ЕВРОПА ҲАМЖАМИЯТЛАРИ

ЕВРОПА ҲАМЖАМИЯТЛАРИ — Fapбий Европа мамлакатларининг давлатлараро бирлашмаси; Ғарбий Европа минтакавий ташкилотлари (Европа иқтисодий ҳамжамияти, Европа кўмир ва пўлат бирлашмаси ҳамда Атом энергияси бўйича Европа ҳамкорлиги)нинг умумий номи. 1957 й. да Римда имзоланган махсус конвенцияга асосан Европа ҳамжамиятларининг ягона Европа парламенти ассамблеяси (1962 й. дан Европа парламенти) таъсис этилди. 1967 й. дан Европа ҳамжамиятларининг Вазирлар Кенгаши Страсбурда ва Комиссиялари Брюсселда жойлашган.