ЕРЕВАН-3

ЕРЕВАН-3 — ўртапишар бақлажон нави. Арманистон Республикаси сабзавот ва полиз экинлари селекцияси тажриба ст-ясида маҳаллий Ереван навидан танлаб олиш йўли билан яратилган (1950). Ўзбекистонда 1953 й. дан экилади. Шакли чўзиқ, цилиндрсимон, тик ўсади, бўйи 50—100 см, мевасининг узун 15—30 см, кора, бинафшаранг, пишган даврда тўқ сариқ, сирти силлиқ. Бир дона мевасининг оғирлиги 195—240 г. Таркибида 3,2—4,6% канд, 19% аскорбат кислота, витамин Вр В2 бор. Ниҳоллар униб чиққандан сўнг меваси 123—139 кунда етилади. Ўртача ҳосилдорлиги 400 ц/га боради.