Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 199 sahifa

23.04.2020 13:35:59
🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирлари коронавирус атрофидаги вазиятни муҳокама қилишди ва касаллик оқибатларини олдини олиш ва бартараф этишда яқин ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини билдиришди - Министерство Иностранных дел Узбекистана

🇷🇺РФ "Роспотребнадзор" таъкидлашича, болалар инфекцияни юқтирганда катталарга қараганда кўпроқ COVID-19 ташувчиси бўлиб қолиши ва бошқаларга юқтириши мумкин - Стопкоронавирус.рф

🇰🇿Қозоғистонда коронавирус касаллиги ортиши прогноз қилинмоқда. Апрель ойи сўнгига қадар 2700 та янги ҳолат, май ойини охиригача эса 4000 та ҳолат тасдиқланиши тахмин қилинмоқда - Inform.kz

⚡️COVID-19 билвосита бошқа касалликлар зўрайишига олиб келади, кўпчилик пандемия келтириб чиқарган узилишлар оқибатида ҳаётий муҳим вакциналарни ўтказиб юборишади - World Economic Forum

🇺🇸АҚШ президенти Дональд Трамп 60 кунга айрим "Грин-карт"га рухсат беришни вақтинча тўхтатиш фармонини имзолади. Ушбу фармонга кўра, шунингдек, йилига 50 000 та грин-карт берадиган "Diversity Visa Lottery" фаолияти ҳам тўхтатилади. Бир қатор истисноларни қамраб олган ушбу тадбир узайтирилиши мумкин. BBC

🇩🇪Германия Covid-19 вакцинасининг илк одамда синаб кўриш тажрибасини тасдиқлади. 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган 200 киши вацинанинг бир неча хил турида эмланади. Guardian

🇫🇷Францияда ишлайдиган аҳолининг ярми вақтинчалик ишсизлик дастурига имзо чекишди; 10,2 млн хусусий сектор ишчилари ёки ҳар икки ходимдан бири ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Guardian

🔹Пандемия ишга жойлашиш келажагини ўзгартираётгани сабабли мутахассислар бизнес жараёнларини автоматлаштиришни ҳамда соҳалараро кадрлар алмашиш тизимини ривожлантиришни таклиф этишмоқда - Harvard Business Review

⚡️Мутахассислар: пандемия даврида ходимларни бошқаришнинг 4 та асосий тамойили: коммуникация устуворлиги; ходимлар тажрибаси ва мотивациясини ошириш; ишларни қайта режалаштириш; ўрта муддатли барқарорлик билан қисқа муддатли харажат муаммоларини мувозанатлаш - World Economic Organization

❗️Пандемия тезкор муносабат билдириш учун реал вақт режимида аниқ маълумотларни алмашлаш эҳтиёжини келтириб чиқарди - Thematic Research Network

⚡️COVID-19 Африка давлатлари учун узоқ муддатли оқибатларни, жумладан инсоният қурбон бўлишига олиб келиши мумкин. Маълумотларга кўра, давлатларда кутилаётган иқтисодий ўсиш 3,2 фоиздан 1,8 фоизга пасайиши мумкин - African Center for Economic Transformation

🔹Тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, илғор тажрибаларни алмашиш, тестдан ўтказиш ва кузатиш масаларида бирлашиш ва коронавирусни тўтатиш бўйича мамлакатлар кучини бирлаштириш муваффақиятнинг асосий омили ҳисобланади - Danish Institute for International Studies

⚡️COVID-19 даврида эркин рақамли тижоратни ривожлантириш зарурлигини таъкидлашмоқда, бу ишлаб чиқаришнинг ўсиш режасида беқиёс устунлик ҳисобланади - Australian Strategic Policy Institute

@aoka_uz

23.04.2020 13:03:21
Инфографика: Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти?

Юртимизда коронавирусдан касалланганлар 23 апрель куни соат 11:00 ҳолатига кўра 1716 нафарни ташкил қилмоқда. Тузалганлар эса 93 нафарга кўпайди. Вафот этганлар 7 нафарга етди.

Батафсил: https://review.uz/oz/kcb
_________

Инфографика. Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане

По состоянию на 23 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1716.

