Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 33 sahifa

26.10.2020 10:43:31
😷 Коронавирусга қарши курашишда тиббий ниқобнинг реал фойдаси баҳоланди

🇺🇸Саломатликни баҳолаш ва кўрсаткичлар институти (IHME) олимларининг аниқлашича, тиббий ниқоблардан фойдаланиш биргина АҚШнинг ўзида 130 мингга яқин кишининг ҳаётини асраб қолади.

COVID-19ни жиловлашнинг бошқа чоралари, жумладан ижтимоий масофа ҳам бу қадар катта фойда бермайди ва 2021 йилнинг феврал ойи охирларига келиб вафот этганлар сони икки баробардан кўпроқ ортиб, 511 минг кишига етиши мумкин, дейилади «Nature Medicine» журнали мақоласида.

🔎 Тадқиқотчилар фикрича, ниқоб тақиш кўрсаткичи 85 фоизни ташкил этса, 95 мингдан зиёд кишининг ҳаёти сақлаб қолинади.

Ниқоблар SARS-CoV-2 каби респиратор вируслар юқишининг олдини олади ва COVID-19 тарқалишига тўсқинлик қилади.

Вакцина ҳали ишлаб чиқилмаган бир вақтда ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, ўз-ўзини изоляция қилиш ва алоқага киришган кишиларни қайд этиб бориш каби нофармацевтик чоралар пандемияни жиловлаб туриш учун энг самарали усуллар ҳисобланади.

26.10.2020 10:16:45
❗️43 миллион — дунёда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

🌎 Жаҳонда пандемия билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 43 345 905 (+ 399 459)
⚡️Соғайганлар ➖ 31 904 851 (+ 231 845)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 159 091 (+ 4 234)

🔎 Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 8 889 179 (+ 16 710)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 7 909 959 (+ 45 148)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 394 128 (+ 12 904)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 513 877 (+ 16 710)
5. 🇫🇷 Франция➖ 1 138 507 (+ 52 010)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 1 110 372 (+ 0)
7. 🇦🇷 Аргентина ➖ 1 090 589 (+ 9 253)
8. 🇨🇴 Колумбия ➖ 1 015 885 (+ 8 174)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 891 160 (+ 4 360)
10. 🇵🇪 Перу ➖ 888 715 (+ 2 501)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 43 345 905 (+ 399 459)
⚡️Выздоровевших ➖ 31 904 851 (+ 231 845)
⚡️Погибших ➖ 1 159 091 (+ 4 234)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 8 889 179 (+ 16 710)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 7 909 959 (+ 45 148)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 394 128 (+ 12 904)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 513 877 (+ 16 710)
5. 🇫🇷 Франция➖ 1 138 507 (+ 52 010)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 1 110 372 (+ 0)
7. 🇦🇷 Аргентина ➖ 1 090 589 (+ 9 253)
8. 🇨🇴 Колумбия➖ 1 015 885 (+ 8 174)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 891 160 (+ 4 360)
10. 🇵🇪 Перу ➖ 888 715 (+ 2 501)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.10.2020 10:06:44
⚡️Яна етти ҳудудда 92 киши коронавирусга чалинди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📎10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📎11 нафари Андижон вилоятида,

📎 6 нафари Жиззах вилоятида,

📎6 нафари Қашқадарё вилоятида,

📎16 нафари Сирдарё вилоятида,

📎6 нафари Тошкент вилоятида,

📎37 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

🔎 Жами касалланганлар — 65 480 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.10.2020 23:16:37
⚡️Бугун мамлакатимизда 286 ҳолатда касаллик қайд этилди, 273 нафар бемор тузалди.

Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 549 нафарга етди.

🔎 Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 65 388 нафар бемордан 62 615 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 224 нафар бемордан 279 нафари оғир, 76 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.10.2020 22:47:55
🦠Коронавирус юқтириб олишдан ҳеч ким кафолатланмаган, қолаверса грипп ва инфекцион касалликлар мавсуми ҳам аллақачон бошланган. Бундай вазиятда саломатликда муаммо кузатилмаслиги учун иммунитетни мустаҳкамлаш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш зарур.

