Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 200 sahifa

22.04.2020 20:52:05
Бугун, 22 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда карантин чекловлари сабабли, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида умумхалқ ҳаракати доирасида бир қатор ишларга алоҳида эътибор қаратилиши айтиб ўтилди. Ушбу инфографика орқали белгилаб берилган вазифаларнинг қисқа шакли билан танишишингиз мумкин.

Манба



22.04.2020 20:39:06
Бугун, 22 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда карантин чекловлари сабабли, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида умумхалқ ҳаракати доирасида бир қатор ишларга алоҳида эътибор қаратилиши айтиб ўтилди. Ушбу инфографика орқали белгилаб берилган вазифаларнинг қисқа шакли билан танишишингиз мумкин.

Манба



22.04.2020 19:50:17
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев:

— Бугунги кунга қадар 424 нафар юртдошимиз бу касалликдан халос бўлиб, реабилитация режимига ўтказилгани барчамизга, бутун эл-юртимизга катта куч беради.

Юзага келган вазиятни тўғри тушуниб, карантин қоидаларига оғишмай амал қилаётган, кўрилаётган чора-тадбирларни кенг қўллаб-қувватлаётган барча юртдошларимизга яна бир марта раҳмат айтаман.

Фурсатдан фойдаланиб, кечани кеча, кундузни кундуз демасдан, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, ушбу касалликка қарши курашаётган жонкуяр шифокорларимизга, улар билан бир сафда туриб хизмат қилаётган хорижий врачларга, шунингдек, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларига ўз номимдан, халқимиз номидан яна бир бор миннатдорчилик билдираман.

Манба



22.04.2020 19:40:25
🚫 Давлат-хусусий шериклик асосидаги оилавий нодавлат "боғча"лар раҳбарлари, методист, тарбиячи ва ёрдамчи хизматчиларга карантин даврида маош тўланмайди.

〰️〰️〰️〰️

💰 "Боғча" ташкил этиш мақсадида яшаш уйини нотурар жойга ўзгартирганим учун солиқ тўланади. Мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлагандан кейин 10 йил мобайнида барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади.

〰️〰️〰️〰️

⏳ МТМда ўриндошлик асосида масофавий машғулотлар ўтаётганларга соатбай тарзда иш ҳақи тўланади.

〰️〰️〰️〰️

Шу каби муҳим ва қизиқарли маълумотлар билан Мактабгача таълим вазирлиги матбуот котиби Дилафрўз Икромова иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифинг тафсилотлари орқали танишасиз.

Манба: бу ерда
Видео: бу ерда



22.04.2020 19:05:48
❗️Коронавирусдан соғайганлар сони:

жами — 450
бугун — 93

Ўзбекистон ҳудудида

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Число излечившихся от коронавируса:

общее количество — 450
сегодня — 93

На территории Узбекистана



22.04.2020 19:03:40
❗️АНДИЖОНДА ЯНА 26 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 26 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Беморларнинг 5 нафари эркак, 21 нафари аёл. Уларнинг 1 нафари хориждан келган, қолган 25 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқот орқали инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги эса 21 ёшда.

Манба: @ssvuz


22.04.2020 18:33:14
#UydaQoling #карантин

Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий қилинган карантин шароитида одамларни фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, томорқаларидан унумли фойдаланишга жалб қилаётган хабарларни кўриб турибмиз.

Шу муносабат билан «67 Студия» сизларга айрим маслаҳатларни кўришни тавсия қилади.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
22.04.2020 17:55:36
🌱 "Саховат" маркази томонидан Москва шаҳри ва Москва вилоятида яшаётган эҳтиёжманд ўзбекистонлик фуқароларнинг манзилларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар етказиб берилди.

🇺🇿 Аввалроқ Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида, бир гуруҳ ватандошларимиз "Саховат" ёрдам марказини ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.

"Биз бир денгизнинг тўлқинлари, бир дарахтнинг япроқлари, бир боғнинг гулларимиз".

