Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 29 sahifa

01.11.2020 11:05:46
❓Мен коронавирусдан тузалдим ва ўзимни яхши ҳис қиляпман. Қачон яна ҳид ва таъм билишни бошлайман?

🦠 Баъзи беморларда ҳид ва таъм ҳисси жуда тез қайтади, баъзиларда эса тузалишдан бир неча ой ўтиб ҳам қайтгани йўқ. Ҳид ва таъм билиш хусусияти қачон қайтиши борасида аниқ жавоб йўқ.

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова


#ниқобтақинг
#масофасақланг
31.10.2020 18:57:41
🔰 ДАЙДЖЕСТ по разработкам вакцин против COVID-19

Центр научно-технической информации при Министерстве инновационного развития Республики Узбекистан


#ниқобтақинг
#масофасақланг
31.10.2020 14:33:28
❓Ўпкамда 10 фоиз зарарланиш чиқди, хароратим кўтариляпти, эмизикли 4 ойлик фарзандим бор, юқмаслиги учун нима чора кўришим керак? Эмизишим мумкинми?

🧑‍⚕️ Агарда Сиз ўзингизда коронавирус белгиларини хис қилаётган бўлсангиз, тест натижаларини кутмасдан худудий шифокорга мурожаат қилишингиз зарур. Чунки текширув натижаларни олгунга қадар, бундай беморларга COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморга каби муносабат билдириш керак хамда барча эҳтиёт чораларини кўриш керак.

Шифокор сизда кечаётган клиник белгиларга қараб ташхис қўяди хамда тиббий маслахат беради. Ўз вақтида бошланган даво касалликни авж олишига йўл қўймайди ва шунинг билан бирга атрофдагиларга юқтирмаслигингиз учун изоляция яъни ўзингизни яккалашингиз зарур.

➖ Бунлай даврда болани эмизиш мумкин, лекин инфекция юқишини олдини олиш чоралари кўрилиши керак. Оналар ушбу процессда ниқобдан фойдаланишлари ва уни ишлатишдан олдин ва кейин қўл гигенасига риоя қилишлари, шунингдек она тегизган юзаларни мунтазам тозалаб, дезинфекция қилишлари тавсия этилади.

❗️Агар онанинг умумий аҳволи оғир бўлса, кўкрак сути билан эмиза олмаса ёки кўкрак сутини соға олмаса, унда она сутининг ўрнини босувчи мос маҳсулотлар билан озиқлантириш мумкин.

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова

31.10.2020 14:24:14
❓Биринчи гуруҳ ногирониман, уйда касал бўлиб қолдим. Таниш шифокор укол ёзиб берди. Менга ким укол қилиб кетиши керак?

Агарда Сиз ногирон бўлсангиз ва касал бўлиб қолган бўлсангиз, уйдан чиқмасдан худудий поликлиникангиздаги участка шифокорига мурожаат қилишингиз керак. Улар томонидан тиббий кўрикдан ўтганингиздан сўнг, сизга тиббий муолажа буюрилади.

〽️ Агарда касалликнинг енгил ва ўрта оғир даражасини ўтказаётган бўлсангиз умумий амалиёт шифокори назорати остида уйда даволанишингиз мақсадга мувофиқдир. Даволанишингиз учун бепул дори тўпламлари поликлиника томонидан берилади. Лекин шуни хам айтиб ўтиш жоизки, касалликнинг енгил ва ўрта даражасида инъекция буюрилмайди. Шунинг учун Сизга уй шароитида даволанишингизга укол қилувчи керак эмас.

🛏 Агарда касаллик зўрайса ва бемор аҳволи оғирлашса, белгиланган тартибда махсус бригада чақиртирилиб — стационар даволанишга юборилади. Тузалиб чиққанидан сўнг, ўз оилавий шифокори/умумий амалиёт шифокори уларда “Д” назоратини давом эттираверади.