😷 Ниқоб тақишни унутманг

Йилнинг асосий маслаҳати ҳали ҳамон долзарб ҳисобланади. Инфекция ва вируслар ҳаво томчи йўли орқали юққани боис ҳам мазкур тавсияга амал қилиш шарт.

👐 Қўлларингизни тез-тез ювиб туринг

Қўлни фақат кўчадан келгандан кейин ёки овқатдан аввал ювиш керак деган тушунча бугунги кунга келиб ўзгарди ва мутахассислар томонидан қўллар тез-тез совун билан ювиб турилиши ёки санитайзердан фойдаланиш тавсия қилинади.

🤦‍♀️ Юзингизга тегинманг

Ювилмаган қўлларда вирус бўлиши ва қўлни юзга олиб борганда организмга кириши мумкин. Қўлларни ювмасдан ёки тоза салфеткасиз юзингизга тегина кўрманг.

😴 Тиниқиб ухланг

Ухлаш нафақат аҳволингиз яхшиланиши, балки организм вирус билан курашиши учун ҳам муҳим. Тиниқиб ухлаганда иммун системаси яхши ишлайди.

💉 Гриппга қарши эмланинг

Ҳар йили гриппнинг турли штаммлари пайдо бўлаётгани сабаб мутахассислар вақтида мазкур касалликка қарши эмланиш кераклигини тавсия қилади. Аммо ўзбошимчалик қилмаслик, шифокор маслаҳатига биноан амалга ошириш керак.

🥑 Мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг

Витамин ва фойдали моддаларга бой экани сабаб ҳам иммунитетни мустаҳкамлаш учун сабзавот ва меваларни канда қилмаслик тавсия қилинади.

🏃‍♀️Спорт билан шуғулланинг

Жисмоний машқлар организм ва аъзолар фаолияти, хусусан иммун системаси учун ҳам фойдали саналади. Бунинг учун оғир машқларни бажаришга ҳожат йўқ. Шунчаки ҳар куни тоза ҳавода сайр қилишнинг ўзи кифоя.

🗣Беморлар билан ижтимоий масофа сақланг

1,5-2 метр масофа сақлаш қоидаси бу йилда ҳар қачонгидан ҳам аҳамиятлироқ. Касаллик аломатлари бор ёки бемор инсонларга иложи борича яқин бормасликка ҳаракат қилинг.

🥣 Таом ва ичимликни шахсий идишингизда истеъмол қилинг

Ишхона ёки уйда ўзингизнинг шахсий тарелка, финжон ва санчқингиз бўлсин. Ҳар доим ишлатишдан аввал қайноқ сувга чайиб кейин ишлатинг.

❌ Матодан тикилган сумка ва ҳамёнлардан фойдаланманг

Матодан тикилган сумка ва ҳамёнларни микроорганизмлардан тозалаш қийин бўлгани сабаб ҳам чарм матосидан тикилганига эътибор қаратиш тавсия қилинади.

😎 Худбин бўлманг, бошқаларни ҳам ўйланг

Шамоллаган ёки касалланган бўлсангиз уйдан чиқманг. Ўзингизни яхши ҳис қилсангиз ҳам ниқоб тақиб юринг, аксирмоқчи бўлсангиз ниқоб бўлмаса атрофдагиларга вирус тарқатмаслик учун четга қараб тирсакнинг ички қисми билан оғзингизни ёпинг.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.10.2020 20:45:05
🌏 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шимолий яримшарда жойлашган мамлакатлар «критик босқич»да тургани ҳақида огоҳлантирди.

«Биз Covid-19 касаллиги пандемиясининг жуда муҳим чорраҳасида турибмиз, айниқса, шимолий яримшарда. Кейинги бир неча ой жуда оғир бўлади, баъзи мамлакатлар хавфли траекторияда турибди», дея огоҳлантирган ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.

ЖССТ раҳбари кўплаб давлатларда касалланиш ҳолатлари кескин ошиши кузатилгани, бу эса яқин вақт ичида соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурсларнинг тугаб қолиш хавфини юзага келтиришини айтиб, дунё мамлакатлари раҳбарларини шошилинч чоралар кўришга ва ўлим даражаси, касалланиш тезлиги ошишининг олдини олишга чақирган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.10.2020 19:46:04
⚡️Тошкентда 107 киши коронавирус билан зарарланди

🦠Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 65 307 нафарга етди.

