Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 260 sahifa

28.03.2020 20:28:04
ИНФОРМАЦИЯ ПРО КОМЕНДАНТСКИЙ ЧАС - ФЕЙК.
В пабликах распространяют видео и аудио про комендантский час в Ташкенте. Важно понимать, что комендантский час не объявляется каким-то невнятным мятым чуваком на Нексии с улиц города. А так же не передается по сарафанке. О решении ограничить движение и нахождение на улице граждан города на определенное время объявляют официальные органы власти. Заранее и с протоколом поведения.
Комендантский час - это запрет на нахождение на улице в определенные часы суток. Как правило это 20.00-22-00 и до утра.

Горожанам настоятельно рекомендовано не находиться на улице праздно. Собираться в кучки и тусить. Идете - идите, в маске, быстрым шагом.
28.03.2020 19:46:15
RU: Запущен социальный проект - dostavkainfo.uz

Его главная цель — оказать помощь людям во время карантина и донести информацию о различных заведениях и сервисах по доставке еды на дом.



28.03.2020 19:43:36
UZ: Карантин пайтида одамларга қўл келадиган фойдали лойиҳа ишга тушди — Dostavkainfo.uz

Ушбу сайтдан ресторан, кафе, дорихона ва дўконларнинг етказиб бериш хизматлари телефон рақами ва Телеграм ботлари ҳақидаги маълумотни топишингиз мумкин.



28.03.2020 19:40:47
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Мактабгача таълим вазирининг матбуот котиби Дилафруз Икромова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Мактабгача таълим тизими ходимларининг меҳнат таътиллари узайтириладими?

❗️Ҳозирги кунда, тизим ходимларининг навбатдан ташқари таътил муддатини узайтириш чоралари кўрилмоқда ва бу ҳақда алоҳида маълумот берилади.



28.03.2020 19:35:46
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Мактабгача таълим вазирининг матбуот котиби Дилафруз Икромова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Мактабгача таълим вазирлиги томонидан короновируснинг олдини олишга доир қандай чоралар кўрилмоқда?

❗️Бугунги кунда мамлакатимизда 14 050 мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти тўхтатилган.

1 458 681 нафар тарбияланувчи таълим ташкилоти тиббий ҳамширасининг потранажи остида уй шароитида қолмоқда.

Карантин муддати тугагунга .қадар мактабгача таълим ташкилотларида .Давлат хизматлари агентлиги томонидан йўлланма бериш тўхтатилди.

Барча турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида дезинфекция тадбирлари амалга оширилди.



28.03.2020 18:50:37
UZ: Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турк ва хитойлик шифокорлар томонидан коронавирусга қарши дори ишлаб чиқарилганлиги тўғрисидаги аудио хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди ‼️

‼️ Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади ‼️
------------------
RU: Распространяющийся в социальных сетях аудиоматериал о том, что турецкие и китайские ученые совместно изобрели лекарство против коронавируса является ложным и не соответствует действительности‼️

‼️ Распространение в любой форме сведений и материалов, направленных на создание паники среди населения, наказывается штрафом от 66 млн. 900 тысяч сумов до 89 млн. 200 тысяч сумов или ограничением свободы от 3 до 5 лет либо лишением свободы от 3 до 5 лет ‼️

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram
28.03.2020 18:27:31
UZ: Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган карантин зонасида 27 март куни 650 нафар фуқаро ушбу карантин зонасига жойлаштирилган эди.

Бугун хориждан келадиган юртдошларимиз учун яна 560 та жой тайёр бўлади.

Ҳар куни ўрта ҳисобда чет элдан келадиган иккита самолёт йўловчиларига етарли миқдорда жойлар ҳозирланади. Барча коммуникация тармоқлари тортилмоқда. Бир томони фойдаланишга топширилиб, иккинчи томонида қурилиш ишлари кетмоқда.

Манба



28.03.2020 17:08:41
⚡️⚡️Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар аҳолиси коронавирус касаллиги ва карантин борасидаги саволлар билан 1055 қисқа рақами орқали мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилди.

Ёдда тутинг, ушбу масалалар бўйича параллел равишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 рақами ҳам ишлаб турибди.

____

⚡️⚡️Хокимият Ташкента сообщил, что жители города смогут обращаться по вопросам коронавируса и карантина через короткий номер 1055.

Параллельно работает горячая линия Минздрава — 1003.



28.03.2020 17:01:07
Как КНР удалось разорвать цепочку заражения?

