ЕВРОПА КЎМИР ВА ПЎЛАТ БИРЛАШМАСИ

ЕВРОПА КЎМИР ВА ПЎЛАТ БИРЛАШМАСИ — Европа ҳамжамиятини ташкил этган мамлакатларнинг кўмир ва пўлат умумий бозорини бошқарган биринчи раҳбар орган. 1950 й. да Франция ташқи ишлар вазири Р. Шуман таклиф этган режага асосан 1951 й. да кўмир, темир рудаси қазиб олиш, пўлат и. ч. ни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. Дастлаб бирлашмага Европа ҳамжамиятининг олти мамлакати (Франция, Германия, Италия, Бельгия, Нидерландия ва Люксембург) кирган, кейинчалик Европа Иттифо-қмнинг бошқа аъзолари ҳам қўшилди. Ғарбий Европада қазиб олинадиган деярли барча тошкўмирни, чўян ва пўлат эритишнинг 90%ни, темир рудаси қазиб олишнинг 90%ни назорат қилади.