Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 291 sahifa

22.03.2020 14:15:25
RU: Вопрос: Мой брат выиграл грант на обучение в европейском университете и должен уехать в начале апреля, чтобы подготовить свои документы на месте. Учитывая ситуацию с коронавирусным карантином, есть ли у него шанс выехать из Узбекистана на учёбу?

Ответ: Прежде всего, необходимо терпение. Потому что мы не знаем, возобновятся ли авиарейсы до указанного времени — первой декады апреля.

В данном случае гражданин должен связаться с образовательным учреждением, в котором он/она планирует учиться, через Интернет и разъяснить сложившееся положение. Сотрудники вуза помогут уточнить все моменты и дадут совет, что делать в данной ситуации. Возможно, они перенесут оформление документов, потому что карантин, а в некоторых случаях даже чрезвычайное положение, сейчас объявлен почти во всех европейских странах.

Тем не менее, мы хотели бы сообщить, что в настоящее время нет возможности покинуть Узбекистан, потому что все международные пассажирские рейсы полностью приостановлены.

Кроме того, эта ситуация не является уникальной для Узбекистана. Это сейчас глобальная проблема.



22.03.2020 14:13:13
RU: Заместитель министра высшего и среднего специального образования Узокбой Бегимкулов ответил на интересующие всех студентов вопросы.

Вопрос о сокращении летних каникул
 
По словам представителя министерства, продолжительность летних каникул будет сокращена из-за карантина. Длительность каникул летом будут зависеть от того, как долго продлится карантинный отпуск.
 
«Вне зависимости от продолжительности незапланированных каникул, мы создали для студентов все необходимые условия для освоения учебного плана посредством дистанционного обучения», - сообщил Узокбой Бегимкулов.
 
Выплачивание стипендии в период карантина
 
«Стипендии студентам, будут выплачиваться, как и раньше. Только форма оплаты может измениться. То есть, если кто-то из студентов получал стипендию наличными, то ему начнут выплачивать стипендию на пластиковую карту», - сообщил он.



22.03.2020 14:11:22
Яна бир сайт ўз ресурсларига бепул кириш имконини тақдим этди.

2200дан ортиқ видео дарслар мавжуд бўлган Prep.uz барча дарсларни бепул тақдим этади.

Мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари онлайн тарзда бепул таълим олишлари ва керакли мавзуни ўзлаштиришлари мумкин.

Android учун Prep.uz мобил илова видео дарсларни юклаб олиш ва уларни интернет йўқ ерларда ҳам томоша қилиш имконини беради.

📲 Prep.uz иловасини юклаб олиш



22.03.2020 13:49:20
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Олий ўқув юртларидан вилоятларига қайтарилган талабалар текширилиб вилоятларга юборилдими. Агар текширилмаган бўлса, улар коронавирус тарқалишини кенгайтириб юбормайдими?

Жавоб: Талабалар таътилга чиқишидан олдин барча олий таълим муассасаларида короновирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Уларда бу мавзу бўйича етарли тушунчалар шакллантирилди.

Мамлактимиз вилоятлари орасидаги ҳаракат чекланмаганлиги, талабалар икки кун ичида деярли хаммаси чиқиб кетишган.

Ҳозирда вазирликда махсус тезкор штаб ташкил қилинган бўлиб, ҳар куни олий таълим муассасаларидаги жорий ҳолат тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилиб борилмоқда.



22.03.2020 13:48:02
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Сиртқи таълимдагилар, қайта тайёрлаш ва малака оширишдагиларга ҳам таътил бериладими? Апрель ойида бизда дарслар бошланиши керак эди?

Жавоб: Таътил барчага тегишли. Нафақат кундузги ёки сиртқи таълимдаги, балки қайта тайёрлаш ва малака оширишда ўқиётган ва ўқиши лозим бўлганларга ҳам тегишли.
Апрель ойида карантиннинг давом этиш ёки этмаслиги ҳозирча бизга номаълум. Шунинг учун апрелга қадар вазиятга қараб яна қўшимча хабар бериб борилади.

Шу билан бирга, профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида масофавий таълим тўлиқ жорий этилган, сиртқи таълим учун ҳам етарли электрон ресурслар мавжуд.



22.03.2020 13:46:33
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Карантин даврида магистратура ва бакалавриат босқичи талабаларига стипендия тўланадими?

Жавоб: Талабалар учун тўлаб бериладиган стипендиялар аввалги ҳолатида давом этаверади. Фақат тўлов турида ўзгариш бўлиши мумкин.

Яъни кимдир ҳозиргача стипендиясини нақд пул кўринишида олиб келган бўлса, таътилда эканини инобатга олиб, уларнинг розилиги асосида пластик картасига тўлақонли тушириб берилади.

Стипендия тўлашда ҳаммага бир хил қаралади: бакалаврлар, магистратура, таянч докторантура ва докторантура босқичларида ўқиётганларнинг барчаси белгиланган тартибда стипендияларини олишда давом этадилар.

Яъни стипендияли ва стипендиясиз контракт асосида ўқиётганига қаралади.



