ЕВРОСИЁ

ЕВРОСИЁ — Ер шаридаги энг катта материк, икки китъа — Европа ва Осиёдан иборат. Евросиё майд. 54,9 млн. км2, шундан 2,75 млн. км2 ороллар. Материкнинг уз. (ғарбдан шаркка) 16 минг км, эни (шим. дан жан. га) 8 минг км. Евросиёнинг материкдаги энгчекка нуқталари: шим. да — Челюскин бурни (77°43’ ш. к.), жан. да — Пиай бурни (Г16’ ш. к.), ғарбда — Рока бурни (9°34’ ғ. у.), шаркда — Дежнев бурни (169°40’ г. у.). Е. га Ер шаридаги қурукликнинг 36,6% тўғри келади, материкда Ердаги жами аҳолининг қарийб 74% яшайди. Аҳолиси 4396 млн. киши (1999). Евросиёнинг жан.-шарқидаги бир қанча ороллар Жан. ярим шарда жойлашган. Евросиёни ғарбдан Атлантика, шим. дан Шимолий Муз, жан. дан Ҳинд, шаркдан Тинч океанлари ва уларнинг чекка денгизлари ўраб олган. Евросиё — энг қад. маданият майдонидир. Евросиёнинг иқтисодий ва маънавий тараққиётида Евросиё материгининг турли қисмларини боғловчи «Буюк Ипак йўли»нинг аҳамияти катта бўлган. Қуруқликнинг яхлитлиги, кўпгина иқлимий жараёнларнинг умумийлиги, органик дунё тараққиётининг ва б. табиийтарихий ҳодисаларнинг ўхшашлиги Европа билан Осиёни ягона ном — Евросиё деб аташга имкон беради. «Евросиё» тушунчаси геол. ва геогр. фанларига 1883 й. да Э. Зюсс томонидан киритилди.