ЕСБЕРГЕН

ЕСБЕРГЕН — Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманидаги кўл. Есбергеншағанақ қишлоғидан 3 км жан. да, Амударёнинг чап кайирида, 68 м баландликда жойлашган. Амударёдан тошган сувлар ва сизот сувларидан тўйинади. Сувга тўлган пайтда майд. 128 га, чуқ. 1—1,5 м бўлади, суви озайганда эса кўл анча кичрайиб қолади. Есберген қирғоғи ва майдонида қамиш, қўға ўсади.