✔️ Бугун 8 ҳудудда 167 киши соғайди ва Ўзбекистонда шу пайтгача жами бўлиб 62 509 нафар бемор касалликни енгиб ўта олди. Даволаниш кўрсаткичи — 95 фоиз.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.10.2020 15:50:55
❓Менда 3-4 кундан бери нафас етишмаслиги кузатиляпти, аммо йўтал ва иситма йўқ. Рентген текширувида ўпкамда ҳеч қандай асорат йўқлигини айтишди. Нима қилсам бўлади?

Барно Одилова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

➖ Нафас етишмаслик ҳолати турли касалликларнинг оқибати сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин.

🗣 Бу нафас тизими, юрак-қон-томир аъзолари, эндокрин тизим, ҳаттоки асаб тизими касалликларида ҳам бундай ҳолат бўлиши мумкин. Касалликларни бир-биридан фарқлаш учун эса шифокор маслаҳати ва қўшимча текширувлар зарур бўлади. Ташхис аниқлангандан сўнг даво муолажаларини даволовчи шифокор тавсия қилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.10.2020 15:02:54
⚡️1 ноябрдан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақидаги хабарлар — ёлғон

Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 1 ноябридан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида асоссиз ахборотлар тарқалмоқда.

ССВнинг эслатишича, бу каби ёлғон хабарлар орқали аҳоли орасида ваҳима қўзғашга уринишларга тегишли тартибда жавобгарлик кўзда тутилган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.10.2020 14:17:56
🔰 Кўчадан уйга кирганда нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

〰️〰️〰️〰️

🔰 На что нужно обращать внимание по возвращении домой?

Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.10.2020 12:37:07
⚡️Коронавирусдан ҳимояланиш бўйича зарур тавсиялар:

▪️Кўпгина вируслар, жумладан коронавирус ҳам дезинфекцияловчи эритмаларда ўлади. Шахсий гигиенага қатъий амал қилинг;

▪️Қўлларингизни тез-тез ювинг. Доимий фойдаланадиган буюмларингизни ҳам тоза сақланг. Вирусни нафақат ҳаво-томчи, балки контакт усулида ҳам юқишини ҳисобга олсак, қўлларга дезинфекцияловчи, спиртли эритмалар билан ишлов бериш ҳам яхши самара беради. Телефон, клавиатура, эшик тутқичлари, лифт тугмалари, дўконлардаги аравалар тутқичлари эпидемиологик жиҳатдан хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун иложи борича уларни ушламасликка ҳаракат қилинг. Ушласангиз қўлингизни спиртли гель билан тозаланг, совунлаб ювинг;

▪️Юз-кўзингизга ювилмаган қўлларингизни теккизишдан сақланинг. Чунки вирус нафақат бурун ёки оғиз, балки кўз шиллиқ пардалари орқали ҳам юқади;

▪️Тиббий ниқобдан фойдаланинг. Ниқобларни ҳам вақти-вақти билан алмаштириб туринг. Ишлатилган ниқобни ечгач, қўлларни ювишни унутманг;

▪️Аксириш ёки йўталиш вақтида оғизни қўл билан эмас, бир марталик салфетка билан ёпинг;

▪️Қўл бериб сўрашиш ва қучоқлаб кўришишдан чекланинг;

▪️Имкон қадар умумий овқатланиш жойларига бориб овқатланманг.



25.10.2020 10:09:24
⚡️9 та ҳудудда 98 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Янги касалланиш ҳолатлари:

📍8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📍13 нафари Андижон вилоятида,

📍9 нафари Жиззах вилоятида,

📍5 нафари Навоий вилоятида,

📍10 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍 19 нафари Наманган вилоятида,

📍13 нафари Сирдарё вилоятида,

📍 4 нафари Тошкент вилоятида,

📍17 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
———————

🔎Жами касалланганлар сони – 65 200 нафар.
.