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌱 Центр "Саховат" доставлял продукты и медикаменты по адресам нуждающихся узбекистанцев в Москве и Московской области.

🇺🇿 Как сообщалось ранее, при поддержке Посольства Узбекистана в России группа соотечественников, выходцев из Узбекистана, организовала Центр помощи «Саховат».

"Мы вольны одного моря, листья одного дерева, цветы одного сада".



22.04.2020 16:30:20
‼️🇬🇧 Лондон қироллик коллежи олимлари камхарж, юқори самарали "JamVent" сунъий ўпка вентиляциясини (СЎВ) яратишди. Ихтиро бутун дунё бўйлаб СЎВ танқислиги муаммосини ҳал этишга ёрдам бериши мумкин, зеро ишлаб чиқиш конструкцияси (йўриқнома) юклаб олиш учун очиқ эълон қилинган ➖ Imperial College London

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️🇬🇧 Ученые Королевского Колледжа Лондона создали низкозатратный, высокоэффективный аппарат ИВЛ "JamVent" (искусственная вентиляция легких). Изобретение может помочь решить проблему нехватки ИВЛ во всем мире, так как конструкцию разработки опубликовали в открытом доступе для скачивания ➖ Imperial College London



22.04.2020 16:14:08
❗️ТОШКЕНТДА ЯНА 17 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Тузалганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан. Улардан 16 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқот орқали инфекция юқтириб олган. 1 нафари Лондондан Тошкентга келган.

Беморлардан 4 нафари эркак, 13 нафари аёл. Улар орасида энг каттаси 69 ёшда бўлса, энг кичиги 2020 йил туғилган (онаси билан бирга реабилитацияга кузатилди).

Манба: @ssvuz


22.04.2020 15:55:05
Пандемия пайтида ёрдамни қаердан ва қандай олиш керак? 🤔

Пандемия тарқалиши пайтида қатъий карантин чекловлари мавжудлиги сабабли, давлат аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, коронавирус инфекцияси тўғрисида долзарб ва ишончли маълумотларни бериш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Коронавирус пандемияси пайтида қаердан ва қандай қилиб ёрдам олиш ёки экспретлар билан маслаҳатлашиш ҳақида қуйида ўқинг. 👇🏼

https://telegra.ph/Pandemiya-pajtida-yordamni-%D2%9Baerdan-va-%D2%9Bandaj-olish-kerak-04-19
22.04.2020 15:41:27
❗️ХОРАЗМДА ЯНА 35 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Тузалганларнинг 31 нафари Россиядан чартер рейс билан келган. Қолган 4 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Улардан 29 нафари эркак, 6 нафари аёл. Беморларнинг 6 нафари Бухородан, 5 нафари Хоразмдан, 4 нафардан — Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижондан, 3 нафардан — Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидан, 2 нафардан — Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан бўлса, 1 нафардан — Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан. Улар орасида энг каттаси 58 ёшда, энг кичиги 7 ёшда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В ХОРЕЗМЕ ПОЛНОСТЬЮ ПОПРАВИЛИСЬ 35 ЧЕЛОВЕК

Из выздоровевших 13 человек прибыли на чартерном рейсе из России. Остальные 4 заразились в результате контакта с больными с коронавирусной инфекцией.

29 из них мужчины и 6 женщин. 6 пациентов из Бухары, 5 из Хорезма, по 4 — из Республики Каракалпакстан и Андижана, по 3 — из Ферганской и Кашкадарьинской областей, по 2 — из Наманганской, Сырдарьинской, Ташкентской областей и города Ташкента, по 1 — из Джизакской и Сурхандарьинской областей. Среди них самой старшей 58 лет, младшему 7 лет.

Источник: @ssvuz


22.04.2020 15:24:55
❗️НАМАНГАНДА 54 ЁШЛИ АЁЛ КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ

Шу йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Г. оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижасида унда коронавирус инфекцияси аниқланган.

