Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 195 sahifa

25.04.2020 14:55:40
❓9 май байрами яқинлашиб келмоқда, Хотира ва қадрлаш кунида кўпчилик ота-боболарининг қабрларини зиёрат қилишга боради. Ҳар йили бу одат тусига кирган. Карантин даврида нима бўлади? Қабристонларга боришга рухсат этиладими?

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Ҳурматли фуқаролар, республикамиз ҳукумати томонидан, илгари ўтказилиши режалаштирилган айрим тадбирларни, яъни диний маросимлар, хотира ва қадрлаш ҳамда шунга ўхшаган тадбирларни карантин талабларидан келиб чиқиб, вақтинча чеклаш бўйича қарор қабул қилинган.

📣 Карантин чекловлари юмшатилиб, ушбу турдаги маросимлар ва байрам тадбирларига рухсат берилиши билан, жамоатчиликка бу хақда зудлик билан етказилади.

🙏 Тўғри тушуниб, карантин қоидаларига риоя этаётганингиз учун миннатдорлик билдирамиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.



25.04.2020 14:45:18
❗️ФАРҒОНАДА ЯНА 22 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Тузалганларнинг 19 нафари чартер рейс орқали Туркиядан, 1 нафари Мисрдан ва яна 1 нафари Прага шаҳридан Фарғонага келган. Бир нафар фарғоналик бемор коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтирган.

Улардан 9 нафари Тошкент шаҳридан, 5 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Андижон, Фарғона ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 10 нафари эркак, 12 нафари аёл. Улар орасида энг каттаси 49 ёшда, энг кичиги 16 ёшда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими



25.04.2020 14:25:36
Бугун АОКА штабида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида ўтказилган брифингда айтилган муҳим маълумотлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

❓Хотин-қизлар қўмитаси тугатилди, энди оғир ижтимоий вазиятдаги аёлларга уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадаллар тўлаб берилмайдими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Меҳнат учун хорижга борган ва ҳозирги кунда мамлакатимизда бўлмаган фуқароларнинг оилаларига ҳам ёрдам кўрсатиладими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Ёрдамга муҳтож одамлар ҳақида Ҳомийлик марказларига маълумот етказиб турсам бўладими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

✔️ Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.

Видео



25.04.2020 14:22:57
🕌 Ҳозирги мушкул эпидемиологик вазиятда юртимиз мусулмонлар учун Ислом дини пешволаридан

❕Мамлакат мусулмонларига мурожаат — бу ерда

❕Рамазон ойини ўтказишга оид — бу ерда

❕Дафн этиш маросими борасида — бу ерда

❕Жаноза намози ҳақида — бу ерда

❕Ҳаж-2020 мавсуми бўйича — бу ерда
25.04.2020 14:15:49
❗️БУХОРОДА 32 НАФАР, СУРХОНДАРЁ ВА НАВОИЙДА 4 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Шифо топганларнинг 30 нафари Россиядан, 1 нафари эса Туркиядан чартер рейслар орқали Бухорога олиб келинган. 1 нафар бемор коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқот орқали инфекция юқтириб олган. Улардан 28 нафари эркак, 4 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 74 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 15 ёшда.

Сурхондарёда тузалган 3 нафар бемор (эркаклар) жорий йил 27 март куни Москва – Термиз йўналишида чартер рейс билан келган.

Навоийда тузалган бир нафар (эркак) бемор Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими



25.04.2020 14:00:43
Золотому фонду журналистики от Фонда масс-медиа

Продолжив проект «Безопасная помощь», мы составили список из 100 представителей журналистики и сферы телекоммуникаций. Основу этого списка составили ветераны, проработавшие в сфере журналистики многие годы, а также журналисты, восстанавливающие свое здоровье и нуждающиеся в социальной поддержке из-за различных семейных обстоятельств. В составлении списка оказали помощь соответствующие организации и сообщества журналистов в социальных сетях.

Фонд им окажет помощь в двух этапах на общую сумму 150 млн сумов. В частности, на первом этапе началась доставка в их дома продуктовых наборов, на следующем этапе им будет предоставлено по 1 млн сумов на специальных пластиковых карточках.

В сегодняшнее время испытаний мы видим своей обязанностью сделать все возможное, чтобы помочь своим коллегам, нуждающимся в финансовой поддержке.

#xavfsizyordam

@allamjonov_ki
25.04.2020 13:59:34
Масс-медиа фондидан журналистиканинг Олтин фондига

#xavfsizyordam лойиҳасини давом эттирган ҳолда журналистика ва телекоммуникация соҳасининг 100 нафар вакиллари рўйхатини шакллантирдик. Мазкур рўйхатнинг асосини журналистика соҳасида узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар ташкил қилди, шунингдек саломатлигини тиклаш учун даволанаётган ҳамда турли оилавий сабабларга кўра ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган журналистлар ҳам киритилди. Рўйхатни шакллантиришда, тегишли ташкилотлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги журналистлар гуруҳлари яқиндан ёрдам беришди.
Фонд томонидан рўйхатдагиларга икки босқичда жами 150 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади. Хусусан, биринчи босқичда уларнинг уйларига озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами етказилиш бошланган бўлса, кейинги босқичда уларнинг ҳар бирига махсус пластик карточкаларда 1 млн сўмдан пул маблағлари тақдим этилади.

