Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 261 sahifa

28.03.2020 14:59:56
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Мен Сурхондарёданман, фермер хўжалигим бор, аҳолини гўшт маҳсулоти билан таъминлаб келаман. Лекин 2020 йил 27 мартидан бошлаб, Тошкент шаҳрига гўшт юбора олмайсан дейишяпти. Шу ростми?

❗️Республика махсус комиссиясининг баёнига асосан мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида 2020 йил 27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари (енгил автотранспорт, автобус, авиа ва темир йўл) учун тўхтатилганлиги маълум қилинга. Бунда юк ташувчи транспорт воситалари бундан мустаснолиги белгиланди.



28.03.2020 14:58:22
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Солиқ хизмати масофадан туриб хизмат кўрсатишга ўтганми?

❗️Давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчиларга масофадан туриб хизмат кўрсатиш 2008 йилдан бошланган бўлиб, 2014 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисоботларини 100 фоиз масофадан туриб электрон қабул қилиш тизимига ўтилган.
Ўтган давр мобайнида мавжуд ахборот тизимлари барча солиқ тўловчилар учун (юридик ва жимоний шахслар, ЯТТлар) мунтазам такомиллаштирилмоқда.

Бугунги кунда давлат солиқ хизмати органлари томонидан масофадан туриб кўрсатилаётган электрон хизматларнинг сони 46 тага етди



28.03.2020 14:54:52
UZ: Андижонда бир оила аъзолари – 3 нафар фуқарода коронавирус аниқланган, эр-хотин ва унинг талаба қизида тасдиқланган эди.

Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли, алоҳида ҳолатда тиббий назоратда даволанмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра коронавирус аниқланган шахслар келган барча ташкилотлар, яъни, Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ва Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси зудлик билан 14 кунга вақтинча ёпилиб, карантин эълон қилинди.

Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг фаолияти Андижон шаҳар болалар шифохонасига юклатилди.

Андижон Давлат тиббиёт институти клиникаси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг фаолияти Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига берилди.

Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасининг хизмат фаолияти карантин мобайнида Андижон шаҳрининг бошқа 8 та оилавий поликлиникаларига тақсимланди.
Андижонда туғруқхоналар, тез тиббий ёрдам – 103 хизмати, барча поликлиникалар, барча шифохоналар, шунингдек, ҳусусий шифо масканлари аҳолига тиббий хизматни қатъий тиббий-санитария қоидалариги риоя қилиб, чегараланган ҳолда давом эттирмоқдалар.

Манба



28.03.2020 14:38:41
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда. Брифингни қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/HK3KQECRLq0



28.03.2020 14:14:31
Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Ангрен шаҳрида жамоат транспорти тўхтатилмаганми?

❗️Ангрен шаҳар ҳокимининг 2020 йил 24 мартдаги фармойишга асосан, жорий йилнинг 25 март куни 08-00дан Коронавирус бўйича эпидемик вазият барқарор бўлгунга қадар “Ангрен деҳқон бозори” ҳудудидан ўтувчи А.Навоий, Ўзбекистон Мустақиллиги кўчалари қисмида барча турдаги транспортлар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.



28.03.2020 14:11:12
Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Турли вилоятларда карантинда сақланаётган фуқаролар карантин тугаганидан кейин ўз уйларига қандай етиб олишади? Уларга карантиндан сўнг уйга кетишда махсус транспорт ташкил қилинадими ёки ўз ҳисобларидан кетишадими?

❗️Карантинда сақланаётган фуқароларни, карантин муддати тугаганидан сўнг, ўз уйларига етиб олишлар учун Транспорт вазирлиги ва вазирликнинг ҳудудий бошқармалари биргаликда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмат ҳамроҳлигида марказлашган ҳолда автобусларда манзилларига етказиб қўйиш ишлар ташкиллаштирилади.



28.03.2020 14:08:36
Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Айтишларича “Ипподром” атрофида 100 дан ортиқ одамлар тўпланган, аксарияти сурхондарёликлар. Бу қанчалик рост?

❗️Ушбу ҳолатлар жорий йилнинг 16-20 март кунлари кузатилди. Аҳолига қулайлик яратиш мақадида, Тошкент шаҳридан вилоятларга кетувчи йўловчилар учун шаҳарлараро-вилоятлараро автобус йўналишларда махсус қўшимча рейслар ташкил этилиб, фуқарорлар ўз манзилларига етказилди.

