ЯВА ДЕНГИЗИ

ЯВА ДЕНГИЗИ — Тинч океаннинг ғарбий қисмидаги денгиз, Суматра, Ява ва Калимантан о. лари оралиғида. Қирғоқлари баъзи жойларда маржон рифлари билан ўралган. Майд. 552 минг км2. Энг чуқур жойи 1272 м. Сувининг юза қисмидаги т-раси 27—28°. Шўрлиги 31,5—34°/00. Сув сатҳининг кўтарилиши суткалик (бал. 2 м гача). Денгиздан балиқ овланади, марварид олинади. Йирик портлари: Жакарта, Семаранг, Банжармасин.