Биз бугунги синовли кунларда моддий ёрдамга муҳтож ҳамкасбларимизни қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни ишга солишни ўз бурчимиз деб биламиз.
25.04.2020 13:52:01
📌Tarix fani bo'yicha test savollari: "Qadimgi tarix — sivilizatsiyaning boshlanishi"

Biz sizga tarix bo'yicha bir qator test savollarini taqdim etamiz. Mavzu: “Qadimgi tarix — sivilizatsiyaning boshlanishi". Ushbu testlar to'plami yordamida siz tarix haqidagi bilimingizni tekshirishingiz mumkin.

🖊 30 savol · ⏱ 1 min ·


© “Masofaviy ta’lim” (@masofatalim) Telegram kanali tomonidan tayyorlangan testlar.

✅Testni boshlash uchun:👇🏻
t.me/QuizBot?start=BjQgW6vD
25.04.2020 11:22:33
📣 Бугун, 25 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар.

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 ➖Халқ таълими вазирлиги

Спикер:
А. Умаров — матбуот котиби

🕙 13:00 ➖Маҳалла ва оилани қўлллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер:
С. Боймирзаева — матбуот котиби

🕙 14:00 ➖ Ички ишлар вазирлиги

Спикер:
Ш. Ғиёсов — матбуот котиби

🕙 15:00 ➖ Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, бизнес омбутсмен

Спикер:
Ш. Саидов — бош инспектор

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади.

📹 Шунингдек, брифинг трансляциясини «UzReportTv», "Ўзбекистон 24" телеканалларида ва Youtube каналида томоша қилинг.

______________________


📣 Брифинги, запланированные на сегодня, 25 апреля, в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций.

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 ➖ Министерство народного образования


Спикер:
А. Умаров — пресс-секретарь

🕙 13:00 ➖ Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер:
С. Боймирзаева— пресс-секретарь

🕙 14:00 ➖ Министерство внутренных дел

Спикер:
Ш. Гиясов— пресс-секретарь

🕙 15:00 - Уполномоченный при Президенте Республики Узбекистан по защите прав и законных интересов субъектов предпринимательства, бизнес омбутсман

Спикер:
Ш. Саидов — главный инспектор

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Телеграм-канале AИМК @aoka_uz.

📹 Также смотрите брифинги на телеканале UzReportTv и Узбекистан 24, также канале Youtube.



25.04.2020 11:10:31
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 96 248 (+7 543)
⚡️Соғайганлар ➖ 11 332 (+1308 )
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 016 (+48 )

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1.🇷🇺 Россия ➖68 622 (+5 849)
2.🇧🇾 Беларусь ➖ 8 773 (+751)
3.🇺🇦 Украина ➖ 7 647 (+477)
4.🇲🇩 Молдова ➖ 3 110 (+184)
5.🇰🇿 Қозоғистон ➖ 2 416 (+82)
6.🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 1 836 (+58)
7. 🇦🇲 Арманистон ➖ 1 596 (+73)
8.🇦🇿 Озарбайжон ➖ 1 592 (+44)
9.🇰🇬 Қирғизистон ➖ 656 (+25)

👉Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ.

⚡️Общее количество зараженных ➖ 96 248 (+7 543)
⚡️Выздоровевших ➖ 11 332 (+1308 )
⚡️Погибших ➖ 1 016 (+48 )

❗️Число заболевших по странам:

1.🇷🇺 Россия ➖ 68 622 (+5 849)
2.🇧🇾 Беларусь ➖ 8 773 (+751)
3.🇺🇦 Украина ➖ 7 647 (+477)
4.🇲🇩 Молдова ➖ 3 110 (+184)
5.🇰🇿 Казахстан ➖ 2 416 (+82)
6.🇺🇿 Узбекистан ➖ 1 836 (+58)
7. 🇦🇲 Армения ➖ 1 596 (+73)
8.🇦🇿 Азербайджан ➖ 1 592 (+44)
9.🇰🇬 Кыргызстан ➖ 656 (+25)

👉Источник: Worldometers



25.04.2020 10:21:01
2020 йил 23 апрел куни "COVID-19 ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА ЧЕКЛАШ ТАДБИРЛАРИНИ ҚЎЛЛАНИШИ ШАРОИТИДА ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИ ВА БОШҚА ТАШКИЛОТЛАР, ШУНИНГДЕК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ги 0372-20 сонли вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари ишлаб чиқилди.