27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро йўналишларда барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди.



28.03.2020 14:06:21
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Укам 1 йиллик харбий хизматда эди. Бир йиллик муддати етиб келди. Таксилар қатнови тўхтатилди деб ҳабар чиқди. Улар уйга қандай келади, уларга махсус такси бўладими, уларни карантин қилиб авал текширувга олиб кетишмайдими?

❗️ Кеча, 27 март куни республикамизнинг барча йўналишлари бўйлаб махсус поезд рейслари ташкил этилди. Муддатли ҳарбий хизматчилар кеча тунда Самарқанд-Тошкент-Андижон, Бухоро-Нукус, Нукус-Тошкент йўналишларида ўз уйларига кузатилди.

Аскарларни кузатиш, поезд орқали уларни ташишни ташкил этиш жараёнида коронавирус инфексиясидан максимал даражада ҳимоялаш ва унинг тарқалишини олдини олиш мақсадида санитар-гигеник талабларига қатъий амал қилинди.



28.03.2020 14:00:08
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифингни "УзРепорт" ва "Ўзбекистон 24" телеканаллари орқали жонли эфирда ва ушбу ҳавола орқали омоша қилишингиз мумкин.

https://youtu.be/AfknXh0GEm8



28.03.2020 13:57:39
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Метан заправкалари олдига дезинфекция ходимлари туриб, машиналарни дезинфекция қилгани учун 5000 сўмдан олишмоқда, шу тўғрими?

❗️Республика ҳудудида дезинфекция хизмати хўжалик ҳисобидан фаолият юритган. Шу пайтгача айнан шундай бўлган. Ўз саломатлигимиз учун машинамизнинг хавфлилик нуқтайи назаридан, унинг бирор бир сабабга айланиб қолишининг олдини олиш учун дезинфекцион ишлов берилиши учун ҳақ тўлаш қонун бузилиши эмас.

Лекин шундай тадбирлар амалга ошириляптики, дезинфекция воситаларини, ҳатто дезинфекция хизматида иштирок этаётган кўчаларни, йўлакларни дезинфекцион ишларни амалга ошириш бўйича ҳамма харажатларни давлат ўз зиммасига олган. Фақат буни расмий дезинфекция станцияси амалга оширяптими ёки бундай тадбирларда сохта иштирокчилар пайдо бўлиб қолдими?



28.03.2020 13:52:47
Брифинг в штабе АИМК с участием руководителя Государственной инспекции санитарно-эпидемиологического надзора Нурмата Атабекова.

❓Как долго можно пользоваться медицинскими перчатками? Можно ли их использовать повторно после промывания?

❗️Медицинские перчатки и маски используются один раз. Их нельзя мыть, стирать и использовать повторно, так как они— одноразовые.

Но есть хозяйственные перчатки, которыми пользуются на кухне и уборщицы. Они более толстые и устойчивы к воздействию чистящих средств. Поэтому их можно мыть (дезинфицировать) и использовать повторно. Медицинские маски используются только один раз.



28.03.2020 12:23:38
⚡️⚡️⚡️ RU: Вниманию граждан Республики Узбекистан, пребывающих в Великобритании

По информации Посольства Узбекистана в г.Лондоне, в связи с пандемией коронавируса Министерство внутренних дел Великобритании разместило на официальном портале новые правила для продления виз иностранных граждан, пребывающих на территории Соединённого Королевства.

Гражданам Республики Узбекистан, которые не могут покинуть Великобританию из-за ограничений на поездки и у которых истекает разрешение на пребывание в стране, виза будет продлена до 31 мая 2020 года.

Для этого необходимо связаться с иммиграционной службой по электронной почте CIH@homeoffice.gov.uk и предоставить необходимые данные о себе (ФИО, гражданство, номер предыдущей визы) и кратко разъяснить причину невозможности выезда из Великобритании (например, закрытие границы). Заявителю будет направлено подтверждение о получении запроса и предоставлена информация о продлении визы.

До 31 мая также можно подать онлайн-заявление на получение разрешения на долгосрочное пребывание, находясь в Великобритании. При этом процедура оформления документов не изменится и необходимо оплатить стандартную пошлину.

Для получения дополнительных разъяснений можно позвонить по телефону 0800 678 1767 (с 9:00 до 17:00 в рабочие дни).