Ушбу бемор олдин ҳам гипертония ва қандли диабет ташхиси билан сурункали касалланиб келган. Ушбу касалликлари ҳисобига у 17 апрель куни вилоят юқумли касалликлари шифохонасининг реанимация бўлимига олинган. Мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Манба: @ssvuz



22.04.2020 15:19:56
Қурилиш вазирлиги матбуот котиби Жамолиддин Қаландаров муҳим савол ва мурожаатларга жавоб қайтарди:

❓Қурилаётган карантин зоналари ва шифохоналардан келажакда қандай мақсадларда фойдаланилади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Карантин шароитида қурилиш материалларини қандай тартибда сотиб олиш мумкин?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Тендер савдоларида қатнашмоқчиман. Таклиф пакетларини ташкилотчига қандай етказсам бўлади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Пандемия даврида қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш қай тарзда амалга оширилади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

✔️ Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



22.04.2020 14:29:43
❓Банк картасини дезинфекциялаш уни яроқсиз ҳолга келтирадими?

Марказий банк департаменти директори ўринбосари Акмал Назаров АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда банк картасини тозалашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида маълумот берди:

❗️Банк картасидан ҳар сафар фойдалангандан сўнг уни дизенфекция қилиш жуда муҳим.

☝️ Лекин ўткир кимёвий воситалар, масалан, ацетон, қурилишда ишлатиладиган разбавитель ёки 96 фоизли спирт кабилар билан банк картасини тозаламаган маъқул.

Сабаби, бундай воситалар банк картаси устидаги рақами, амал қилиш муддати ва карта сақловчисининг фамилия, исми-шарифи билан боғлиқ реквизитларини ўчириб юбориши мумкин.

🚫 Бундай воситалардан фодалашиш банк карта микро чипининг куйишига ва натижада банк картасини яроқсиз ҳолга келтириши мумкин.

💳🧴Шу боис, банк картасига шикаст етказмаслик учун дорихоналарда сотиладиган оддий антисептик воситалар ёрдамида дезинфекциялаш тавсия этилади.



22.04.2020 14:09:34
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингларда айтилган муҳим маълумотлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

❓ОТМ талабалар таътилда пайтида талаба устидан буйруқ чиқаришга ҳақлими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Карантин пайтида нотариуслар ишлайдими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Ўқув тўлов шартномасининг ярмини шароитим сабаб тўлай олмадим. Мени талабалар сафидан чиқаришлари мумкинми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Паспортимнинг амал қилиш муддати тугади. Карантин туфайли алмаштира олмасам, жаримага тортиламанми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Қўшни давлатлардан ўқишини кўчирган талабалар масофавий таълимда иштирок этадими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

✔️ Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



22.04.2020 13:15:26
❗️ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА 15 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Тузалганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан, 13 нафари Қорақалпоғистондан (11 нафари Нукус шаҳридан бўлса, Қўнғирот ва Мўйноқ туманидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган.

Беморларнинг 6 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган.

Манба: @ssvuz



22.04.2020 10:57:48
UZ: Энг муҳим зарурат туфайли кўчага чиққан инсонлар учун керакли тавсиялар.

❓Уйга қайтганда нималарга эътибор бериш лозим?

❗️Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

___________

RU: Полезные рекомендации для людей, выходящих на улицу из-за крайней необходимости.

❓На что нужно обратить внимание по возвращении домой?

❗️Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!



