Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 196 sahifa

24.04.2020 22:07:49
☝️ Уйдан қандай вазиятда чиқиш зарур?

Коронавирусни юқтирмаслик бўйича муҳим тавсиялар.

〰️〰️〰️〰️

☝️ Какие правила необходимо соблюдать при выходе из дома?

Важные советы о том, как избежать коронавирусной инфекции.



24.04.2020 21:44:02
Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 4 нафар бемор буткул соғайди.

Соғайганларнинг барчаси ушбу инфекцияга чалинганлар билан яқин мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.Уларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари эса вояга етмаган бола , барчаси Самарқанд вилоятидан.

❗️Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 621 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.



24.04.2020 20:46:04
❗️Президент Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари таҳлили асосида карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш юзасидан таклифлар киритиш бўйича кўрсатма берди

📉 Карантин даврида Фарғонада 10 минг, Қашқадарёда 11 мингта корхонанинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари кескин камайган. Бунинг оқибатида айни пайтда ишсизлар сони ошган. Ундан ташқари, Фарғонада 56 мингта, Қашқадарёда 91 мингта эҳтиёжманд оила мавжуд.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ушбу вилоятлар ҳокимларига касаллик юқтириш хавфи юқори, ўрта ва паст даражада бўлган туман ҳамда фаолият турларини таҳлил қилиб, карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича Республика комиссиясига таклиф киритиш топшириғи берилди.

🏗 Жорий йилда қурилиш ва реконструкция ишлари учун Фарғонадаги 130 та объектга 632 миллиард сўм, Қашқадарёдаги 132 та объектга 536 миллиард сўм ажратилган. Лекин биринчи чоракда маблағларни ўзлаштириш ва лойиҳаларни амалга ошириш режадагидан анча ортда қолган.

Президентимиз аҳоли бандлигини таъминлаш учун қурилишларни давом эттиришга рухсат берилганини инобатга олиб, мазкур икки вилоятдаги объектларда белгиланган ишларни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

🌳 Ушбу вилоятлар ҳокимларига мавжуд боғ ва токзорлар қатор ораларига тўлиқ экин экилишини ташкил қилиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларда қудуқ қазиб, аҳолига бўлиб бериш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун Фарғонага 15 миллиард сўм, Қашқадарёга 11 миллиард сўм ажратилган.

🐄 Кам таъминланган оилаларга қорамол, парранда ва асалари уяси тарқатиб, кооперация асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳсулот етиштиришни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.



24.04.2020 20:45:26
Шавкат Мирзиёев раислигида 24 апрель куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолиятларини тиклаш масалалари муҳокамасига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди.



24.04.2020 20:24:40
❗️Наманган вилоятидан 14 нафар, Андижон вилоятидан 5 нафар бемор буткул соғайди.

Наманганда соғайганларнинг 4 нафари эркак, 10 нафари аёллар бўлиб, барча Наманган вилоятидан. Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 5 нафари ҳам аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Иккита вилоятдан жами 19 нафар бемор коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 79 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Шундай қилиб, бугун 56 нафар бемор буткул соғайиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 617 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.



24.04.2020 19:03:38
Председатель Центрального банка Мамаризо Нурмуратов в ходе очередного заседания Международного пресс-клуба:

– Государство оказывает значительную помощь предпринимателям, вовлеченным в экономику во время пандемии. Им были выданы револьверные кредиты на сумму 46 трлн сумов. С одной стороны, условия получения этих кредитов были упрощены, с другой стороны, государство компенсирует 5% этих кредитов. Проще говоря, государство предоставляет помощь на 1,5 трлн сумов, компенсируя кредиты предприятий.
24.04.2020 18:56:27
Бугун муҳтарам ота-оналаримиз бизнинг меҳримизга, бир оғиз ширин сўзимизга, кўнгилларини кўтаришимизга, маънавий мададимизга жуда-жуда муҳтождирлар. Вақт келиб, ўзи ҳам ота-она бўлган фарзандлар буни юракдан ҳис қилади.

🔹Ота-оналар фарзандлари ҳамиша ёнларида бўлишини, ўғил-қизлари ҳаётида, жамиятда содир бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида суҳбатлашишни, ютуқларингизни эшитиб, қувонишни хоҳлайдилар. Бу билан улар кексайган чоғларида ҳам жамият ишига дахлдор эканликларини ҳис этадилар.

🙏 Шундай экан, қанчалар банд бўлишингизга қарамай, узоқ ёки яқинда бўлсангиз ҳам, ота-онангизга қўнғироқ қилинг.