28.03.2020 12:21:27
⚡️⚡️⚡️UZ: Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Мамлакатимизнинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат туфайли Буюк Британиянинг Ички ишлар вазирлиги расмий порталида Бирлашган Қироллик ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқароларининг визаларини узайтириш бўйича янги қоидаларни жойлаштирди.

Саёҳат чекловлари туфайли Буюк Британияни тарк эта олмаётган ва мамлакатда қолиш учун рухсатнома муддатлари тугаётган Ўзбекистон фуқароларининг визалари 2020 йил 31 майга қадар узайтирилади.

Бунинг учун Буюк Британия Иммиграция хизмати билан CIH@homeoffice.gov.uk электрон почтаси орқали боғланиб, ўзингиз ҳақингизда зарур маълумотларни (тўлиқ исмингиз, фуқаролигингиз, олдинги визангиз рақами) беришингиз ҳамда мазкур мамлакатдан ҳозирда чиқиб кета олмаётганинингизни сабабини қисқача тушунтириб беришингиз керак.

Шунингдек, 31 майга қадар Буюк Британияни тарк этмасдан туриб мазкур давлатда узоқ муддатли яшаш рухсатномасини олиш учун онлайн мурожаат этишингиз ҳам мумкин. Бундай ҳолда, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ўзгармайди ва стандарт тўловни амалга ошириш талаб этилади.

Қўшимча маълумот олиш учун 0800 678 1767 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин/



28.03.2020 12:15:34
Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказмоқда.

❓Тиббиёт қўлқопларидан қанча вақт фойдаланса бўлади. Ювиб ишлатса бўладими?

❗️Тиббий қўлқоплар ва ниқоблар бир маротаба ишлатилади. Уларни ювиш, қайта ишлатиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам улар бир маротабалик.

Бироқ ошхонада ва фаррошлар ишлатадиган шундай хўжалик қўлқоплари ҳам борки, уларнинг анча қалин ва дағал. Шу боис уларни қайнатиш ва қайта ишлатиш мумкин. Тиббий ниқоблар эса фақат бир марта ишлатилади.



28.03.2020 12:00:12
⚡️⚡️⚡️Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган карантин зонасининг дастлабки ЛОТлари қурилиб фойдаланишга топширилди ва 27 март куни хориждан олиб келинган 650 нафар юртдошимизни қабул қилди. 👉t.me/minstroyuz
28.03.2020 11:44:38
Бугун соат 12:00да АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилади.

Брифинг "УзРепорт" ва "Ўзбекистон 24" телеканаллари орқали жонли эфирда кўрсатилади.

https://youtu.be/w1TjIhnZUBQ



28.03.2020 11:01:13
⚡️За одни сутки, 27 марта в Ташкенте сотрудники ГУВД выявили 1046 фактов несоблюдения карантинного режима.

1007 человек, у которых не было медицинской маски, 39 человек нарушили режим домашнего карантина и самовольно вышли из дома.



28.03.2020 10:57:45
⚡️ Бир сутка мобайнида, 27 март куни Тошкент шаҳар ИИБ томонидан 1046 та карантин режими бузилганлик ҳолати қайд этилди.

Қонунбузарларнинг 1007 нафари жамоат жойларида тиббий ниқоб тақмаган бўлса, 39 нафари уй карантини талабларини бузган.



28.03.2020 10:41:05
UZ: «Карантин тадбирлари давом этмоқда. Чеклов тадбирлари ўрнатилмоқда. Уйда қолинг.

Зарурат бўлмаса кўчага чиқманг. Уйимиз — қўрғонимиз. Биз учун энг хавфсиз жой — уйимиз. Бутун дунёда, ён-атрофимизда вирус тентираб юрибди.

Карантин тадбирларига тўлиқ риоя этсаккина вазиятнинг чигаллашиб кетишининг олдини ола оламиз», — Нурмат Отабеков, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи.



28.03.2020 10:04:50
⚡️⚡️На сегодняшний день количество заразившихся коронавирусной инфекцией в Узбекистане увеличилось на 16 и составляет 104 человек.

Шестеро из них выявлены из тех, кого 26 марта привезли на чартерном рейсе Москва–Ташкент и поместили на карантин, семь — кто 26 марта приехал на чартерном рейсе Стамбул–Ташкент и помещен на карантин, а трое находились в контакте с больными. Также за последние сутки умер один человек (мужчина).