции сохранятся — Euronews

👉 Коротко о главном

28.10.2020 11:09:57
Матнларни КИРИЛ-ЛОТИН ва ЛОТИН-КИРИЛ қилиб бехато ўгириб берадиган телеграм бот. Лотиндан кирилга ўгирилганда ўзгариши керак бўлган сўзларни ҳам тўғри ўгириб беради.

БОТ 👉 @LotinKiril_bot
28.10.2020 10:53:14
❗️44 миллион — дунёда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

🌎 Жаҳонда пандемия билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 44 251 983 (+ 474 795)
⚡️Соғайганлар ➖ 32 446 970 (+ 264 789)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 171 476 (+ 6 960)

🔎 Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 9 038 030 (+ 75 247)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 7 990 322 (+ 43 893)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 440 903 (+ 29 353)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 547 774 (+ 16 550)
5. 🇫🇷 Франция ➖ 1 198 695 (+ 33 417)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 1 174 916 (+ 18 418)
7. 🇦🇷 Аргентина ➖ 1 116 609 (+ 14 308)
8. 🇨🇴 Колумбия ➖ 1 033 218 (+ 8 166)
9. 🇬🇧 Буюк Британия ➖ 917 575 (+ 22 885)
10. 🇲🇽 Мексика ➖ 895 326 (+ 4 166)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 44 251 983 (+ 474 795)
⚡️Выздоровевших ➖ 32 446 970 (+ 264 789)
⚡️Погибших ➖ 1 171 476 (+ 6 960)

🔎 Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 9 038 030 (+ 75 247)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 7 990 322 (+ 43 893)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 440 903 (+ 29 353)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 547 774 (+ 16 550)
5. 🇫🇷 Франция ➖ 1 198 695 (+ 33 417)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 1 174 916 (+ 18 418)
7. 🇦🇷 Аргентина ➖ 1 116 609 (+ 14 308)
8. 🇨🇴 Колумбия ➖ 1 033 218 (+ 8 166)
9. 🇬🇧 Великобритания ➖ 917 575 (+ 22 885)
10. 🇲🇽 Мексика ➖ 895 326 (+ 4 166)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.10.2020 10:03:37
⚡️ Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 66 минг нафардан ошди

🦠 (93) Янги касалланиш ҳолатлари:

📎 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📎 8 нафари Андижон вилоятида,

📎8 нафари Қашқадарё вилоятида,

📎6 нафари Самарқанд вилоятида,

📎14 нафари Сирдарё вилоятида,

📎12 нафари Сурхондарё вилоятида,

📎5 нафари Фарғона вилоятида,

📎34 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

—————-

🔎 Жами касалланганлар — 66 037 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.10.2020 23:19:29
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан даволаниш кўрсаткичи 96 фоизга етди

Бугун мамлакатимизда 277 киши коронавирус юқтириб олди, 289 бемор соғайди.

Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 556 нафарга етди. Тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 223 нафар бемордан 274 нафари оғир, 74 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 65 944 нафар бемордан 63 165 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.10.2020 21:21:38
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий муносабати

Бутун дунёда Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи бошланди. Жоме масжидларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари тараннум этилмоқда, қориларнинг Қуръон тиловатлари-ю нашидалари янграмоқда ва мавлиди шарифлар ўқилмоқда. Бундай файзиёб кунлар мусулмон умматига катта қувонч бағишламоқда...

Айни шу кунларда aйрим босма нашрларда, турли интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ сафиҳаларида Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан номуносиб, ҳақоратомуз карикатура чоп этилиши ва унинг ортидан келиб чиққан турли кўнгилсиз ҳолатлар айрим баҳс-мунозаралар, ихтилоф ва тушунмовчиликлар ҳамда нотўғри хатти-ҳаракатларга сабаб бўлмоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мўмин-мусулмонларнинг ҳиссиётини қўзғаш, фитна чиқариш ва диний қадриятлар, муқаддасотларга нисбатан ҳақоратни ифодаловчи ҳар қандай ҳолатни жиддий қоралашини ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаънлари мўмин-мусулмонлар учун энг олий қадрият эканини қатъий таъкидлайди.

Шунингдек, бу каби муносабатлар халқлар ўртасидаги ўзаро тотувликни бузишга қаратилган фитна ҳамда одамларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш, миллатлараро ва динлараро адоват уйғотиш, деб баҳолайди.

Таъкидлаш керакки, ким бўлишидан қатъий назар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар қанча камситишга уринмасин ёки мусулмонлар ё Ислом динига тош отмасин бу билан динимизга ёки мусулмонларга заррача ҳам зиён етказа олмайди.

