ЕРМАК

ЕРМАК, Ярмоқ (асл исми Василий) Тимофеевич (7—1585.6.8) — казак атамани. Подшо Иван IV кўлида хизмат қилган. Сибирга қилган юриши б-н Россиянинг Сибирни босиб олишини бошлаб берди. Катта Нўғой ўрдаси хони Урмуҳаммад, Ермак 1581 й. ёзидаунинг 1060 бош отини ҳайдаб кетгани учун Иван IV дан Ермакни тутиб беришни сўраб, элчи жўнатади. Иван IV рози бўлади. Ермак ўз тўдаси билан Волга бўйларини ташлаб, Кама дарёси ҳавзасидаги туз конлари эгаси катта саноатчи Строгановлар мулкига келишга мажбур бўлади. Строгановлар Ермакдан ўз мулкларини Сибирь хони Кучумхонааи қўриқлашни сўрайди. 1582 й. Е. казаклари билан Сибирнинг ичкарисигача юриш қилади. 1582 й. Иртиш бўйида 3 кунлик (23—25 окт.) жангда Кучумхоннинг қўшинини енгиб пойтахт Қошлик (Тобольскдан 17 км узокликда) ни эгаллайди. Е. Қошлиқда 2 йил туради. Ермак 100 нафар казаги билан қўшинларни озуқа ва кийим билан таъминлаш учун Иртишнинг юқори оқимига қараб юриб, Бегиш қалъасини эгаллайди. Ермакни катта куч билан таъқиб қилиб юрган Кучумхон унга қарши Кучугай бошлиқ қўшинни жўнатган. 1585 й. 6 авг. га ўтар тунда тўсатдан қилинган ҳужум натижасида Ермак дружи-наси тор-мор қилинган. Ермак ярадор ҳолда Вагай дарёсидан сузиб ўтиш чоғида чўкиб ўлган. Ермак дружинасининг қолган-қутганлари Қошликни ташлаб қочганлар.

Ад. Никитин Н. И., Освоение Сибири в XVII в., М., 1990; Шуиков В. И., Очерки по истории колонизации Сибири в XVII – нач. XVIII в., М.-Л., 1946; Скринников Р. Г., Сибирская экспедиция Ермака, Новосибирск, 1986.

Наим Норқулов.