ЕВРОПА ВАЛЮТА БИТИМИ

ЕВРОПА ВАЛЮТА БИТИМИ (European Monetary Agreement) — Европа тўлов иттифоқига аъзо бўлган мамлакатларнинг валюта муносабатлари, қисқа муддатли кредитлаш ва кўп томонлама ўзаро (ҳамкорлик) ҳисоб-китоблар бўйича ҳамкорлик битими. 1955 й. 5 авг. да тузилиб, 1958 й. дек. да (1950 й. да тузилган Европа тўлов иттифоқи тугатилиб, унга аъзо бўлган кўпгина мамлакатларнинг валюталари муомалага киритилгач) жорий этилди. Европа валюта битимининг мақсади кўп томонлама ҳисоб-китоб ишларини бажариш орқали иқтисодий муносабатларни ривожлантириш эди. 1973 й. га келиб, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида бўлган Европа валюта ҳамкорлиги фонды ташкил этилди. Европа валюта ҳамкорлиги фондига Директорлар кенгаши раҳбарлик қилади. Ҳисоб-китоб ишларини Базелдаги халқаро банк бажаради.