#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.10.2020 00:17:34
#InsonQasidasi #BMT75 #ErkinVohidov #OzodbekNazarbekov

@SShMirziyoyeva
24.10.2020 23:54:15
⚡️Бугун Ўзбекистонда 291 кишида коронавирус аниқланди, 3 бемор касалликдан вафот этди

Даволанаётган 2 215 бемордан 281 нафари оғир, 77 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Кун давомида 13 ҳудудда 309 бемор соғайди.

Батафсил


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.10.2020 23:22:54
☑️ Ниқоб тақишни канда қилманг

АҚШ штатларида қаердаки одамлар кўпроқ ниқоб тақишса, ўша штатда коронавирусни симптомли юқтирганлар сони кам экан — The Washington Post


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.10.2020 22:32:08
❗️Россиялик етакчи мутахассислар коронавирус тўғрисида кўп қайд этилган маълумотларни таҳлил қилиб, улар орасидан ТЎҒРИ ва НОТЎҒРИларини саралашди:

✅ «Коронавирус ҳаво томчилари орқали юқади», — дейди Трансмиссив касалликлар институти раҳбари Лукашев. Бу илмий асосланган ТЎҒРИ маълумот.

✅ Эркаклар бу касалликка кўпроқ чалинишади — афсуски, ТЎҒРИ. «Эркаклар касалликни кўпроқ юқтиришлари маълум, аммо фарқ унча катта эмас», — дея таъкидлайди вирусолог Алтштейн. COVID-19 нинг «жинсий» танлови ҳақидаги фикрни Лукашев ҳам тасдиқлади: «Нега бундай бўлишини биз билмаймиз, аммо умумий сонларда бу кўринади».

✅ Катта ёшли авлод хавф гуруҳида — ТЎҒРИ. «Коронавирусни турли ёшдагилар юқтириши мумкин. Аммо катта ёшдагилар орасида вафот этиш ҳолатлари кўпроқ», — дейди Алтштейн.

✅ Кўпчилик коронавирусни юқтирганини билмайди ҳам — ТЎҒРИ. «Жуда кўпчилик коронавирусни бошдан кечиради, аммо касалликка чалинганини ҳатто билмайди ҳам. Аммо симптомсиз беморлар касалликни бошқаларга қай даражада юқтиришлари ҳақида маълумотлар йўқ. Улар асосий юқтирувчилар бўлишмайди, лекин қайсидир даражада вирусни юқтиришади. Шунингдек, улар такроран касалланишдан қанчалик ҳимояланганликлари ҳам номаълум», — дейди Алтштейн.

✅ Ҳид билишнинг йўқолиши коронавирусга чалинганликни билдиради — ТЎҒРИ, аммо доим ҳам эмас. «Коронавируснинг белгиси ҳароратнинг кўтарилиши, йўтал ва ҳид билиш йўқолишининг бирлашувидир. Бироқ кўп ҳолларда ҳид билишнинг йўқолиши психологик характерга эга», — таъкидлайди Алтштейн.

〰️〰️〰️〰️〰️
❌ COVID-19 маҳсулотлар ва кийимлар орқали юқади — деярли АФСОНА. «Вирус юқиши учун муайян доза керак бўлади. Кийим-кечак, дўконлардаги маҳсулотлар, сочга тушган вируснинг концентрацияси ўн ва ҳатто юз баробарга камаяди. Шундай экан, касалликнинг бу тарзда юқиши эҳтимоли жуда паст ва уни кундалик ҳаётда ҳисобга олишнинг ҳожати йўқ», — деб ҳисоблайди Лукашев.

❌ Вакцинадан фойда йўқ — НОТЎҒРИ. «Эмланиш зарур, бу аниқ», — дейди Гамалея маркази раҳбари Гинцбург.

❌ Чекловларга ҳожат йўқ — НОТЎҒРИ. «Касаллик кечишининг оғирлиги юқиш дозасига боғлиқ дейиш учун асослар бор. Демак, бизни 100 фоиз ҳимоя қила олмайдиган чоралар ҳам касаллик оғир кечиши хавфини камайтиради», — дея изоҳлайди Лукашев.

❌ Чекувчилар коронавирусга камроқ чалинишади — НОТЎҒРИ. «Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, ичмаслик ва чекмаслик маъқул. Тоза ҳавода кўпроқ юриш ва иммунитетни мустаҳкамлаш зарур», — дея тавсия қилади Гинцбург.