👉 Батафсил

@aoka_uz
27.10.2020 21:03:51
🇺🇿🤝🇨🇭 Бугун Швейцариянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Оливье Шав билан навбатдаги онлайн учрашувни ўтказдик.

Учрашув давомида жаноб элчи билан Ўзбекистондаги масс-медиа соҳасини ривожлантиришга оид бир қатор лойиҳаларни муҳокама қилдик.

——

Сегодня состоялась наша очередная встреча, на этот раз онлайн, с Чрезвычайным и Полномочным Послом Швейцарии в Республике Узбекистан Оливье Шавом.

В ходе встречи мы обсудили с господином послом ряд проектов по развитию СМИ в Узбекистане.

@allamjonov_ki
27.10.2020 18:07:14
⚡️Ўзбекистон коронавирусдан соғайганлар 63 минг нафардан ошди

🦠 (+116) Янги касалланиш ҳолатлари:

📎99 нафари Тошкент шаҳрида,

📎 11 нафари Жиззах вилоятида,

📎6 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

🔎 Жами касалланганлар — 65 881 нафар.

♻️ Бугун айни пайтга қадар 168 киши касалликни енгиб ўтди. Соғайганларнинг жами сони 63 044 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи — 95 фоиз.

🛏 Айни пайтда 2 281 нафар бемор шифохоналарда коронавирусдан даволанмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.10.2020 17:15:46
✅ Что нужно есть, чтобы обеспечить организм нужными веществами?

🔸Главные источники цинка
🔸Главные источники витамина D
🔸Главные источники селена

27.10.2020 16:22:38
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 2 418 400 (+ 26 355)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 744 119 (+ 10 580)
⚡️Вафот этганлар ➖ 40 832 (+ 338)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 531 224 (+ 17 347)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 348 924 (+ 5 426)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 110 684 (+ 142)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 93 707 (+ 884)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 78 810 (+ 973)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 71 811 (+ 308)
7. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 65 765 (+ 285)
8. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 56 170 (+ 420)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 50 486 (+ 527)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 10 819 (+ 43)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 2 418 400 (+ 26 355)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 744 119 (+ 10 580)
⚡️Погибших ➖ 40 832 (+ 338)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 531 224 (+ 17 347)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 348 924 (+ 5 426)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖ 110 684 (+ 142)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 93 707 (+ 884)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 78 810 (+ 973)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 71 811 (+ 308)
7. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 65 765 (+ 285)
8. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 56 170 (+ 420)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 50 486 (+ 527)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 10 819 (+ 43)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.10.2020 15:34:57
❓Юрак-қон томир касаллиги бўлган инсонларда коронавирус нега оғир кечади?

Барно Абдусаматова, Штаб аъзоси:

🔎 Бунинг асосий сабаблари — ташқи муҳитнинг ўзгариши, аҳоли ўртасида камҳаракатлилик — гиподинамия, жисмоний ва руҳий зўриқиш, нотўғри овқатланиш — рационда ҳайвон ёғлари кўп бўлган маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш, чекиш ва спиртли ичимликларга ружу қўйиш. Ушбу омиллар юрак-қон томир касалликларининг аҳоли орасида кенг тарқалишига ва ёшариб бораётганига асосий сабаб сифатида кўрсатиш мумкин.

🩸 Юрак-қон томир касалликларининг асосий белгилари — қонда холестерин миқдорининг ортиб кетиши, қон томир деворларида холестерин пилакчаларининг пайдо бўлиши оқибатида томир ичининг торайиб қолиши, қоннинг қуюқлашиши, тўқималарга қон билан келадиган озиқ моддалар ва кислород оқимининг пасайиши ҳамда ҳужайраларнинг кислородга бўлган эҳтиёжининг ошиб кетиши билан намоён бўлади.

⚠️ Агар юрак-қон томир касалликларига чалинган беморлар коронавирус инфекцияси билан оғриб, ўпка пневмонияси кузатилганда ҳамда қон қуюқлашиб кетганда, юқорида келтирилган кардиологик касаллик белгилари зўрайиб кетади.

▪️Кўпинча беморларда юрак-қон томир касалликларининг асоратлари оқибатида ўлим ҳолатлари кузатилади. Яъни, коронавирус юқтириб олган беморларда ўткир миокард инфаркти, бош мия инсульти, юрак етишмовчилиги ҳолатлари юзага келиб, вирус инфекциясининг оғир кечишига сабаб бўлади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 28 29 30 31 32 33 34 >