Власти ввели режим жесткого карантина. Люди, понимая опасность, рассматривали карантин как гражданский долг.

Пример города Ухань показывает, что лучший способ остановить распространение коронавируса — соблюдение правил гигиены и карантина, изоляция заболевших и профилактические меры. Со смирением приняв практику «социального дистацирования», оставшись дома, сможете прервать цепочку заражения, значит, спасти чью-то жизнь.

Мы перевели ролик на русский язык, чтобы еще раз напомнить общественности о важности этих мер.

@uzbyuksalish
28.03.2020 16:44:20
UZ: Хитой қандай қилиб коронавирус инфекцияси тарқалиш занжирини узди?

Ҳукумат томонидан қатъий карантин режими жорий этилди. Аҳоли эса хавфни яхши англаган ҳолда унга амал қилишни фуқаролик бурчи деб билди.

Ухань шаҳри мисолида шуни айтиш мумкинки, коронавирус тарқалишини тўхтатишнинг энг тўғри усули - бу гигиена ва карантин қоидаларига риоя этиш, касалланганларни изоляция қилиш ва профилактик чораларини кўриш. «Ижтимоий масофа сақлаш» амалиётини қўллаб, уйда қолиш орқали Сиз касаллик тарқалиш занжирини узишингиз, демакки кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишингиз мумкин.

Ушбу видеоролик юқорида санаб ўтилган чораларнинг нечоғли муҳим эканини жамоатчиликка яна бир бор эслатиш учун “MY5” @my5tv телеканали томонидан ўзбек тилига ўгирилди.



28.03.2020 16:15:35
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан иқтибослар:

❗️Ишчи гуруҳ томонидан кўрилган чоралар натижасида 27 март ҳолатига стандарт асосида тиббиёт юз ниқоблари ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 28 тадан 154 тага, маҳсулот ҳажми эса кунига 2,1 млн донага етказилишига эришилди.

❗️Ўтказилган таҳлилларда, кўп марта фойдаланиладиган ниқоблари ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлган 353 та тўқимачилик корхонасининг рўйхати шакллантирилиб, улар томонидан бир кунда 5,2 млн дона маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати мавжудлиги аниқланди.

❗️Департамент органлари томонидан карантин даврида жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатларини тўлиқ онлайн қабул қилишга ўтилган бўлиб, Департаментнинг
71-233-10-07 рақамли ишонч телефони куну-тун узлуксиз иш режимига ўтказилган.



28.03.2020 16:13:17
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан иқтибослар:

❗️Томорқа ер эгалари ва фермерлар билан ҳамкорликда маҳсулотларга талаб ошган ҳолатларда бозорни тўйинтириш, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини арзонлаштириш мақсадида 16-25 март кунлари республика бўйича 5 000 тоннадан ортиқ картошка, қарийб 2 000 тонна пиёз, 1 300 тонна сабзи, 114 тонна карам, 152 тонна товуқ гўшти, 422 тонна мол ва қўй гўшти, 2,4 млн дона тухум, 628 тонна гуруч, 3 тонна олма ишлаб чиқарувчилар томонидан махсус расталар орқали ички бозорга интервенция қилинди.

❗️Халқимизнинг матонати ва ҳамжиҳатлигини синалаётган ушбу даврда нархларни асоссиз равишда оширишга уринган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда.

❗️Ўтказилган тезкор тадбирларда 728 та ҳолатда, шундан 102 та ҳолатда дорихоналарда, жами 2 млрд сўмга яқин маҳсулотларни турли манипуляциялар орқали қиммат сотилиши аниқланиб, айбдор шахсларга қонунда белгиланган кескин чоралар кўрилиб. товарлар арзон нархларда аҳолига сотилиши таъминланди.



28.03.2020 16:11:47
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан иқтибослар:

❗️Карантин эълон қилинган вазиятда прокуратура, департамент ва солиқ идораларининг республикадаги 215 та деҳқон бозори, 167 та савдо комплекси, дорихоналар, улгуржи савдо базалари ва товар хомашё биржаларига жами 2 604 нафар ходим бириктирилиб, ушбу объектларда хизмат вазифасини олиб бормоқда.

❗️Истеъмол бозорида нархларни асоссиз равишда оширмаслик тўғрисида қарийб 40 мингта тушунтириш тадбири ўтказилиб, нархларни оширмасликка оид 23 мингдан ортиқ тадбиркордан кафолат хатлари олинди.