⁉️ Қўлқопларнинг фойдаси йўқ — бу ҳозирча БАҲСЛИ. «Қўлқоплар касалликни юқтириш хавфини камайтириши мумкин. Аммо биринчидан, фақатгина резина эмас, қишги қўлқопларни тақса ҳам бўлаверади. Иккинчидан, агар қўлқоп кийиб бурнингизни қашисангиз, унда улардан фойда йўқ. Учинчидан, қўлқопларнинг аҳамиятига баҳо бериш шунчалик қийинки, мен уларни қонун доирасида жорий этиш учун сабаб кўрмаяпман», — дейди Лукашев.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.10.2020 20:15:51
❓COVID-19 бор ёки йўқлигини текшириш мумкин бўлган энг оддий усулни биласизми?

🤧 Мутахассислар яқинда коронавирусга чалинган 40 мингдан зиёд одамда сўров ўтказди, натижада улар ҳидлаш қобилиятини тўсатдан йўқотиш иситма ёки йўталдан кўра касалликнинг яхшироқ ва энг аниқ прогнози эканини маълум қилди.

🔎 Олимлар фикрича, тўсатдан ҳидни йўқотиш бўйича мунтазам текширувлар COVID19'нинг йўтал, иситма, нафас қисилиши ва бошқа аниқ белгилари бўлмаган тақдирда беморларни тезда аниқлашга ёрдам беради. Бу усул беморларни тезда ўзларини яккалаши ва бошқаларга юқтирмасликларига имкон беради.

👃 Кундалик оддий ҳид билиш кўникмаси орқали ўз-ўзини назорат қилиш одамда COVID-19 борлигини тахмин қилишда самарали восита бўлиши мумкин, бу касаллик тарқалишини камайтиради ва вақтида тиббий ёрдамга мурожаат қилишга туртки беради.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.10.2020 18:07:34
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 65 мингдан ошди

Бугун ҳозирга қадар яна 89 кишида касаллик аниқланди:

▫️69 нафари — Тошкент шаҳрида,
▫️11 нафари — Жиззах вилоятида,
▫️9 нафари — Фарғона вилояти.

📈 Жами касалланганлар — 65 012 нафар.

〰️〰️〰️〰️
💉 11 ҳудудда 214 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Жами тузалганлар сони 62 247 нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.10.2020 17:23:47
❓Коронавирусга қайта чалинмаслик учун нималар қилиш керак? 👉 Жавоб

❓Уйда COVID-19 дан даволаняпман. Вирусдан буткул тузалганимни қандай билишим мумкин? 👉 Жавоб

❓Менда 3-4 кундан бери нафас етишмаслиги бор. Йўтал ва иситма йўқ. Рентгенда ўпкам соғлом чиқди. Нима қилай? 👉 Жавоб

❓Менда 15% пневмония аниқланди, даволаняпман. Йўталган пайтим балғам гоҳида қон аралаш тушяпти. Қўрқинчли эмасми? 👉 Жавоб

❓Онамда гипертония ва қандли диабет бор. Коронавирусдан даволангач, инсулт бўлдилар. Энди асабда ўзгаришлар бор. Булар қанча давом этади? 👉 Жавоб


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.10.2020 15:41:20
🦠 Антитела к коронавирусу летом этого года были лишь у 4% жителей Уханя

Исследование образцов крови у примерно 35 тыс. жителей Уханя и его пригородов показало, что в начале лета этого года антитела к коронавирусу нового типа были примерно 4% из них.

У большинства из обследованных были только антитела из класса иммуноглобулинов G. Это значит, что иммунитет у них сформировался после перенесенной коронавирусной инфекции, а не случайного контакта с вирусом.

Наблюдения такого рода, которые проводились в ряде европейских стран, показывают, что естественным путем коллективный иммунитет вряд ли сформируется. Вдобавок недавно ученые из Гарвардского университета выяснили, что коронавирус мешает формироваться тем клеткам, которые могут долгое время вырабатывать антитела к SARS-CoV-2 — научный журнал JAMA Network Open, Nauka.tass


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 30 31 32 33 34 35 36 >