————————-

❓Қайнонамда коронавирус аниқланди. Фарзандим мактабгача таълим муассасасига бормаслиги керакми, у вирус ташувчи ҳисобланадими?

🦠Коронавирус инфекцияси ўта контагиозлиги билан хавфли. У жуда тез тарқалади ва агрессив. Кўпинча юқиш вақти ва биринчи аломатлар пайдо бўлишининг ўртасида ўртача 5-6 кун ўтиши мумкин. Лекин бу кўрсаткич хар хил беморда 1 кундан 14 кунгача кузатилиши мумкин.

❗️Агарда барчангиз битта уйда истиқомат қилган бўлсангиз, улар билан мунтазам мулоқотда бўлган бўлсангиз, албатта 14 кун давомида ўзингизни яккалаш тартибига ўтишингиз ва қуйидаги тавсияларга амал қилишингиз зарур:

➖Шифокор маслаҳат берган даврга кўра уйдан чиқмаслик;

➖ Аксирганда, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш. Қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;

➖Тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда мунтазам алмаштириш;

➖Хонани ҳар 2-3 соатда тез-тез шамоллатиш;

➖Уйдагилар билан мулоқотни чеклаш;

➖Оқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан сўнг қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;

➖Алоҳида идиш товоқлардан фойдаланиш;

➖COVID-19 белгилари аниқланганида тез ёрдам хизматига (103), ҳудудий поликлиника (ҚВП, ҚОП, ОП)га ёки колл-марказга (1003) мурожаат қилишингиз керак.

➖Фарзандингизда хам касаллик белгилари кузатилмаса хам ўқув муассасага 14 кун давомида бормасдан тиббий назоратда бўлиши керак. Чунки биз бир неча маротаба айтиб ўтмоқдамизки, Болаларда коронавирус келтириб чиқарадиган Covid-19 касаллиги кўпчилик ҳолатларда енгил ёки клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечса ҳам, улар ушбу вируснинг асосий тарқатувчиларидан бири бўлишлари ва улар ўз оилаларидаги катталарга, айниқса хавф остидаги гуруҳлардаги қариндошларига, ўқитувчиларга, тарбиячиларга юқтириши ва ахоли ўртасида касалликни купайишига олиб келиши мумкин.

🔎 Корея хамда бошқа кўпгина давлатлар олимларини изланишлари натижаларига кўра, коронавирус симптомлари бор болалар организмларида короновирус, 20 кун давомида, симптомсиз кечадиган болаларда эса 14 кун давомида ишлаб чиқариб турилган. Демакки улар шу кунлар давомида ўзлари билмаган холда атрофдагилар учун хавфли бўлганлар. Ушбу изланишлар натижаларига кўра Корея давлатида кўпгина ота- оналар ва ўқитувчилар касалликни болаларидан юқтирганликлари аниқланган. Шунинг учун фарзандингизни ва барча оила аъзоларингизни 14 кун давомида тиббиёт ходимларини кузатуви остида бўлиши тавсия этилади.

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова

31.10.2020 13:05:49
🔺2020 йил 31 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 801 (+96) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌9 нафари Андижон вилоятида,
📌20 нафари Бухоро вилоятида,
📌 8 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 63 978 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 259 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Манба

31.10.2020 13:02:54
⚡️30 октябрь куни Ўзбекистонда 251 кишида коронавирус аниқланди, 2 бемор касалликдан вафот этди

Даволанаётган 2 164 бемордан 267 нафари оғир, 73 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Кун давомида 13 ҳудудда 265 бемор соғайди.