22.04.2020 10:21:28
‼️🇬🇧 Ученые Королевского Колледжа Лондона создали низкозатратный, высокоэффективный аппарат ИВЛ "JamVent" (искусственная вентиляция легких). Изобретение может помочь решить проблему нехватки ИВЛ во всем мире, так как конструкцию разработки опубликовали в открытом доступе для скачивания ➖ Imperial College London

🌍 ВОЗ заявила, что коронавирус не имеет искусственного происхождения ➖ The Guardian

🌐 Генеральный директор ВОЗ охарактеризовал ситуацию с пандемией в мире, фразой: "худшее еще впереди" ➖ Bloomberg

🚗 Boston Consulting Group и Deloitte подготовили отчет про влияние пандемии на автомобильную промышленность. Прогнозируется снижение продаж новых автомобилей в 2020 году от 20% до 40%. В условиях неопределенности крайне важно, чтобы компании использовали комплексный подход и разработали ряд сценариев и надежных планов действий в чрезвычайных ситуациях ➖ BCG

🇺🇸 Президент США Д.Трамп сообщил о планах временного приостановления иммиграции в США в связи с COVID-19➖- Fox News

🇧🇾 ВОЗ рекомендовала Белоруссии усилить меры по социальному дистанцированию граждан, прозрачное и регулярное информирование о COVID-19, оказание поддержки наиболее уязвимым слоям населения ➖ Belta

🇸🇬 Сингапур продлевает карантин до 1 июня в связи с ростом числа заболевших коронавирусной инфекцией ➖ Singapore Government News Agency

🇬🇪 Режим чрезвычайного положения в Грузии продлён до 22 мая в связи с пандемией ➖ Georgia Today

❗️Дания, Германия, Швейцария и Австрия начали процесс смягчения карантинных мер, открываются школы и магазины. Однако, меры предосторожности, в частности социальное дистанцирование должно строго соблюдаться ➖ World Economic Forum

🇮🇳 500 сотрудников штаба Президентского дворца в Индии помещены в карантин ➖ New York Times



22.04.2020 10:21:14
‼️🇬🇧 Лондон қироллик коллежи олимлари камхарж, юқори самарали "JamVent" сунъий ўпка вентиляциясини (СЎВ) яратишди. Ихтиро бутун дунё бўйлаб СЎВ танқислиги муаммосини ҳал этишга ёрдам бериши мумкин, зеро ишлаб чиқиш конструкцияси (йўриқнома) юклаб олиш учун очиқ эълон қилинган ➖ Imperial College London

🌍 ЖССТ коронавирус сунъий келиб чиқмаслигини маълум қилди ➖ The Guardian

🌐 ЖССТ Бош директори глобал пандемик вазиятни "энг ёмони ҳали олдинда", дея тавсифлади ➖ Bloomberg

🚗 Boston Consulting Group ва Deloitte пандемиянинг автомобил саноатига таъсири тўғрисида ҳисобот тайёрлашди. 2020 йилда янги автомобиллар савдоси 20 фоиздан 40 фоизгача пасайиши башорат қилинмоқда. Мавҳумлик вазиятида компаниялар комплекс ёндашувларни қўллашлари ва фавқулодда ҳолатлар учун бир қатор сценарий ҳамда ишончли режа ишлаб чиқишлари жуда муҳим ➖ BCG

🇺🇸 АҚШ президенти Дональд Трамп COVID-19 туфайли мамлакатда иммиграцияни вақтинча тўхтатиб туриш режасини маълум қилди ➖ Fox News

🇧🇾 ЖССТ Беларусга фуқароларнинг ижтимоий масофа сақлаш тадбирларини кучайтириш, COVID-19 тўғрисида шаффоф ва мунтазам ахборот бериб бориш ҳамда ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашни тавсия қилди ➖ Belta

🇸🇬 Сингапур коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони ортиб бораётгани туфайли карантин тадбирларини 1 июнга қадар узайтиради ➖ Singapore Government News Agency

🇬🇪 Грузияда фавқулодда ҳолат режими пандемия сабаб 22 майга қадар узайтирилди ➖ Georgia Today

❗️Дания, Германия, Швейцария ва Австрия карантин тадбирларини енгиллатишни бошлади. Мактаб ва дўконлар очилди. Бироқ эҳтиёт чоралари, хусусан, ижтимоий масофани сақлашга қатъий риоя қилинади ➖ World Economic Forum

🇮🇳 Ҳиндистонда Президент саройи штабининг 500 нафар ходими карантинга олинди ➖ New York Times