ЕЛЕЦ

ЕЛЕЦ — РФ Липецк вилоятидаги шаҳар, Сосна дарёси (Доннинг ирмоғи) соҳилида. Т. й. тугуни. Аҳолиси 117,7 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Машинасозлик ва металлсозлик (машинасозлик, трактор гидроагрегатлари, тиббий асбоб-ускуналари з-длари), шакарқанд, пиво, кўн з-длари, тамаки фкаси, пед. ин-ти, ўлкашунослик музейи бор. Е. тур (кружева) ишлаб чиқариш билан машҳур.

Елец солномаларда 12-а. дан тилга олинган. 13—15-а. ларда мўғуллар тасарруфида бўлган. 1395 й. Амир Темур кўп мингли қўшин билан Олтин Ўрда хони Тўхтамишни ва унинг жангдан кейин тўзиб кетган қўшинини таъқиб қилиб Елец гача борган ва у ерда икки ҳафта туриб қўшинларига дам берган. Амир Темур лашкарининг Москвага яқинлашиб бориши рус князларини, айниқса Москва аҳолисини ниҳоятда ваҳимага солган. Улар Амир Темурга карши курашиш у ёқда турсин, ҳатто мудофаага ўтиш ҳам бефойда деган хулосага келганлар. Чор атроф ўрмон ва боткркли ерларни курган соҳибқирон амирлар машваратидан кейин 26 авг. (8 сент.) да шаҳарчани ташлаб, қўшинларни Самарқандга қайтишга фармон берган.