❗️Барча деҳқон бозорларда 27 турдаги товарларни сотиш бўйича 15-25 март кунлари савдо ярмаркалари ташкил этилиб, “Даладан дастурхонгача” тамойили асосида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилиниши таъминланди.

❗️Департамент ва тадбиркорлар ҳамкорлигидаги “Нархларни оширмаймиз” ва “Саховат” челленджи ташкил этилиши натижасида нархлар мўтадил сақланмоқда, кам таъминланганларга эса беғараз ёрдамлар кўрсатилмоқда.



28.03.2020 16:08:25
Бугун соат 16:00да АОКА ҳузуридаги штабда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг "УзРепорт" ва "Ўзбекистон 24" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

https://youtu.be/kD_KLtxpiqw



28.03.2020 15:59:22
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Туристик химатларни кўрсатиш фирмам бор, фаолиятимни қайта тиклагунимга қадар 3 нафар ходимимни иш ҳақи сақланмаган (без содержания) ҳолда меҳнат таътилига чиқардим. ДСИ ходимлари томонидан улар учун солиқ ҳисобланиши ва ҳисоботларда кўрсатиш керак дейилмоқда. Шу тўғрими?

❗️Солиқ ҳамда Меҳнат кодекларига асосан иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилига чиқарилган ходимлар учун иш ҳақи ҳисобланмайди.

Шунга асосан, улар бўйича даромад солиғининг солиқ базаси мавжуд эмаслиги сабабли, улар солиқ ҳисоботларида акс эттилмайди. Бу ҳақида солиқ идораларни хабардор қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланди.



28.03.2020 15:37:18
Бугун соат 16:00да АОКА ҳузуридаги штабда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов иштирокида брифинг ўтказилади.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.



28.03.2020 15:27:26
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Озиқ-овқат савдо дўконимда тиббиёт ниқобини сотсам бўладими? Ниқоблар учун қанча миқдорда солиқ тўлайман?

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи асосан Республикамизда ниқоблар, тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди ва уни сотиш учун лицензия талаб этилмаслиги белгиланди.

Бу дегани, эндиликда юридик шахсми ёки якка тартибдаги тадбиркорларми, улар хам фаолият туридан келиб чиқиб, тиббий ниқоблар сотиши мумкин. Тиббий ниқоблар учун қўшилган қиймат солиғи солинмайди.



28.03.2020 15:26:08
UZ:Муносабат: Ҳукумат мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиши керак

Фавқулодда ҳолат деганда давлатнинг бутун ҳудудида ёки унинг алоҳида ҳудудларида барча ташкилотлар учун алоҳида ҳуқуқий режим бўлиб, мамлакатда яшаб турган барча шахслар ҳуқуқ ва эркинликларини, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқларини чеклашга, шунингдек, уларга қўшимча мажбуриятлар юклаш каби чоралар белгиланиши мумкин бўлган, фуқароларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига ёки давлатнинг конституцион тузумига бевосита таҳдид соладиган, фавқулодда чораларсиз уларни бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатлар мажмуи тушунилади.

Фавқулодда ҳолат эълон қилинишида муайян хавфга қарши курашувчи ҳукуматнинг тезкор қарор қабул қилиш имконияти ошади, мақсадга эришиши осонлашади. Масалан, таҳдид ва хавфга қарши курашда молия-бюджет юритиш ишида мустақиллик қўлга киритилади. Бундан ташқари, мавжуд қонунчилик нормаларини чеклаб, вақтинча тартиблар ўрнатилиши мумкин.

Биринчидан, вирус хавфини бартараф этиш учун мавжуд ресурс ва техникаларни сафарбар этишдаги бюрократия четлаб ўтилади. Масалан, бюджет пуллари аллақачон тасдиқланган, шунингдек "ички чўнтакдаги" жамғарма пулларидан ҳам турли мақсадларда фойдаланиш имконияти кенг эмас. Фавқулодда ҳолат эълон қилинган тақдирда, ҳукуматнинг бюджет ва бошқа молиявий манбаларни бошқариш эркинлиги ошади. Қолаверса, мавжуд техника ва ишчи кучини сафарбар этишда идоралараро бюрократия четлаб ўтилади.

