ЕВКЛИД ФАЗОСИ

ЕВКЛИД ФАЗОСИ — Евклид геометриясида ўрганиладиган текислик ва уч ўлчовли фазонинг умумлашгани. Агар вектор фазода ихтиёрий х, у векторга қуйида келтирилган аксиомаларни қаноатлантирувчи ва (х, у) деб белгиланувчи сон мос қўйилган бўлса, бу вектор фазо Е. ф., (х, у) сони эса скаляр кўпайтма дейилади. Аксиомалар:

1) (х, х)>0; х=0 бўлган хрлдагина (х, х)=0;

2) (х, у)=(х, у); 3) (Хх, у)=Х(х, у);

4) (х+у, z)=(x, z)+(y, z).

Скалярнинг ҳақиқий ёки комплекслилигига караб мос равишда ҳақиқий Евклид фазоси, комплекс Евклид фазоси деб юритилади. Агар Евклид фазоси ҳосил қилган вектор фазо и — ўлчовли бўлса, Евклид фазоси ҳам п — ўлчовли дейилади. Баъзан, фақат чекли ўлчовли фазоларгина Евклид фазоси деб аталади.

Евклид фазосида формула билан вектор узунлиги, икки вектор орасидаги бурчак аниқланади. Евклид фазоси математика ва физиканинг турли соҳаларида қўлланилади.