ЕПИСКОП

ЕПИСКОП (юн. episkopos — нозир, назорат қилувчи) — православ, католик, англикан черковларида олий мартабали руҳонийлардан бири, черковга қарашли маъмурий-ҳудудий бирлик (епархия) бошлиғи. Епископлик даражалари (4-а. дан бошлаб): патриарх, митрополит (митрополитларнинг бир қисми архиепископ унвонига эга) ва Епископ