Батафсил

30.10.2020 21:48:35
🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

📈 Впервые в мире число случаев COVID-19 увеличилось более чем на 500 000, что является рекордным однодневным увеличением — Reuters

🇫🇷 Из-за пандемии во Франции будет ограничено передвижение граждан на открытом воздухе, многие сотрудники перешли на обязательный дистанционный режим работы — gouvernement.fr

🇪🇸 Правительство Испании проголосовало за продление чрезвычайного положения на шесть месяцев, что позволяет 17 региональным правительствам Испании ограничивать мобильность граждан, вводить комендантский час и закрывать границы с другими регионами — Reuters

🇪🇺 Европа снова в «эпицентре» пандемии COVID-19, заявляет ВОЗ. С начала пандемии число случаев коронавируса в Европе превысило 10 миллионов, и только на прошлой неделе было подтверждено более 1,5 миллиона случаев — CNN

🇩🇪 Экономика Германии только в 2022 году может рассчитывать на то, что снова достигнет уровня производства, наблюдавшегося до пандемии, заявил министр экономики Петер Альтмайер — Reuters

👉 Коротко о главном

30.10.2020 20:48:29
🔰 ДАЙДЖЕСТ по разработкам вакцин против COVID-19


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.10.2020 20:18:19
«Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони ҳақида маълумот

〰️〰️〰️〰️

🌐 «Соғлом турмуш тарзи» платформаси

🏆 «Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла» танлови

📺 Йирик медиа платформадан фойдаланган ҳолда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш

✅ Фармон ижроси бўйича эришиладиган натижалар


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.10.2020 19:54:39
❓Корхона ёки ташкилот ишчисида коронавирус аниқланса, улар корхона ҳисобидан даволанадими ёки бу кўрсатма бекор қилинганми?

Барно Одилова, штаб аъзоси:

— Корхона ва ташкилотларда иш берувчининг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизги қоидаларига риоя қилган ҳолда ишни ташкиллаштирмагани оқибатида ишчи иш вақтида турли жароҳат ва касб касалликлари юзага келса, бунда унинг даволаниши ва реабилитация жараёни учун кетган маблағ иш берувчи томонидан қопланиши мумкин.

👩🏻‍⚕️ Ушбу ҳолат экспертлар томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Мурожаатдаги ҳолатда бу тиббиёт ходими бўлиб, у иш фаолитяти жараёнида касаллик юқтирса, унга етказилган зарарни қоплаш юзасидан республка комиссиясининг махсус кўрсатмалари ва тегишли меъёрий ҳужжатлар мавжуд.

☝️ Аммо Сиз касалликни қаерда юқтирганингиз ноаниқ бўлгани учун ушбу ҳолатда иш берувчи масъул эмас. Шунингдек, Сиз «Ўзэкспомарказ»да давлат ҳисобидан даволанганингизни ҳам унутмаслик керак.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.10.2020 19:53:00
Сиёсий, иқтисодий мавзуларга қизиқасизми? Шу мавзулардаги таҳлилий чиқишлар, янгиликларни ўқишни истайсизми? Унда сизга @davletovuz каналини тавсия қиламиз.

Энг муҳим мавзуларда танқидий-таҳлилий блогпостлар, бошқа манбаларда чиқмаган муҳим янгиликларни биринчилардан бўлиб ўқишни хоҳласангиз @davletovuz каналини кузатиб боринг.

Ишончли ва холис манбага обуна бўлинг👉 @davletovuz
30.10.2020 19:21:01
⚡️ЖССТ Европа минтақавий бюроси раҳбари Ўзбекистоннинг пандемияни жиловлаш борасидаги ҳаракатларига ижобий баҳо берди

Истанбулда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштирувчи илмий қўмитаси йиғилишининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

🌐 Туркия, Венгрия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон вазирлари қатнашаётган йиғилишда юртимиздан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.

✅ ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ҳанс Клюге ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа ўз нутқларида Ўзбекистонда қисқа фурсатларда касалликка чалинган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохоналар қуриб битказилгани, «COVID-19»га гумон қилинганларни саралаш ва тақсимлаш тизими яхши йўлга қўйилгани, вирусга қарши қўлланилаётган қатор дори воситалари ва тиббий буюмлар мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилаётгани — Ўзбекистоннинг салоҳиятидан дарак беришини эътироф этишди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.10.2020 18:01:54
⚡️4 ҳудудда яна 86 кишида коронавирус аниқланди

Янги касалланишлар:

▫️51 нафари — Тошкент шаҳрида,
▫️15 нафари — Сирдарё вилоятида,
▫️13 нафари — Андижон вилоятида,
▫️7 нафари — Самарқанд вилоятида.