22.03.2020 13:45:28
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Карантин туфайли берилган таътил сабаб ёзда таътил берилмайдими?

Жавоб: Карантин сабаб ёздаги таътил муддати қисқариши табиий, унинг муддати карантин сабабли берилган таътилнинг қанчалик давом этишига боғлиқ.

Ҳозир навбатдан ташқари таътил неча кунга чўзилишидан қатъий назар, биз талабаларга масофавий ва мустақил таълим олиш орқали ўқув дастурларини ўзлаштиришларига имконият яратиб бераяпмиз.



22.03.2020 13:44:22
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Талабаларга ўқиш қачон бошланади?

Талабаларга ўқиш бугунги кундаги коронавирус инфекцияси хавфи пасайиб, дарс ўтиш ва жамовий тадбирларни ўтказишга доир хавф-хатарлар бартараф этилганидан кейин бошланади.

Бу жараён албатта оммавий ахборот воситалари орқали тегишли вазирлик ва идоралар томонидан эълон қилинади.



22.03.2020 13:43:17
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: ОТМ ўқитувчиларининг барчаси меҳнат таътилига чиқишлари мумкинми? Карантин даврида уларга ҳақ тўланадими?

Жавоб: 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчи ва ходимларининг аксарият қисми белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилади, қолган ходимларнинг фаолияти максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.



22.03.2020 13:42:27
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Коронавирус туфайли қолдирилган дарслар ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари нима бўлади?

Жавоб: Биринчидан, шуни айтиш керакки, дарслар ҳаммаси ҳам қолдирилаётгани йўқ. Биз олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқув дастурларимиздаги мавзуларни онлайн ўтказиб бориш тизимини йўлга қўйдик.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида ҳам @eduuz_online лойиҳасини йўлга қўйди.

Мазкур лойиҳа орқали мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг энг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган видеомаърузалар ушбу каналга мунтазам жойлаштириб борилади.

Менинг юртим (MY5) телеканалида ҳафтанинг душанбадан жума кунига қадар соат 10-30 дан 12-00 га қадар олий таълим муассасалари талабалари учун Психология ва инглиз тили фанларидан маъруза машғулотлари ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.



22.03.2020 13:41:00
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Хорижлик талабалар ўз юртига жўнаб кетгунга қадар ётоқхонада қолса бўладими, чиқариб юборилмайдими?

Жавоб: Ўзининг доимий яшаш жойига чиқиб кетиш имкониятига эга бўлмаган хорижлик талабалар учун олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги талабалар турар жойларидан жой ажратилган. Уларга зарур бўладиган барча шароитлар яратиб берилган.



22.03.2020 13:39:53
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар ўз юртларига чиқиб кета оладиларми?

Жавоб: Хорижлик талабалар ва фуқаролар ўзларининг юртларига чиқиб кетишлари учун ҳеч қандай таъқиқ ва тўсиқ мавжуд эмас. Ўрнатилган тартибда ўзларининг юртларига чиқиб кетишлари мумкин.

Муаммо шундаки, жуда кўплаб мамлакатлар ҳатто ўзларининг фуқароларини ҳам мамлакат ичкарисига қабул қилишга ўзларининг талаблари мавжуд.

Мақсад оддий: фуқаролар коронавирус инфекциясининг давлатлараро ташувчисига айланиб қолишларининг олдини олишдан иборат, холос.



22.03.2020 13:38:01
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Мен АКШдаги ўқув юртларининг бирида илмий ишимни давом эттириш учун шартнома тузиб, шартномада белгиланган пулни тўлаб қўйган эдим. Апрелнинг 5 санасигача ўқув юртига боришим керак. Коронавирус сабаб барча авиақатновлар тўхтатилган, энди қандай йул тутаман, нафақат мен, балки менга ўхшаб илмий фаолияти чет эл билан боғлиқ бўлган талабалар қандай йўл тутиши керак?

Жавоб: Бундай ҳолатда ҳам албатта биринчи навбатда ўша олий таълим муассасаси билан боғланиш зарурлигини маълум қиламиз. Пулни қайтариб беришадими ёки бошқа қайсидир йўл билан, яъни вазият барқарорлашганидан сўнг ўқиш давом эттириладими деган саволга айнан улар жавоб бера олиши мумкин, холос.



22.03.2020 13:35:57
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Укам Европадаги олий ўқув юртларидан бирида таълим олиш учун грант ютиб олган, ҳужжатларини тайёрлаб апрель ойининг бошларида кетиши керак, лекин ҳозирги коронавирус карантини сабаб таълим олиш учун Ўзбекистондан чиқиб кетиш имкониятлари борми?

Жавоб: Аввало, бироз сабр қилиш керак. Чунки биз ўша вақт – апрель ойининг биринчи ўн кунлигига қадар авиақатновлар бошлаш ёки бошламаслигини билмаймиз.