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси



24.04.2020 16:02:54
🎓 Интернет тезлигининг пастлиги ва электр узилишлари масофавий таълим сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

〰️〰️〰️〰️

❓Карантин даврида мактаб ўқувчиларига ва талабаларга масофадан таълим берилмоқда? Инспекция томонидан масофавий таълимнинг сифати қандай назорат қилинмоқда?

❗️Инспекция Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан ҳамкорликда масофавий таълимнинг ташкил этилиши мониторингини олиб бормоқда.

📲 Ушбу жараёнда кенг жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Инспекциянинг @edumonitoring_bot телеграм боти ишга туширилган.

📝 Мазкур телеграм бот орқали ота-оналар мактаб ва ОТМларда масофавий ўқитишнинг сифати, уни ташкил этиш ҳамда ҳудудлардаги муаммо ва қийинчиликлар бўйича хабар ва таклифлар беришмоқда.

‼️ Мисол учун, олис ҳудудларда яшовчи кўпчилик талабалар интернет тезлиги пастлиги, электр узилишлари сабабли масофавий таълим тизимидан самарали фойдалана олишмаётганликларини маълум қилишган. Айни пайтда ҳамкор вазирликлар ва маҳаллий ҳокимликлар билан масофавий таълим сифатига салбий таъсир кўрсатадиган омилларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Видео



24.04.2020 15:22:56
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрия маблағларини мувофиқлаштириш маркази маълумоти.



24.04.2020 14:44:50
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан 8-ўлим ҳолати қайд этилди.

Ангрен шаҳрида яшовчи Ф. (аёл) вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда ётқизилган ва сунъий нафас олиш аппаратига ҳам олинган. Тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли тиббиёт клиникасига ўтказилган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, икки томонлама бронхопневмония, ўткир респиратор дистресс синдром, гипертония касаллиги иккинчи босқич, хавф 4, семизликнинг 3 даражаси бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, даволаниш давомида ҳамиша сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.

Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас, ўпка-юрак ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.



24.04.2020 14:41:05
❗️Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган 6 нафар бемор буткул соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси инфекциясини мулоқот орқали юқтирган. Беморларнинг 3 нафари эркак, яна 3 нафари аёл. Энг ёши каттаси 27 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 10 ёшда.

Соғайганлар орасида 22 ёшли эгизак ака-укалар ҳам бор.

Шундай қилиб, юртимизда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар жами 598 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.



24.04.2020 13:20:09
⚡️Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 592 нафарга етди.

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 10 нафар бемор буткул соғайди.

Соғайганларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятидан 1 нафардан. Улардан 9 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган, 1 нафари эса Қозоғистондан келган.

Беморлардан 6 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 14 ёшда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.



24.04.2020 13:11:19
"Ты – мой герой: как дети борются с COVID-19".

Более 50 гуманитарных организаций всего мира, включая ВОЗ, ЮНИСЕФ, Верховная комиссия ООН по делам беженцев и Международный комитет Красного Креста и Красного Полумесяца приняли участие в создании уникального проекта – учебно познавательной сказки про коронавирус.

Основная цель сказки, которая получила название «Ты – мой герой: как дети борются с COVID-19» - это объяснит детям, на их языке все тонкости и последствия, возникающие при заражении COVID-19. А самое главное о возможностях борьбы с данной проблемой в условиях пандемии.

По инициативе председателя Союза молодежи А.Саъдуллаева, группа молодых специалистов перевела книгу на узбекский язык и подготовила её к выпуску.

Надеемся, что эта книга, в озвучке которой приняли участие наша любимая актриса - Дилноза Кубаева, а также заслуженная артистка Узбекистана - Севара Назархан, станет не только подарком, но и замечательным познавательным пособием для многих родителей и детей.
24.04.2020 13:11:19
🎧«Ты – мой герой: как дети борются с COVID-19» - аудио книга для вас и ваших близких, которую с удовольствием можно будет прослушать в кругу семьи.

🎼Мы надеемся, что эта аудиокнига станет не только отличным подарком для наших детей, но и уникально познавательным сборником, который включил в себя всю информацию в борьбе с коронавирусом во время пандемии.

Официальные страницы Союза
Telegram | Facebook | Instagram
24.04.2020 12:41:22
Бугун АОКА штабида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Маҳмудхўжаев иштирокида ўтказилган брифингда айтилган муҳим маълумотлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

❓Тошкентда нега кўча чироқларини ўчиришмоқда?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Карантин вақтида ширкатлар нархларни ошириши қонунийми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Карантин вақтида маҳалла вакиллари кўп қаватли уйларнинг олдидаги огород, панжараларни бузиш мумкинми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Имтиёзли шартлар асосида янги қурилган уйлардан олиш учун ҳокимликларда комиссия ҳужжат қабул қиляптими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Иситиш мавсуми узайтирилгани учун аҳоли «отопления»га қўшимча тўлаши керак бўладими?
👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

✔️ Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



24.04.2020 12:16:59
🎧«Sen mening qahramonimsan: bolalar COVID-19 ga qarshi qanday kurashyaptilar» nomli kitobni o‘zbek audio shakilda ko‘chirib oling va oilaviy tinglang.

