ЯЗҒУЛОМ МУЗЛИГИ

ЯЗҒУЛОМ МУЗЛИГИ (Мозордара музлиги) — Ғарбий Помирдаги (Тожикистон) водий музлиги. Язғулом тизмасининг шим. ён бағрида, Язғулом (Мозордара) дарёси бошланган жойда. Уз. 19,5 км, майд. 25,5 км2. Музлик тилининг уз. 12,5 км, эни 600—1000 м. Муздикнинг пастки чегараси 3600 м баландликкача тушган. Музлик секин (суткасига бир неча см) ҳаракатланади.