Бу ҳолда фуқаро ўша ўзи ўқимоқчи бўлган таълим муассасаси билан Интернет алоқаси орқали боғланиб, вазиятни аниқлаши керак. Асосан улар бу масалада аниқ, тўғри ва асосли жавоб бера олади. Балки улар ўқиш муддатини кейинроққа кўчириши мумкин. Чунки Европанинг деярли барча давлатларида карантин ва айримларида ҳатто фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Аммо ҳозирда Ўзбекистондан чиқиб кетиш имкониятингиз мавжуд эмаслигини ҳам маълум қиламиз. Чунки йўловчи ташийдиган барча халқаро авиақатновлар тўлиқ тўхтатилган.

Қолаверса, бу масала фақат Ўзбекистон билан боғлиқ иш эмас. Бу ҳозир глобал даражадаги масала бўлиб турибди.



22.03.2020 13:35:44
"UZREPORT TV" telekanalida jonli efirda Oliy va o’rta maxsus ta’lim vaziri o’rinbosari Uzoqboy Begimqulov ishtirokida brifing bo'lib o'tmoqda.

На телеканале UZREPORT TV проходит брифинг заместителя министра высшего и среднего специального образования Узокбоя Бегимкулова.

👉 https://youtu.be/HIaWCVSUZfs

👉 https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/2270559069913530
22.03.2020 13:34:03
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Олий таълим муассасаларидаги тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар карантин муносабати билан контракт пулини тўлашга улгурмаган бўлса, уларга муддат узайтириб бериладими?

Жавоб: 2019/2020 ўқув йилида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга жорий ўқув йилининг биринчи ярми учун контракт пулини 2020 йил 20 мартга қадар тўлашга рухсат берилган эди. Яъни ушбу муддатга қадар контракт тўлаган абитуриент талабаликка қабул қилинади, акс ҳолда талаба бўла олмайди.

Ўзи шундоқ ҳам бу муддат истисно тариқасида 2019 йил сентябрь ойидан бери мунтазам равишда дарсларга қатнаб турган, айрим сабабларга кўра контракт пулини 2019 йил 31 декабргача тўлай олмаган абитуриентлар учун имконият сифатида берилган эди. Ҳозиргача 20 мартга қадар тўлай олмаганлик ва муддатни узайтириш ҳақида ҳеч қандай мурожаат келиб тушмади. Агар 1 курслардан шундай мурожаат бўлган тақдирда, ушбу масала Давлат қабул комиссияси томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Талабаликка қабул қилиниб, биринчи семестрни якунлаган 1-босқич ҳамда бошқа барча босқичлардаги талабаларнинг контракт пулини тўлаш муддатлари олий таълим муассасасининг ректори рухсати асосида амалга оширилади.

Чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сонли Қарорига мувофиқ, олий таълим муассасалари ректорларига тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатларини узайтириш ваколати берилган.

Карантин тугаганидан кейин олий таълим муассасалари раҳбарларига тавсия қиламиз улар контракт тўлаш муддатини узайтириш бўйича ўзларининг қарорларини қабул қиладилар.

Контракт масаласида муаммо бўлмайди. Ҳар йили ҳам турли сабабларга ўз вақтида тўлай олмаганларга шароит яратиб берилган. Бу йилги ҳолатда қачон ва қандай тартибда тўлов давом эттирилиши мумкинлиги юзасидан навбатдан ташқари таътил тамомланганидан сўнг албатта хабар берамиз.
22.03.2020 13:29:20
Коронавирус ҳақида илмий нуқтаи назар

‼️Агар сизга коронавирус ҳақида бирор нарса тушунарсиз бўлса, ушбу видеони албатта томоша қилинг — жуда қизиқарли ва тушунарли‼️

https://t.me/studio_67



22.03.2020 13:21:04
Нархларни сунъий оширилишига гувоҳ бўлсангиз 1198 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Телеграм:

Қисқа рақам:1198

You tube:https://www.youtube.com/c/KoronavirusInfoUz

Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи ва "Ёшлар" телерадиоканали қўшма лойиҳаси





Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6430Ebssbs5gEbow
22.03.2020 13:15:02
RU: Мы пробыли в московском аэропорту три дня. Нам негде спать. Когда проблема с возвращением нас в Узбекистан будет решена?

Джахонгир Хидайходжаев, советник министра иностранных дел: «До тех пор, пока не будет организован чартерный рейс, нашим гражданам предоставляется временное жильё в московских аэропортах. Для этого были выделены финансовые средства нашему посольству в Москве.

Работа в этом направлении ведётся в отношении всех сограждан, кто попал в такую ситуацию».



22.03.2020 13:13:58
RU: Мой билет на рейс из Москвы 19 марта сгорел. Нужно ли покупать билет на следующий рейс, чтобы меня забрали?

Джахонгир Хидайходжаев, советник министра иностранных дел: «По поручению Президента, начиная с 21 марта, будут организованы чартерные рейсы для доставки наших граждан из-за рубежа, особенно из России.

При составлении списка граждан для чартерных рейсов учитываются, в первую очередь, наши соотечественники, страдающие серьёзными заболеваниями, беременные женщины и женщины с маленькими детьми, пожилые люди, граждане, имевшие билеты на отменённые рейсы авиакомпании «Узбекистон хаво йуллари» с 16 по 21 марта».