Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 257 sahifa

29.03.2020 15:58:36
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Синглим саккизинчи химиотерапиясини олди, 10 кундан кейин нур терапиясини Тошкентда бошлаши керак, апрел ойининг бошларида, у қандай йўл тутиши керак, чунки Гулистонда бу муолажани амалга ошириш имконияти йўқ, синглим жуда тушкунлик кайфиятида. Чунки кечиктириш мумкин эмас. Даволовчи врач йўлланма билан борасиз деган экан. Тошкентга беморлар киришига рухсат борми?

❗️Бундай ҳолатларда беморга Тошкент шаҳрига киришга рухсат берилади. Бунинг учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилиш ва вазиятни тушунтириш керак бўлади.



29.03.2020 15:52:25
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

❓20 яшар қиз касалликга чалингани хақида айтилган эди. Унинг ўзи четда бўлмагани, четда бўлганлар билан алоқа қилмагани айтилган эди. У ҳолда ушбу қиз қандай қилиб касалликга чалингани аниқландими?

❗️Минг афсуски, коронавирус касаллиги нафақат хориждан келган фуқарорларимиз орасида, балки, ҳеч қаерга бормаган, юртимиздан ташқарига чиқмаган аҳоли орасида ҳам учраб турибди.

Ҳар битта ҳолатда касаллик қаердан юқганлиги аниқлаш мақсадида эпидемиологик суриштирув ишлари ўтказилади ва шунга мувофиқ ҳолда касаллик манбаи аниқланади. Бироқ, ҳамма пайт ҳам касаллик қаердан юққанлини аниқлашнинг имкони бўлмайди.



29.03.2020 15:47:09
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Карантин вақтида тиббиёт ходимлариниям саралашармикан? Масалан, кунлик вазифаси йўқларни вақтинчалик ишдан четлаштиришмасмикан?

❗️Бу амалиёт нафақат тиббиёт муассасалари, балки, бошқа турдаги барча муассасаларга ҳам тааллуқли.

Агар карантин ва чеклов тадбирлари давомида мазкур ходимнинг иштироки талаб қилинмаса, унга меҳнат таътили берилиши мумкин ёки уй шароитидап онлайн фаолият юритишига имконият берилади.



29.03.2020 15:22:27
Союз молодёжи Узбекистана и креативная лаборатория «Синтез» подготовили баннеры, актуальные на сегодняшний день.

Баннеры оформлены в едином стиле и их целесообразно использовать на всех рекламных щитах и светодиодных экранах в стране.

Мы просим всех хокимов областей, городов и районов поддержать максимальное использование этих баннеров.



29.03.2020 15:15:42
Республика махсус комиссиясининг коронавирус кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича тайёрлаган чора-тадбирлари юзасидан баённомаси

Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат жорий этилгани ҳақидаги миш-мишлар яққол бўрттирилган. Бундай ҳужжат тайёрлаш ҳақида тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

❗️Ёлғон ахборот тарқатганлик учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий кодексида қатъий жазолар назарда тутилган.



29.03.2020 15:15:17
Малик Каримов - Korzinka.uz савдо дўкони маркетинг департаментининг бошлиғи:

Супермаркетлар ёпилмаяпти. Супермаркетлар ёпилар экан, деб ёппасига бориб харид қилиш керак эмас. Чунки дўконлар ҳам бир вақтнинг ўзида кўплаб харидорларнинг бир неча ойлик харидларини қилишига мўлжалланмаган.

_______________

Малик Каримов - начальник отдела маркетинга сети магазинов Korzinka.uz:

Супермаркеты не закрываются.Не нужно бежать в магазины и закупаться оптом. Запасы супермаркетов не рассчитаны на то, чтобы обеспечить за раз всех покупателей месячным запасом продовольствия.

@IPCUzbekiston
29.03.2020 14:53:48
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Коронавирус хақидаги хабарларда "тиббий кузатувга олинди" деган сўзларни кўп эшитяпмиз. Тиббий кузатув ўзи нима, у қай тартибда амалга оширилади, мана шу хақида хам маълумот берсангиз?

❗️Тиббий кузатувга қуйидагилар олинади: коронавирус касаллигига чалинган шахслар билан мулоқотда бўлганлар, эпидемик ноҳуш худудлардан олиб келиниб, 14 кунга карантинга жойлаштирилганлар.

Тиббий кузатув пайтида ушбу шахсларнинг бегона одамлар билан беваосита мулоқотига йўл қўйилмайди, кун давомида тана ҳарорати ўлчаб турилади, участка шифокори ёки ҳамширанинг ташрифи ташкил этилади, томоқ-бурундан олинган суртмалар вирусология лабораторияга юборилиб текширилиб турилади.