Подробнее: https://review.uz/ru/ai3

23.04.2020 13:01:12
🌐 Ўзбекистонда илк бор онлайн поликлиника ишга туширилди

"Шифокордан сўранг" онлайн поликлиникаси — Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "AskDoctor" компанияси ва UZINFOCOM Ягона интеграторининг ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаси бўлиб, ўзбек ва рус тилларида фаолият юритади.

📲 Ушбу лойиҳадан фойдаланиш учун www.askdoctor.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиш керак. Бунинг учун алоқа маълумотларни киритиб, телефон рақам орқали тасдиқлаш лозим бўлади. Сўнгра тегишли йўналиш бўйича шифокор ва қулай бўлган алоқа усулларидан (чат, аудио ёки видео) бирини танлаш лозим.

📑 Олдиндан ёки мулоқот пайтида анкеталар, касалхонадан чиққанлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тасвирини юклашингиз мумкин. Шифокор маслаҳатидан сўнг телефонингизга тавсия ёзилгани тўғрисидаги хабар келади. Уни сайтнинг шахсий кабинети орқали юклаб олиш мумкин.

☝️ Онлайн маслаҳатлар фақат тавсия характерига эга. Чунки шифокор масофадан туриб, таҳлил олиш, ҳарорат, босим ва пульсни ўлчаш каби ҳаракатларни амалга ошира олмайди.

Манба: @ssvuz
23.04.2020 12:48:04
UZ: Мобил телефонлар, планшетлар ҳам вирус ташувчиси бўлиб қолиши мумкинлиги тўғрисида мутахассис тиббиёт фанлари номзоди Евгений Олегович Комаровский фикри.

Манба: https://t.me/ithink_uz/4102
________________________________

RU: Мнение кандидата медицинских наук Евгения Олеговича Комаровского о том, что мобильные телефоны и планшеты также могут быть носителями вируса.

Источник: https://t.me/ithink_uz/4102



23.04.2020 12:38:40
❗️АНДИЖОНДА ЯНА 4 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Тузалганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Улардан 1 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқот орқали инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг каттаси 57 ёшда, энг кичиги 2019 йил туғилган.

Манба: @ssvuz


23.04.2020 12:18:34
Уйда қолинг!

Бугун шифохоналарда COVID-19 билан курашаётганлар, Оллоҳдан дардига дармон сўраб илтижо қилаётганлар, шифкорларга нажот ила боқаётганлар бу кўз илғамас бало уларга қаердан ёпишганини билишмайди.

Коронавирус инсониятнинг саботини, сабрини синамоқда, ўзи, оиласи ва яқинлари ҳаёти ҳамда соғлиғига қанчалик масъулликни ҳис этишини аниқламоқда.

Карантин бугуннинг муҳим талаби, тартиби, керак бўлса, қоидасидир. Уни бепарволик, сабрсизлик ила бузманг. Атрофингиздагиларни хавфга қўйманг.

Биз биргаликда ва ҳамжиҳатликда коронавирусни албатта енгамиз!

#uydaqoling #stayhome #оставайтесьдома
23.04.2020 12:11:03
Апрелдаги қор туфайли айрим туманларда 40 фоизгача мевага зарар етган

Kun.uz мухбири Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев билан суҳбатлашиб, соҳага оид долзарб саволларга жавоб олди. Жумладан:
❗️Апрел бошларида айрим ҳудудларда қор ёғгани мева-сабзавотчиликка таъсир қилди. Айниқса Ургут, Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Бахмал, Ғаллаорол туманларида баъзи мевалар 30-40 фоизга зарарланган. Умумий ҳисобда эса ўртача 15-20 фоизга мевалар зарарланган.
❗️Картошка нархи ошишига асосий сабаблардан бири — аҳолининг саросимага тушиши ва эҳтиёжидан кўпроқ картошка сотиб олиши бўлган. Бундан ташқари, Қозоғистон томонидан картошкани экспорт қилиш тўхтатилди. Ун ва буғдойга ҳам квота қўйилди.
👉 Ҳозирда импортдан муаммо йўқ, нархлар ҳам стабил. Апрел охиригача ва майда 65 минг тонна эртаки картошкадан ҳосил оламиз.
👉 Ўзбекистонда чигит экиладиган 1 млн гектар майдоннинг 80 фоиздан ортиқ қисмига чигит экиб бўлинди.
❗️Ўзбекистонга ҳар йили қарийб 20 мингга яқин қишлоқ хўжалиги уруғлари чет элдан келтирилади.