🎙Mazkur audio-kitob farzandlarimizga nafaqat ajoyib tuhfa, balki pandemiya vaqtida bolajonlarimiz uchun oʼzlarini qanday tutish borasida foydali maʼlumotlar jamlamasiga aylanadi deb ishonamiz.

Yoshlar ittifoqi rasmiy sahifalari👇
Telegram | Facebook | Instagram
24.04.2020 12:16:58
🎁Bolalar uchun koronavirus haqida maʼrifiy ertak

Insonparvarlik sohasida faoliyat yurituvchi jahondagi ellikdan ortiq tashkilotlar, jumladan, Jahon sog‘liqni saqlash tashkiloti, UNICEF, BMT qochqinlar masalalari bo‘yicha Oliy komissarligi, Xalqaro Qizil Xoch va Qizil Yarim oy tashkilotlari hamkorligida bolalarga COVID-19 muammosini tushuntirish va pandemiya sharoitida yashashga o‘rgatish maqsadida maʼrifiy ertak kitob tayyorlandi va chop etildi.

O‘zbekiston Yoshlar ittifoqi raisi A. Saʼdullayev tashabbusi bilan bir guruh o‘zbek ko‘ngillilari «Sen mening qahramonimsan: bolalar COVID-19 ga qarshi qanday kurashyaptilar» nomli ushbu kitobni o‘zbek tiliga o‘girib, qayta sahifalab nashrga tayyorladilar. Xalqimizning sevimli aktrisasi Dilnoza Kubayeva va el sevgan sanʼatkor, O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan artist Sevara Nazarxonning beminnat ishtirokida ovozlashtirilgan ushbu kitob ota-onalar va bolajonlarga ajoyib tuhfa bo‘ladi deb ishonamiz.

Yoshlar ittifoqi rasmiy sahifalari👇
Telegram | Facebook | Instagram
24.04.2020 11:48:38
⚡️⚡️ ФАРҒОНАДА 19 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, УЛАР ОРАСИДА УЧ ОЙЛИК ЧАҚАЛОҚ ҲАМ БОР

Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 19 нафар бемор соғайди.

Соғайганларнинг 9 нафари Туркиядан келган, қолган 10 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот қилган.

Улардан 11 нафари Фарғонадан, 3 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Самарқанддан, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан.

Беморларнинг 10 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, улар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор. Энг ёши каттаси 61 ёшда.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан жами 582 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Манба: @ssvuz



24.04.2020 11:36:55
Вирусга қарши асосий қуроллардан бири - бу олдини олиш 👍🏻
Соғлигингизга эътиборли бўлинг, тавсияларга риоя қилинг ва саломат бўлинг!

Манба: https://t.me/studio_67
——————————————————--

Одно из главных орудий в борьбе с вирусом - это профилактика 👍🏻
Относитесь внимательнее к своему здоровью, соблюдайте рекомендации и будьте здоровы!

Источник: https://t.me/studio_67



24.04.2020 11:03:22
📣 Бугун, 24 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар.

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 ➖Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Спикер:
Ф. Маҳмудхўжаев — матбуот котиби

🕙 13:00 ➖Давлат солиқ қўмитаси

Спикер:
М. Назаров — бошқарма бошлиғи ўринбосари

🕙 14:00 ➖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

Спикер:
Д. Очилова — матбуот котиби

🕙 15:00 ➖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Спикер:
Ф. Мадраҳимова — матбуот котиби

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади.

📹 Шунингдек, брифинг трансляциясини «UzReportTv», "Ўзбекистон 24" телеканалларида ва Youtube каналида томоша қилинг.

______________________


📣 Брифинги, запланированные на сегодня, 24 апреля, в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций.

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 ➖ Ташкентский городской хокимият


Спикер:
Ф. Махмудходжаев — пресс-секретарь

🕙 13:00 ➖ Государственный налоговый комитет

Спикер:
М. Назаров— заместитель начальника управления

🕙 14:00 ➖ Государственная инспекция по карантину растений при Кабинете Министров

Спикер:
Д. Очилова — пресс-секретарь

🕙 15:00 - Государственная инспекция по надзору за качеством образования

Спикер:
Ф. Мадрахимова — пресс-секретарь

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Телеграм-канале AИМК @aoka_uz.

📹 Также смотрите брифинги на телеканале UzReportTv и Узбекистан 24, также канале Youtube.