Жами касалланганлар — 66 628 нафар.

〰️〰️〰️〰️
📈 Бугун айни пайтга қадар 11ҳудудда 151 нафар бемор соғайди.

Жами тузалганлар — 63 864 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.10.2020 16:41:15
❓Киши вирус билан зарарланган ниқобни тақиб юрса, кўп миқдорда вирус юқадими?

Барно Одилова, штаб аъзоси:

😷 Тиббий ниқобни тақишдан мақсад — ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган касалликлар тарқалишининг олдини олиш. Бемор киши ниқобни касаллик манбаси бўлмаслик учун ҳам тақиш керак. Соғлом инсонлар эса касалликдан ўзларини муҳофаза қилиш учун ҳам ундан фойдаланишлари зарур.

❗️Ниқоб фақат фойдаланиш қоидаларига тўғри риоя қилингандагина самарали бўлади. Бунинг учун ниқобни тўғри танлаш (махсус матодан тайёрлангани, уй шароитида камида 6-8 қаватли докадан), уни тўғри тақиш (бурун ва оғизни тўлиқ ёпиши), тез-тез алмаштириб туриш (ҳар 2-3 соатда) зарур.

Бемор ниқобни хонада бир ўзи бўлганда тақмаслиги мумкин, бироқ ушбу хонага беморни парваришловчи оила аъзолари кирганида албатта ниқобда бўлиши, хонада ҳар 2 соатда намли тозалаш ишлари ўтказилиши ва кунига 3-4 маҳал шамоллатиб, тоза ҳаво келишини таъминлаш зарур. Мана шунда хонада вируснинг турли сатҳ ва юзаларда ўтириб қолишини олдини олган ва хонада вирус тўпланишидан ҳимояланган бўламиз.

🌀 Беморда касалликнинг оғир ёки енгил кечиши унинг ниқоб тақишига эмас, балки ундаги мавжуд сурункали касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи хавф омилларининг (нотўғри овқатланиш, жисмоний нофаоллик, зарарли одатларга берилганлик) мавжудлиги сабаб бўлиши мумкин.

✅ Шунинг учун бемор албатта оиланинг бошқа аъзоларидан алоҳидаланиши, кунига камида 3-4 литр илиқ ҳолдаги суюлик ичиши, кунига 5-6 маҳал овқатланиши (бунда асосий эътибор суюқ овқатлар ва хом мева-сабзавотларга қаратилиши лозим), ҳолатига кўра жисмоний фаол бўлиши, айниқса нафас машқларини бажариши ва тўғри парваришланиши жуда зарур. Энг асосийси — барча даво муолажали фақат шифокор тавсиясига мувофиқ бажарилиши керак.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.10.2020 15:13:10
❓Корхона ёки ташкилот ишчисида коронавирус аниқланса, улар корхона ҳисобидан даволанадими ёки бу кўрсатма бекор қилинганми?

📹 Жавоб


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.10.2020 14:57:05
❓Коронавирусга қарши вакцина синовларида кўнгилли сифатида кимлар қатнашиши мумкин?

Барно Одилова, штаб аъзоси:

— Ҳар бир мамлакатда янги дори-дармонлар ишлаб чиқарилганидан кейин у бир неча босқичларда синовлардан ўтказилади, жумладан вакциналар ҳам.

🔰 Синовда қатнашиш учун кўнгиллилар ўз хоҳишларига кўра танлаб олинади. Коронавирус касаллигига қарши вакцинани синовдан ўтказишда ушбу касалликка чалинмаган ва организмида иммуноглобулин G шаклланмаган кўнгиллилар қатнашиши мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.10.2020 13:30:57
⚡️Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти COVID-19'га қарши курашиш учун яқин мувофиқлашув ва кенг халқаро ҳамкорлик зарурлигини қайд этди.