📹 Суҳбатни тинглаш
23.04.2020 11:54:32
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 2 628 527 (+64 337 )
⚡️Соғайганлар ➖ 784 986 (+103 144 )
⚡️Вафот этганлар ➖ 183 424 (+5 979 )

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ - 842 376
2. 🇪🇸Испания - 208 389
3. 🇮🇹Италия - 187 327
4. 🇫🇷Франция - 157 135
5. 🇩🇪Германия - 150 648
6. 🇬🇧Буюк Британия - 134 638
7. 🇹🇷Туркия - 98 674
8. 🇮🇷Эрон - 85 996
9. 🇨🇳Хитой - 83 876
10.🇷🇺Россия - 57 999

👉 Манба: Johns Hopkins University

__________________________


🌎 Ситуация с коронавирусом в мире.

⚡️Общее количество зараженных ➖ 2 628 527 (+64 337 )
⚡️Выздоровевших ➖784 986 (+103 144 )
⚡️Погибших ➖ 183 424 (+5 979 )

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США - 842 376
2. 🇪🇸Испания - 208 389
3. 🇮🇹Италия - 187 327
4. 🇫🇷Франция - 157 135
5. 🇩🇪Германия - 150 648
6. 🇬🇧Великобритания - 134 638
7. 🇹🇷Турция - 98 674
8. 🇮🇷Иран - 85 996
9. 🇨🇳Китай - 83 876
10.🇷🇺Россия - 57 999

👉 Источник: Johns Hopkins University

@aoka_uz

23.04.2020 11:46:03
🔹"Саховат ва кўмак"умумхалқ ҳаракати нима мақсадида ташкил этилди?
🔹 Пандемия ва инқироз даврида Ўзбекистонда иқтисодий вазият қандай?

📌 Шу ва шу сингари саволларга бугун, 23 апрель соат 14:00 да Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида жавоб олишингиз мумкин.

📍Спикерлар:
▪️Ҳукуматнинг иқтисодий корпуси вакиллари;
▪️Йирик тадбиркорлар ва бизнес вакиллари;
▪️Тошкент шахар Бош имом-хатиби.

🎥 Жонли эфирни сиз "Ўзбекистон 24" телеканали, "Ўзбекистон 24" радиоканали (FM 87.9) ва "УзРепорт" телеканали орқали кўришингиз мумкин.

✅Мавзу юзасидан саволларингизни йўлланг!

🏠 Уйда қолинг ва бизни кузатиб боринг!

Манба: https://t.me/IPCUzbekistan/4739
____

🔹 В каких целях организовано движение "Доброта и поддержка"?
🔹 Какова экономическая ситуация в стране во время пандемии и кризиса?

📌 На эти и подобные вопросы вы можете получить ответы сегодня, 23 апреля в 14:00 на предстоящей сессии Международного пресс-клуба.

📍Спикеры:
▪️ Предствители экономического корпуса правительства;
▪️ Крупные предприниматели и бизнесмены;
▪️Главный имам города Ташкента.

🎥 Смотрите прямой эфир на теле-, радиоканалах "Узбекистан 24" (FM 87.9) и "Узрепорт ТВ".

✅Направляйте интересующие Вас вопросы на наши официальные страницы в социальных сетях.
🏠Оставайтесь дома и следите за нами!

Источник: https://t.me/IPCUzbekistan/4739

@IPCUzbekistan
23.04.2020 11:45:15
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 82 104 (+6 705)
⚡️Соғайганлар ➖ 8 938 (+1074 )
⚡️Вафот этганлар ➖ 897 (+77 )

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1.🇷🇺 Россия ➖ 57 999 (+5 236)
2.🇧🇾 Беларусь ➖ 7 281 (+558)
3.🇺🇦 Украина ➖ 6 592 (+467)
4.🇲🇩 Молдова ➖ 2 778 (+164)
5.🇰🇿 Қозоғистон ➖ 2 025 (+110)
6.🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 1 716 (+38)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 1518 (+38)
8.🇦🇲 Арманистон ➖ 1 473 (+72)
9.🇰🇬 Қирғизистон ➖ 612 (+22)

👉Манба: Worldometers

———————————————

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ.