29.03.2020 14:51:22
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Вирусга қарши корхона ва заводларни қандай эритмалар билан дезинфекция қилиб туриш керак?

❗️ Гипохлорид кальций, гипохлорид натрий, гипохлорид калий каби таркибида хлор тутувчи ҳамда таркибида ишқор тутувчи моддалардан фойдаланилади.



29.03.2020 14:50:05
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Вирус ҳақида ҳамма ўзига яраша тушунчага эга бўлди, лекин бизда кўзбўямачилик шундаям бордек Қўқондаги бозорга борсангиз асосий дарвозада дезинфекция қилишаяпти, бошқа кичкина дарвозалардан бемалол киришингиз мумкин. Нима бошқа жойдан кирмай вирус фақат асосий дарвозадан кирадими. Бошқа кўплаб жойларда хам шунақа кўзбўямачилик бор, ушбу ҳолатга муносабатингиз?

❗️Фикрингизга юз фоиз қўшиламан. Бу каби кўзбўямачиликлар мавжуд бўлса, уларга нисбатан кескин муносабатда бўлишимиз керак. Бозор маъмурияти ва кенг жамоатчилик бу каби ҳолатларнинг олдини олиши зарур, давлат санитария-эпидемиология назорати тизими ходимлари эса бундай камчиликлар йўл қўйган шахсларга нисбатан маъмурий чораларни қўллаши керак бўлади.



29.03.2020 14:46:08
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Асакадаги завод ишлаб турибди деган хабарлар бор. Айни дамда заводда неча киши ишлаяпти? Уларнинг гигиеник қоидаларига тўлиқ амал қилишида қандай шароитлар яратилган? Завод ўз ишини давом эттириши билан карантин қоидаларини бузмаяптими?

❗️Мабодо ташкилот ва муассасалар, шу жумладан заводлар фаолиятини давом эттираётган бўлсалар, ундай жойларда карантин ва чеклов тадбирларига риоя этилиши бўйича масъулият, ушбу корхоналарнинг раҳбарлари зиммаларига юклатилади.

Бу ҳақда республика махсус комиссиясининг тегишли баённомаси мавжуд.



29.03.2020 14:44:00
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Коронавирус касаллиги хатлар ва почта материаллари, бандероллар билан юқадими?

❗️Коронавирус қўзғатувчиси ташқи муҳитда чидамсиз, қуруқ жойда яшамайди ва кўпаймайди. Вирус хужайра ичида яшайдиган жонзот.

Албатта агар почта конвертини бемор одам ушлаб туриб соғлом одамга узатилса, унинг устига бемор йўталса ёки унинг сўлаклари тегса, касаллик юқиш эҳтимоли йўқ эмас.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Жаҳон почта алоқаси ташкилоти хатлар ва почта материалларини жўнатишни чеклаш ҳақида қарор қабул қилмаган.



29.03.2020 14:40:34
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Сизлардан илтимос яна бир бор кетма-кетликга риоя қилган ҳолда дока ниқобни тақиш ва ечиш тартибини тушунтириб берсангиз?

❗️Ниқобни тақиш учун:

👉дастлаб дока ниқобни олгинунгизгача, қўлингизни яхшилаб совун билан ювинг, антисептиклар билан ишлов беринг;

👉дока ниқобни қўлингизга йиртилган, ситилган, кесилган жойи ёки тешиги бор йўқлигига ишонч ҳосил қилинг;

👉дока ниқобнинг устки тарафи (ичида метал сим бор) қаерда эканлигини кўриб олинг;

👉дока ниқобни бўялган тарафини ташқарига қилган ҳолда тақиб олганингизга ишонч ҳосил қилинг;

👉дока ниқобнинг устидаги метал симини қўлингиз билан эгиб, бурнингизга мослаб олинг;

👉дока ниқобни тегидан ушлаб олганча пастга қараб тортинг ва иягингиз ҳамда оғзингизни ёпинг;

❗️Ниқобни ечиш учун:

👉дока ниқобни қулоқга илинган резина боғламидан ушлаб ечинг, зинҳор ниқобни қўлингизга, кийимингизга теккизманг, у ер ифлосланиши мумкин;

👉ишлатиб бўлинган дока ниқобни мулоқотсиз чиқинди қутисига ташланг;

👉ҳар битта ҳолатда қўлингизга антисептик воситалар билан ишлов беринг.



29.03.2020 14:38:02
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Касаллик оила-аъзолиримизга юқмаслик учун эшик ва деразаларни ёпиб ўтирибмиз, деразани очиш шунчалик хавфлими?

❗️ Аслида энг яхши антисептик восита бу тоза ҳаво, уйда бўлганингизда дераза ойналарини тўлиқ ёпиб ўтиришингиз керак эмас.