👉@seo_agentligi
25.04.2020 10:15:13
Беморлар (ўзини соғлом ҳисобловчилар ҳам, чунки улар ҳам вирус юқтирган, лекин ўзлари бундан бехабар бўлишлари мумкин) нега маска тақиб юришлари кераклигини тушунтиривчи кўргазмали мисол.

Газлар ва суюқликларнинг оқимларини визуализация қилиш билан шуғулланувчи LaVision компанияси инсон нафас олганда ва гапираётганда ҳаво қай тариқа тарқалишини кўрсатиб берди.

Англаш қийин эмаски, агар инсон касалланган ва маска тақмаган бўлса вирус унинг ҳамсуҳбати организмига осонгина кўчиб ўтиши мумкин.

Манба: @shokirjonov
25.04.2020 10:10:16
2020 йил 25 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1836 нафарни ташкил қилмоқда.

--------------------------------

По состоянию на 25 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1836.



25.04.2020 09:16:13
UZ: COVID-19 касаллигига чалинган 1804 нафар беморнинг қайд этилиши, соғайганлиги ва вафоти билан боғлиқ кўрсаткичлар жадвали

~~~~~~

Таблица показателей, связанных с подтверждением, выздоравлением и смертностью 1804 больных с COVID-19

Манба: @ssvmatbuotkotibi



25.04.2020 09:10:15
2020 йил 24 апрель соат 22:00 ҳолатида Ўзбекистон Республикасида карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар

Манба: @tergov_uz



25.04.2020 08:34:25
МДҲдаги айрим мамлакатлар ва ривожланган давлатлар билан COVID-19 га чалинган беморларнинг соғайиш ва ўлим кўрсаткичлари бўйича солиштирма жадвал

Манба: @ssvmatbuotkotibi



25.04.2020 02:31:40
📌Tarix fani bo'yicha test savollari: "Qadimgi tarix — sivilizatsiyaning boshlanishi"

Biz sizga tarix bo'yicha bir qator test savollarini taqdim etamiz. Mavzu: “Qadimgi tarix — sivilizatsiyaning boshlanishi". Ushbu testlar to'plami yordamida siz tarix haqidagi bilimingizni tekshirishingiz mumkin.

🖊 30 savol · ⏱ 1 min ·


© “Masofaviy ta’lim” (@masofatalim) Telegram kanali tomonidan tayyorlangan testlar.

✅Testni boshlash uchun:👇🏻
t.me/QuizBot?start=BjQgW6vD
25.04.2020 01:14:40
📣 Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

〰️〰️〰️〰️〰️

🦠 Касалланганлар сони — бугун: 46 та. Жами: 1804 та

📈 Соғайганлар сони — бугун: 60 та. Жами: 621 та

🙏 Ўта оғир аҳволда Тошкентдаги шифохонага ётқизилган ангренлик аёл коронавирусдан вафот этди

🏥 Коронавирус беморларини даволаш учун 10 минг кишилик янги шифохона фойдаланишга топширилади

💡 Тошкентда нега кўча чироқлари ўчмоқда: одамлар кечқурун юрмаслиги учунми — ҳокимлик изоҳ берди

📍Фарғона ва Қашқадарё — ҳудудларда карантин чекловларини юмшатиш бўйича таклиф киритилади

✅ Автосервис, нотариус, қурилиш материаллари бозорлари — қатор йўналишлар фаолиятини қайта бошлайди

💰 Хайрия қилган тадбиркорларга қандай солиқ имтиёзлари бор — Қўмита жавоб қайтарди



24.04.2020 23:41:52
❗️2020 йил 24 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1804 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 24 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1804.



24.04.2020 22:50:34
❗️Бир қатор йўналишлар фаолиятини қайта бошлаш учун рухсат берилади

Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси қарори билан эпидемия шароитида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ўртасида ишсизлик ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш учун иқтисодиётнинг қатор йўналишлари фаолиятига рухсат берилмоқда:

✅қурилиш материаллари бозорлари, шу жумладан, қурилиш материалларининг чакана ва улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга (майдони 500 кв.м дан кам бўлмаган);

✅йирик ишлаб чиқарувчи субъектларнинг ўз маҳсулотларини сотишга мўлжалланган ҳудудлардаги тармоқ дўкон (магазин)ларига (санитар нормаси 10 кв.м га 1 нафар харидор тартиби асосида);

✅ҳунарманд ва усталарга – улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш фаолиятига;

✅уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъий назар);

✅тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчаларига (кассалари);

✅автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъий назар);

✅автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига сервис хизмат кўрсатувчи ташкилотларга – 1000 кв.м дан кам бўлмаган майдонга эга субъектлар, шунингдек, вулканизация хизматлари кўрсатувчи субъектларга;

✅кимёвий тозалаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;

✅нотариал идоралар ва суғурта компанияларини фаолият юритишига;

✅тўхтаб қолган инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ишларини давом эттиришига ижозат берилгани шулар жумласидан.

Батафсил