⚡️Общее количество зараженных ➖ 82 104 (+6 705)
⚡️Выздоровевших ➖ 8 938 (+1074 )
⚡️Погибших ➖ 897 (+77 )

❗️Число заболевших по странам:

1.🇷🇺 Россия ➖ 57 999 (+5 236)
2.🇧🇾 Беларусь ➖ 7 281 (+558)
3.🇺🇦 Украина ➖ 6 592 (+467)
4.🇲🇩 Молдова ➖ 2 778 (+164)
5.🇰🇿 Казахстан ➖ 2 025 (+110)
6.🇺🇿 Узбекистан ➖ 1 716 (+38)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 1518 (+38)
8.🇦🇲 Армения ➖ 1 473 (+72)
9.🇰🇬 Кыргызстан ➖ 612 (+22)

👉Источник: Worldometers



23.04.2020 11:18:41
23 апрель куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1716 нафар ҳолида сақланиб қолди. Бу ҳақда Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

Бугунги кунда Тошкентдаги учта тиббиёт муассасасида 318 киши даволанмоқда, улардан 76 нафарида клиник пневмония белгилари мавжуд.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 84 бемор даволанмоқда, уларнинг 29 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 3 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 82 нафар бемордан 2 нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 152 нафар бемордан 45 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 6 нафар беморнинг аҳволи оғир, улардан икки нафарининг аҳволи ўта оғир.



23.04.2020 11:15:52
23 апрель куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1716 нафар ҳолида сақланиб қолди. Бу ҳақда Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

Бугунги кунда Тошкентдаги учта тиббиёт муассасасида 318 киши даволанмоқда, улардан 76 нафарида клиник пневмония белгилари мавжуд.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 84 бемор даволанмоқда, уларнинг 29 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 3 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 82 нафар бемордан 2 нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 152 нафар бемордан 45 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 6 нафар беморнинг аҳволи оғир, улардан икки нафарининг аҳволи ўта оғир.



23.04.2020 10:45:14


23.04.2020 10:34:15
📣 Бугун, 23 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтадиган брифинглар.

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 ➖Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Спикер:
Ш. Равшанова — матбуот котиби

🕙 13:00 ➖Давлат божхона қўмитаси

Спикер:
Ф. Олимжонов — бошқарма бошлиғи

🕙 14:00 ➖ Санитария ва эпидемиология назорати давлат инспекцияси

Спикер:
Н. Атабеков —Бош санитария инспектори

🕙 15:00 ➖ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Спикер:
Ш. Ахматов — матбуот котиби

🕙 16:00 ➖ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Спикер:
Б. Алматов — директор ўринбосари

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади.

📹 Шунингдек, брифинг трансляциясини «UzReportTv», "Ўзбекистон 24" телеканалларида ва Youtube каналида томоша қилинг.

______________________


📣 Брифинги, запланированные на сегодня, 23апреля, в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 ➖ Министерство занятости и трудовых отношений


Спикер:
Ш. Равшанова — пресс-секретарь

🕙 13:00 ➖ Государственный таможенный комитет

Спикер:
Ф. Олимжонов — начальник управления

🕙 14:00 ➖ Инспекция государственного санитарно-эпидемиологического надзора

Спикер:
Н. Алматов— главный санитарный инспектор


🕙 16:00 ➖Агентства санитарно-эпидемиологического благополучия

Спикер:
Б. Алматов - заместитель директора

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Телеграм-канале AИМК @aoka_uz.

📹 Также смотрите брифинги на телеканале UzReportTv и Узбекистан 24, также канале Youtube.