Имкон қадар хона ҳавосини тез-тез янгилаб турсангиз, у ердаги вируслар миқдори (концентрацияси) камроқ бўлади. Тоза ҳавода (кўчада) ниқобни тақиб юришингиз талаб этилишининг сабаби: ўзингиз билмаган ҳолда беморлар билан мулоқотда бўлишингиз, ёнидан ўтишингиз, гаплашишингиз натижасида касаллик юқишидан сақлайди.



29.03.2020 14:36:26
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Ҳурматли мутахассислар телевидения орқали чиқишларингизни мунтазам кузатиб бораяпмиз, гапиришдан аввал дока ниқобни ечиб қўаяпсизлар. Нима учун шундай қилаяпсизлар, бинонинг ичида бўлганда ниқоб тақиш шарт эмасми?

❗️Ўринли савол, дока ниқобларни асосан шамоллаш аломатлари бўлган беморлар, шу каби беморлар билан мулоқотда бўлганлар, ҳаво томчи инфекциялари бўйича эпидемик вазият мураккаб бўлганда, ўзини ва ўзгаларни ҳимоя қилиш учун ишлатилади.

Телевиденияда интервью пайтида дока ниқобларни ечиб қўйиш, асосан эфирга узатилаётанда овоз тиниқлигига эришиш учун қилинмоқда. Тасвирга олиш хоналарининг эса бирламчи дезинфекцион ишлов берилиши йўлга қўйилган.



29.03.2020 14:29:05
Соат 14:30да АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилади.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.



29.03.2020 14:15:07
Заявление Республиканской специальной комиссии по подготовке программы мероприятий по предотвращению проникновения и распространения коронавируса

Слухи о введении в Узбекистане режима чрезвычайной ситуации явно преувеличены. Распространяемая информация о подготовке такого документа не соответствует действительности.

За распространение ложных сведений, Административным Кодексом Республики Узбекистан предусмотрены строгие меры наказания.



29.03.2020 13:47:15
Oʼzbekiston Yoshlar ittifoqi va “Sintez” kreativ laboratoriyasi tomonidan hozirgi kunga aktual boʼlgan bannerlar tayyorlandi.

Ushbu bannerlar yagona stilda yaratilgan. Ulardan Respublikamizdigi barcha reklama taxtalarida, LED ekranlarda unumli foydalanish maqsadga muvofiq.

Qolaversa, barcha viloyat, shahar va tuman hokimliklarini ushbu bannerlardan unumli foydalanishda qoʼllab-quvvatlashlarini soʼrab qolamiz.

Suratda: Oʼzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi binosi





Yoshlar ittifoqi rasmiy sahifalari👇
Telegram | Facebook | Instagram
29.03.2020 13:32:20
UZ: Бугун Вирусология илмий текшириш институти клиникасининг коронавирус инфекциясига қарши қаҳрамонларча курашган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари юксак эҳтиром билан кузатилди.

Эндиликда улар ўрнида навбатдаги қаҳрамон тиббиёт ходимлари фаолият бошлашади.

Президентимизнинг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга кўра, коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотда бўладиган, беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди.



29.03.2020 13:27:22
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Бир корхона ҳеч қандай чекловларсиз ишни давом эттирмоқда. Онлайн ишлаш ёки отпуксга чиқариб ишлаб чиқаришни камайтириш ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаган. Энг ёмони аҳолидан металлом йиғиб юриш тўхтамаяпти.

❗️Коронавирусни олдини олиш бўйича республика комиссиясининг қарорига кўра 23 мартдан бошлаб барча корхона ва муассасалар (мулкчилик шаклидан қатъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаради, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этади.

Ким масофадан туриб ишлаши, ким таътилга чиқиши иш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишув асосида ҳал этилади.

Меҳнат қонунчилигига мувофиқ карантин (чекловчи тадбирлар) шароитида иш берувчи ўз маблағлари ҳисобидан ходимларнинг шахсий ҳимояси учун барча зарурий чораларни кўриши лозим.
29.03.2020 13:23:06
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Корхона шчиларининг ўз ҳисобидан таътилга чиқариб юборилиши адолатданми?

Меҳнат қонунчилигига мувофиқ карантин (чекловчи тадбирлар) шароитида иш берувчи ўз маблағлари ҳисобидан ходимларнинг шахсий ҳимояси учун барча зарурий чораларни кўриши лозим.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан аҳолини ижтимоий ва тиббий муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда бизнес вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгилаб берилди. Жумладан, давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар ўз ходимларининг камида 50 фоизини ҳақ тўланадиган таътилга чиқариши, қолганлар масофадан ишлашга ўтказилиши зарурлиги таъкидланди.