Корея компаниялари билан биргаликда ташкил этилаётган фармацевтика кластери негизида самарали вакцина ва зардоблар, касалликларни тез ва аниқ ташхислаш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш таклифи билдирилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.10.2020 12:28:00
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 2 507 829 (+ 31 535)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 802 266 (+ 21 187)
⚡️Вафот этганлар ➖ 42 476 (+ 543)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 581 693 (+ 17 717)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 370 417 (+ 7 342)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 111 492 (+ 392)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 96 529 (+ 984)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 85 034 (+ 2 383)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 74 233 (+ 912)
7. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 66 542 (+ 229)
8. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 57 798 (+ 522)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 53 152 (+ 1 015)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 10 939 (+ 39)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 2 507 829 (+ 31 535)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 802 266 (+ 21 187)
⚡️Погибших ➖ 42 476 (+ 543)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 581 693 (+ 17 717)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 370 417 (+ 7 342)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖ 111 492 (+ 392)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 96 529 (+ 984)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 85 034 (+ 2 383)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 74 233 (+ 912)
7. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 66 542 (+ 229)
8. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 57 798 (+ 522)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 53 152 (+ 1 015)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 10 939 (+ 39)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.10.2020 11:58:27
Янги ўқув йили, қабул жараёнлари, тест синови якунлари бўйича АОКА залида ташкил этилган матбуот анжуманидан муҳим тафсилотлар.

〰️〰️〰️〰️
💰 Бу йил жами абитуриентлардан 80 миллиарддан кўпроқ пул тушган 👉 Батафсил

🏟 Стадионлар ижараси учун қанча пул кетди? 👉 Жавоб

🧢 Тест маркази ва кепкалар билан боғлиқ масалага изоҳ берилди 👉 1-жавоб, 2-жавоб

📖 300 дан ортиқ сохта ҳарбий тавсияномалар аниқланди 👉 Батафсил

✍️ 1 281 нафар абитуриент тест синовларидан четлатилди 👉 Батафсил


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.10.2020 11:42:37
❗️45 миллион — дунёда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

🌎 Жаҳонда пандемия билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 45 346 910 (+ 571 669)
⚡️Соғайганлар ➖ 32 995 341 (+ 268 203)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 186 385 (+ 7 161)

🔎 Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 9 212 767 (+ 92 016)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 8 088 851 (+ 48 648)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 496 402 (+ 26 647)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 581 693 (+ 17 717)
5. 🇫🇷 Франция ➖ 1 282 769 (+ 47 637)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 1 238 922 (+ 44 241)
7. 🇦🇷 Аргентина ➖ 1 143 800 (+ 13 267)
8. 🇨🇴 Колумбия ➖ 1 053 122 (+ 11 187)
9. 🇬🇧 Буюк Британия ➖ 965 340 (+ 23 065)
10. 🇲🇽 Мексика ➖ 912 811 (+ 5 948)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 45 346 910 (+ 571 669)
⚡️Выздоровевших ➖ 32 995 341 (+ 268 203)
⚡️Погибших ➖ 1 186 385 (+ 7 161)

🔎 Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 9 212 767 (+ 92 016)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 8 088 851 (+ 48 648)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 496 402 (+ 26 647)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 581 693 (+ 17 717)
5. 🇫🇷 Франция ➖ 1 282 769 (+ 47 637)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 1 238 922 (+ 44 241)
7. 🇦🇷 Аргентина ➖ 1 143 800 (+ 13 267)
8. 🇨🇴 Колумбия ➖ 1 053 122 (+ 11 187)
9. 🇬🇧 Великобритания ➖ 965 340 (+ 23 065)
10. 🇲🇽 Мексика ➖ 912 811 (+ 5 948)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 26 27 28 29 30 31 32 >