23.04.2020 09:47:33
2020 йил 22 апрель соат 22:00 ҳолатида Ўзбекистон Республикасида карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар

Манба: @tergov_uz



23.04.2020 00:50:26
📣 Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

〰️〰️〰️〰️〰️

🦠 Касалланганлар сони — бугун: 38 та. Жами: 1716 та

📈 Соғайганлар сони — бугун: 93 та. Жами: 450 та

🙏 Наманганда 54 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

🏥 Қурилаётган карантин зоналари ва шифохоналардан келажакда қандай мақсадларда фойдаланилиши маълум қилинди

📝 Президент топшириғи — ишсиз қолган ва эҳтиёжманд аҳолининг рўйхати тузилади

🎓 Талабалар таътилда пайтида ОТМ уларнинг устидан буйруқ чиқаришга ҳақлими — вазирлик изоҳ берди

💳 Банк карталарини кимёвий воситалар билан дезинфекция қилмаслик тавсия этилди

🌱 Россиядаги муҳтож ўзбекистонлик фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар етказилди

🌙 Коронавирус сабабли ўлган киши шаҳид ҳисобланади — коронавирусга оид фатволар эълон қилинди



23.04.2020 00:29:35
🌙 Коронавирусга оид ФАТВОЛАР эълон қилинди

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Коронавирус сабабидан ўлган киши шаҳидми?

Ал-азҳар халқаро электрон фатво марказининг таъкидлашича, коронавирус сабабидан вафот этган киши шаҳид мақомида бўлади ва унга шаҳидлар ажри берилади. Дунё ҳукмлари борасида унга барча мусулмон маййитларга татбиқ қилинадиган ғусл, кафанлаш, жаноза намози каби ҳукмлар жорий қилинади. Бунинг далили Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари: “Шаҳидлар бешта: тоъун (ўлат)дан ўлган, қорин оғриғи (ички касаллик) билан ўлган, чўкиб ўлган, том босиб ўлган, Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган кишилар”. Бир ривоятда, тоъун (вабо)да ўлган шаҳиддир, деганлар.

Ана шулардан келиб чиқиб коронавирусдан ўлганлар ҳам тоъун (ўлат) дан ўлганлар қаторида ҳисобланади.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Уйда телевизор ёки радио орқали намойиш қилинаётган намоздаги имомга иқтидо қилиб намоз ўқиш жоизми?

Телевизор ёки радио орқали намойиш қилинаётган жума ёки бошқа намозга иқтидо қилиб намоз ўқиш ҳеч ким учун жоиз эмас.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Кийимларга таркибида спирти бўлган моддаларни суриш ва уларда намоз ўқиш

Бадан ёки кийимга таркибида спирт бўлган моддани тозалаш ё вирус ва бактериялардан ҳимояланиш учун суриб намоз ўқиш жоиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Коронавирусдан сақланиш учун тақилган ниқоб билан намоз ўқишнинг ҳукми

Ислом тадқиқотлари маркази ҳузуридаги фатво ҳайъати мусулмонларга коронавирус тарқалиши ёки юқишидан эҳтиёт бўлиш сабабли тақиб оладиган ниқобларда намоз ўқишни зарари йўқлигини қайд этган.

Манба



22.04.2020 23:19:45
2020 йил 22 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1716 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 22 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1716.



22.04.2020 22:48:12
Карантин вақтида давлат органлари ва ташкилотлар томонидан коронавирус касаллигининг олдини олишга қаратилган ишларни биргина Koronavirus Info канали билан қамраб олиш мушкул.

Шу боис «Расмий хабарлар/Официальные новости» каналида барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилиб борилмоқда.

Каналга уланиш: @axborot_xizmatlariAOKA
22.04.2020 22:07:13
❓Карантин туфайли вақтинча уйдаман. Рўзғор тебратиш учун маблағим етарли эмас. Уйдан туриб онлайн тарзда микроқарз олишим мумкинми?

❗️Агар мижозларда кредитга эҳтиёж пайдо бўлган тақдирда, улар тегишли банклар мобиль иловалари орқали онлайн микроқарзлар ва кредит карталари каби банк хизматларидан фойдаланиши мумкин.

💰 Ҳозирги кунда (доимий иш ҳақига эга бўлган) жисмоний шахслар тижорат банкларининг мобиль илова дастурларидан фойдаланган ҳолда, банк карталари орқали онлайн микроқарз олиш имкониятига эга. Ушбу хизмат турлари 11 та тижорат банки томонидан тақдим этилмоқда.

📲 Мазкур хизмат турлари ва уларнинг шартлари билан банкларнинг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда мобиль иловалари орқали ахборот олиш мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк департаменти директори ўринбосари Акмал Назаров иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Видео