Иккинчидан, вирус хавфи кенг тарқалиб, авж олса, давлат томонидан фуқаролар шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари чекланиши кузатилади. Бунда аҳоли жамоат жойида бемақсад бўлгани, карантин тадбирлари тартибини бузгани учун жазоланиши мумкин. Бошқа нигоҳдан баҳо берилса, қонунларда белгиланган нормалар ҳам бузилади: инсон ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилиши мумкин. Шунинг учун, фавқулодда ҳолат эълон қилиниши билан давлат ва жамиятда "қўл бошқаруви"га ўтиш зарур. Бунда парламент қўллаб-қувватлови талаб этилмайди ва ҳукумат махсус комиссияси пайдо бўлган хавф даври учун вақтинча декретлар қабул қилади. Шу пайтга қадар ўрнатилган тартиб ва қонунлар махсус комиссия декретлари билан вақтинча амал қилмаслиги ёхуд ўзгартирилиши мумкин.

Учинчидан, қабул қилинган халқаро норма ва ривожланган айрим давлатлар тажрибасида мамлакат ҳарбийлари, хусусан армия кучларидан ички ишларда фойдаланиш тақиқланган. Шунга қарамай, фавқулодда ҳолат эълон қилинган тақдирда ҳукумат армия кучларини ҳам маҳаллий ҳокимлик ва идораларга кўмак бериш учун сафарбар этиши мумкин. Бунинг мисоли ҳарбий тиббий госпиталлар қурилиши, карантинга олинган ҳудудларни қўриқлаш ҳамда аҳоли тинчлигини таъминлаш мақсадида постлар ташкил этишда кўринади.

Хулоса қилиб айтганда, коронавирус пандемияси тарқалишига кураш фонида ҳукумат мураккаб қарорлар қабул қилишга мажбур, аммо у ўз шароит ва имкониятини фавқулодда ҳолат эълон қилган ҳолда кенгайтириши мумкин. Вирус нафақат мамлакат аҳолисига, балки бир вақтнинг ўзида иқтисодиётга ҳам кучли зарбалар бермоқда. Ҳукумат эса халқ осойишталигини таъминлаш, шу билан бирга, иқтисодиётга етаётган зарарни камайтиришга интилиши лозим.

Алишер Рўзиохунов



28.03.2020 15:08:28
UZ: Бугун 39 ёшли 1 нафар эркак беморда ўлим ҳолати қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан атрофлича изоҳ берди.

Вафот этган бу бемор Франциядан юртимизга биринчи касалликни олиб келган бемор билан мулоқотда бўлган.

У ўз касаллигини дастлаб билган бўлса-да, ўзи врач бўла туриб, юртимизда олиб борилаётган шунча тарғибот ишларига қарамай, шифокорларга мурожаат этмай, уйида яширинча ўзича даволанишга урингани маълум бўлган.

У касалликнинг оғир даври бошлангандан сўнггина 26 март куни Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига тез ёрдам хизмати орқали ётқизилган.

27 март куни эса Вирусология илмий текшириш институтига ўтказилган.

Шу ўринда барчани ташвишга соладиган бир жиҳат бор: бу бемор уйида бўлган пайтда қанча одамлар у билан мулоқот қилган, мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олганлар ўз навбатида яна қанча инсонларга тарқатган.

Наҳотки, киши ўз соғлиғи ва яқинлари хавфсизлиги учун шунчалик совуққон, бефарқ, худбин бўлса. Ахир бу ўз ота-онасига, фарзандлари, неваралари, қўни-қўшнилари, қариндош-уруғлари, халқи, умуман Ватанига хиёнат эмасми? Нега ҳалигача одамларимиз бу касаллик қандай даҳшатли оқибатларга олиб келишини англаб етмаяптилар?!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича Президентимиз раҳбарлигида барча ресурслар ишга солиниб, зарурий ва қатъий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг замирида энг аввало халқимиз, юртдошларимиз, ҳар бир фуқаромиз нобуд бўлишининг олдини олишдек муҳим мақсад ётганлигини бугун барчамиз қалбдан тушуниб, ўзимиз, оиламиз, яқинларимиз ҳаётини ўйлаб иш тутмоғимиз керак эмасми?

Огоҳлик ва уйда ўтириш ҳамда шифокорларнинг берган тавсияларига тўлиқ амал қилиш барчамиз учун бош масала бўлмоғи лозим!



28.03.2020 15:03:08
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Мактабгача таълим вазирининг матбуот котиби Дилафрўз Икромова иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг "УзРепорт" ва "Ўзбекистон 24" телеканаллари орқали эфирга узатилмоқда.

https://youtu.be/wkFMNQ1BMPc